Кириш битирув малакавий ишининг долзарблиги ва аҳамияти


- жадвал Ҳаво ҳароратининг ўн йиллик (1981 - 1990 йиллар) ва кўп йиллик (1930-1990 йиллар) қийматлари орасидаги фарқлар (AT, °C)



Download 383,15 Kb.
bet5/21
Sana06.07.2022
Hajmi383,15 Kb.
#748358
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Солиев домла

1 - жадвал
Ҳаво ҳароратининг ўн йиллик (1981 - 1990 йиллар) ва кўп йиллик (1930-1990 йиллар) қийматлари орасидаги фарқлар (AT, °C)

Станция

Қиш

Ёз

Йил

Чимбой

2,2

1,3

1,1

Урганч

1,8

0,5

0,7

Томди

1,2

0,8

0,5

Тошкент

1,4

0,4

0,6

Жиззах

1,1

-0,2

0,2

Самарқанд

1,0

0,8

0,8

Шахрисабз

0,7

0,7

0,6

Шеробод

0,7

-0,3

0,3

Термиз

0,6

0,1

0,3

Писком

0,5

0,3

-0,1

Фарғона

1,3

0,6

0,8

Манба: В.Е.Чуб «Изменение климата и его влияние на природно-ресурсўй потенциал Республики Узбекистан»
Шундай қилиб, атмосфера умумий циркуляцияси моделининг натижалари регионал шароитга мослаштирилди. Ундан олинган қийматлар билан ҳароратнинг реал шароитда ўзгарган қийматлари орасидаги фарқ аниқланди. Бу миқдор (AT) 1961-1990 йиллар учун аниқланган меъёрий базага қўшимчадир.
Атмосфера умумий циркуляцияси моделида ҳисоблашнинг имкони бўлмаган баҳор ва кузги ҳароратларнинг умумий ўзгариши Ўзбекистоннинг шимолий гарбий қисмидаги мавсумий ҳарорат ўзгаришлари билан йиллик глобал ҳарорат ўртасидаги статистик боғланиш асосида баҳоланди. Кузги ҳарорат ўзгаришлари, умуман олганда, ёзги ўзгаришлар 1,9 °С га яқин, анча йирик ҳудудлардаги баҳорги исиш эса ёзгига нисбатан кичик 0,9°С. Ўзбекистоннинг шимолий-ғарбий ва шимолий қисмларида қишки ҳарорат базавий даврга нисбатан айрим станцияларда максимал қийматга эришган (AT = 3,0 °С). Йиллик ҳарорат кичик қийматлардаги ўсишга эга. Текисликларда ёз ва куздаги усиш 1,0-1,5°С қийматларда кўрсатилади. Баҳорги ҳароратлар унча жадал суратларда ўсмайди, 1,0 °С атрофида бўлади. Иқлимий районлар бўйича ўртача қийматлар аниқланганда эса бу миқдорлар бир мунча камаяди.
Ўзбекистон ва унга туташ ҳудудлар шароитлари учун Ўзгидрометга қарашли НИГМИ олимлари глобал иқлим ўзгаришларининг СССМ, UKMO, GFDL, GISS каби сценарