Кириш битирув малакавий ишининг долзарблиги ва аҳамияти


Битирув малакавий ишининг объекти



Download 383,15 Kb.
bet2/21
Sana06.07.2022
Hajmi383,15 Kb.
#748358
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Солиев домла

Битирув малакавий ишининг объекти. Тадқиқот объекти сифатида Ўзбекистоннинг сув ресурслари етишмайдиган қурғоқчил, континентал иқлимли, чўл ва чала чўл зоналари ҳамда тоғ ва тоғ олди ҳудудлари танланган.
Битирув малакавий ишининг мақсади. Иқлим исиши даврида сувдан фойдаланишни яхшилаш, самарадорлигини ошириш ва фойдаланишни иқтисодий механизмини ўрганишдан иборат.
Битирув малакавий ишининг вазифалари. Мақсадни амалга ошириш учун қуйидаги вазифалар белгиланди:

  • Иқлим ўзгариши ва уни келтирувчи омиллар ҳақида маълумотларни тўплаш;

  • Тўпланган маълумотларни қайта ишлаш тўлдириш ва қўшимча таҳлиллар ўтказиш;

  • Ўзбекистондаги сув ресурсларининг бугунги ҳолати ва улардан фойдаланишни баҳолаш;

  • Сув ресурсларининиг гидроэкологик хусусиятлари ва улардан фойдаланишда тежамкор лойиҳаларни ўрганиш ҳамда таклиф-тавсиялар ишлаб чиқиш.

Битирув-малакавий ишининг тузилиши ва ҳажми. Битирув-малакавий ишининг умумий ҳажми 70 саҳифадан иборат бўлиб, у “Кириш”, 2 боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Битирув-малакавий иши матнида 14668 та сўздан фойдаланиган бўлиб, мазмуни 5 та жадвал, 2 та расм билан бойитилган.


I-БОБ. ЎЗБЕКИСТОН ШАРОИТИДА ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ВА УНГА МОСЛАШИШ ИМКОНИЯТЛАРИ


1.1.Иқлим ўзгаришларининг Ўзбекистон учун салбий оқибатлари

ХХ асрга келиб тобора кескин тус олиб борган экологик муаммолар бутун инсоният олдида экологик хавфсизликни таъминлашдек глобал масалани кўндаланг қўймоқда. Шунинг натижаси фарқли ўлароқ, кейинги йилларда “барқарор ривожланиш” атамаси умумсайёрамиз миқёсида кўп ишлатилмоқда. Бугунги кунда ушбу масала юзасидан қарийб барча мамлакатларнинг махсус дастурлари ишлаб чиқилган. БМТ ташаббуси билан 1992 йилда Рио-де Жанейрода ўтказилган Бутунжаҳон форумида барқарор ривожланиш концепцияси тасдиқланган бўлиб, унга кўра барқарор ривожланиш – бугунги аҳоли эҳтиёжларини келажак авлодлар ҳаётига зарар етказмаган ҳолда қоплаш демақдир.


Ҳар қандай мамлакатнинг куч-қудрати ва салоҳияти аҳолига муносиб ҳаёт шароитларини яратилганлиги билан ўлчанади. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, илк кунларидан бошлаб ўз умрини ўтаб бўлган эски мустабид совет тизимидан воз кечилиб, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига асосланган очиқ демократик давлат барпо этиш ва фуқаролик жамиятини шакллантиришга азму қарор қилинди. Бу борада барқарор ривожланиш талабларидан келиб чиққан ҳолда мамлакат иқтисодиётини ва бутун жамиятни ислоҳ қилишнинг энг мураккаб ўтиш даврида кучли ижтимоий сиёсат юритиш ва аҳолини ҳимоя қилишнинг самарали механизми ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда.
Мутахассислар фикрига кўра, Ўзбекистоннинг иқлим шароитида (қуруқ) белгиланган (ўртача) даражадаги ҳосилни олишни фақатгина суғориладиган ерлар ҳисобидан амалга ошириш мумкин. Бундай ерлар эса республикада 42806 км2 ни яъни, республика ҳудудининг атиги 9,5 фоизни ташкил қилади.3 Ўзбекистонда яшаётган аҳолининг турмуш эҳтиёжлари ва шунингдек, мамлакатнинг иқтисодий фаровонлиги ва ишлаб чиқариш хавфсизлиги ҳам ана шу суғориладиган ерларга боғлиқдир. Бундан ташқари мавжуд сув ресурсларининг 90 фоизи суғориш учун ишлатилади. Мамлакат сувни эса Помир-Олой ва Тянь – Шан тоғ тизмалари музликларидан олади.
Аввало, шуни таъкидлаш жоизки, арзимасдек кўринадиган иқлим ўзгариши оқибатида, дунёнинг айрим минтақаларида ҳалокатли сув тошқинлари, ёнғинлар ва бошқалар юз бераётган бўлса, бизнинг шароитимизда унинг таъсири секинлик билан, аммо сезиларли талофотлар билан бўлмоқда. Айнан, иқлим ўзгариши туфайли Марказий Осиё ҳудудида қурғоқчилик содир бўлмоқда. Экинлар хосилдорлиги гектарига ўртача 10 центнердан пасаймоқда.
Таҳлиллар асосланган ҳолда, Ўзбекистонда иқлим ўзгариши туфайли содир бўлиши мумкин бўлган оқибатлар қаторида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

  1. Сув ресурслари тақчиллигининг кучайиши, музлик ва қор қоплами кунларининг 7-10 кунга камайиб бориши, қурғоқчилик такрорланишининг кўпайиши (ҳозирги даврда ҳар 10 йилнинг 3 йилида).

  2. Ўртача ҳароратнинг ошиши, йиллик иссиқ даврларнинг 10-15 кунга ўсиб бориши;

  3. Ёғингарчиликнинг йиллик ўртача даражасини мамлакатни бутун ҳудуди бўйлаб пасайиши ва уларнинг ҳудудлар, вақт ҳамда миқдори бўйича нотекис тарқалиши, ҳаддан ташқари кучли ёғингарчиликли ва умуман ёғингарчиликсиз кунлар сонининг ортиши.

  4. Қишлоқ хўжалигида етиштириш учун мақбул экинлар таркиби бутунлай ўзгариши;

  5. Юқори даражадаги жазирамалар такрорланишининг ошиши, ҳарорат режими кучайиши натижасида аҳоли саломатлиги билан боғлиқ муаммолар кўпайиши;

  6. Ўсимликлар ва ҳайвонларнинг аксарият турлари яшайдиган ареалларнинг қайта тақсимланиши, демак, экологик жараёнлар, бериладиган маҳсулотлар ва бажариладиган функцияларнинг тубдан ўзгариши;

  7. Саҳроланиш жараёнларининг кучайиши, яъни, яшаш ва хўжалик юритиш мумкин бўлган ерларнинг камайиши;

  8. Иқтисодиёт секторлари таъсирининг тўлиқ қайта тақсимланиши ва олдиндан аниқ айтиш қийин бўлган бошқа кўпгина оқибатлар4.

Мана шулардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки, Ўзбекистон иқлим ўзгаришларининг бевосита таъсири остида чўлланиш ва сув танқислиги муаммоси билан тўқнаш келади. Шунинг учун бугун шу заминда яшаётган ҳар бир инсон олдингидек кўп миқдорда (ёки ўзи ҳоҳлаганча) сувга эга бўлиши қийинлигини чуқур англаши лозим. Бунинг устига мамалакат аҳолиси ва бизга сув етиб келувчи қўшни давлатлар аҳолиси доимий ўсишда. Бу эса сув ресурсларига бўлган эҳтиёжни ортиб боришидан далолат беради. Аммо, иқлим ўзгариши туфайли ҳар йили сув миқдори камайиши кутилади. Шу сабабли мамлакат аҳолисига юқорида зикр этилган оқибатларга тайёргарлик кўриш ва уларга олдиндан мослашиш имкониятини берадиган ҳар қандай ҳаракатлар ўзини оқлайди. Бу борада иқлим ўзгаришининг олдини олиш учун Глобал экологик жамғарманинг кичик грантлар дастури доирасида қатор ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаш жоиз. Бугун олдимизда турган муҳим вазифалардан бири бу - сувнинг оз миқдори билан ҳам яшаш мумкинлигини кишиларга тушунтириш лозимлигидир.
Иқлимнинг глобал ўзгараётганини бизнинг тор минтақаларимиздаги Федченко, Абрамов, Катта Танимас, Арчали, Айикли, Язғулом каби ўттиздан ортиқ абадий музликларимизнинг жадал эриб бораётгани мисолида ҳам кўриш мумкин5. Кейинги даврда Помир-Олой тоғ тизмаларидаги азалий музликлар 115 км куб ҳажмдаги сувини йўқотган. Хаво ҳароратининг кўтарилиб бориши музликлар ҳажмини тобора қисқартирмоқда. Оқибатда ҳатто июль-август ойларида ҳам Амударё суви камая бошлайди. Афғонистон ҳудудида ва дарёнинг юқори қисмларида, келаси 10-15 йил ичида миллионлаб гектар майдонларда янги ерлар ўзлаштирилиши мўлжалланмоқда. Бунинг натижасида Оролбўйига етиб келадиган сув ҳажми янада камайиши ва унинг минераллашув даражаси беҳад ошиши мумкин. Шу сабабдан сувни тежаш, аниқроғи ундан оқилона фойдаланиш йўлларини излаб топиш, биз учун ҳаёт-момот масаласига айланиб бормоқда.
Дарҳақиқат, глобал иқлим ўзгаришларининг оқибатларини қуриб бораётган Орол денгизи тимсолида кўриш мумкин. Сўнгги 40-45 йил давомида денгиз сатҳи 22,0 метрдан кўпроққа пасайди, акватория майдони 3,8 баробардан ортиқ камайди, сувдаги туз миқдори 72г/л га етди. Денгизнинг қуриб қолган қисми 4,2 гектарни ташкил этди ва яқин атрофга қумли тузлар тарқатиш манбаига айланди. Чанг тарқалаётган майдон узунлиги 400 км ва кенглиги 40 км га етмоқда. Чангли туз бўронлари таъсир доираси 3000 км майдонни қамраб олмоқда. Ҳар йили бу ерда атмосферага 15 млн. тоннадан 75 млн. тоннагача чанг кўтарилади. Ўтган асрнинг 80-йилларидан бошлаб, бундай бўронлар йилига 90 кунлаб кузатилган.
Шўролар даврида денгиз сатҳининг пасайиши ва у билан боғлиқ ҳолда ерларнинг саҳроларга айланиши бу ҳудудда экологик, ижтимоий-иқтисодий, санитария-гигиена ва тиббий-биологик ҳолатларнинг ёмонлашувига сабаб бўлди. Ҳудуд иқлимининг континенталлиги янада кескинлашди. Ёз фаслида иссиқлик 2 даражага кўтарилган бўлса, қишдаги ҳарорат 2 даражага пасайди6. Чунки, шимолдан ва бошқа томонлардан келадиган ҳар хил оқимларни тўсиб туриш учун денгиз суви энди маълум маънода йўқолган эди. Оқибатда, совуқ кунлар эрта тушиб, куздаги ҳосиллар, хусусан пахта ва бошқа экинлар айрим ҳолларда пишмай қоладиган бўлди7. Бунинг натижасида Қорақалпоғистон ва хоразмлик деҳқонлар кузни бехавотир кута олмайдиган бўлишди. Ҳатто, айрим шўро олимлари бу ҳудуднинг об-ҳавоси келажақаа Челябинскдагидек бўлади, деб таъкидлай бошлашди8.
Ўтган асрнинг 60-йиллардан бошлаб Ўзбекистоннинг экотизимлари мислсиз ўзгаришларга дучор бўлди. Юқори суръатларда магистрал каналлар ўтказилди, сув омборлари қурилди, суғориладиган ерлар кенгайди, яйловларга сув чиқарилди. Антропоген таъсир натижасида мамлакатнинг фақатгина қурғоқчил зоналаридагина эмас, балки тоғли ҳудудларининг ҳам чўллашиши юз бера бошлади. Бундай тенденциянинг давом этиши Ўзбекистон ҳудуди учун башорат қилинадиган бир қатор ўзгаришлар билан биргаликда чўллашиш жараёнини кучайтиради ва у янги майдонларни эгаллаб олади.
Расмий маълумотларга кўра, глобал ва регионал иқлим ўзгариш жараёнлари оқибатида 2030 йилга келиб, Ўзбекистон ҳудудидаги ўртача ҳарорат шимолий зоналарда 2-3 даражага, жанубий ҳудудларида 1° га кўтарилиши мумкин9. Оролбўйида эса ҳарорат 3 даражага ошиб, Саратон жазирамаси ўртача кўрсаткичидан ҳам анча зўрайиб, гармсел (ҳарорати 45 даражадан ҳам юқори бўлган қуруқ шамоллар) 25-30 кун давом этадиган ва қурғоқчилик тез-тез такрорланадиган бўлади. Ер сиртида сувни буғланиши тезлашиб, тузларни юқорига кўтарилиши кўпаяди ва Оролбўйида айниқса, тупроқнинг шўрланиш (чўл-саҳрога айланиш) жараёни анча жадаллашади. Оқибатда, тупроқ ортиқча даражада шўрланиб буғдой, картошка каби шўрга чидамсиз экинларни кўкартирмайдиган, кўкарадиганларини эса саратон жазирамаси куйдириб нобуд қиладиган мушкул ҳолат, келгуси ўн йилликда юзага келиши мумкин. Умуман республикамизда агроиқлим тавсифлари экстремал кўрсаткичларининг кўпайиши, қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилининг камайишига олиб келувчи об-ҳаво ҳодисалари эҳтимолининг ортиши кутилмоқда. Хусусан, ёзги ҳароратларнинг ортиши кузги озуқа заҳираларининг шаклланишига салбий таъсир кўрсатади.
Мутахассислар фикрича, иқлим ўзгариши рeспублика аҳoлисининг салoматлигига ҳам таъсир кўрсатади. Жумладан, тeрмик стрeсснинг oшиши ва у билан бoғлиқ касалликлар (юракнинг ишeмия касаллиги, нафас oлиш oрганлари, нeрв систeмаси, буйрак касалликлари ва ҳ.к)лар сoнининг кўпайиши мумкин10. Шунингдек, табиий манбали инфeкция арeалларининг ўзгариши натижасида юқумли касалликлар сoнининг oртиши, ичимлик суви сифатининг ёмoнлашиши ва сувнинг экoлoгик тақчиликка учраган ҳудудларда eтишмаслиги натижасида инфeкциялар сoнининг oртиши мумкин экан.
Шулардан хулоса қилган ҳолда, бугун мамлакатимизда иқтисодиётнинг барча тармоқларида асосий эътиборни тежамкорлик билан ишловчи технологияларга ўтишга қаратиш зарур бўлмоқда. Технологик жараёнларнинг энергия сиғимини камайтириш, чиқадиган газлар ҳароратини утилизация қилиш, нефт ва газни қазиб чиқариш ва қайта ишлашда машъалаларни йўқотиш, иссиқликни узатиш ва фойдаланишда исрофгарчиликни камайтириш, ер-сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш нафақат экологик, балки кўплаб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш имкониятини яратади.

Download 383,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish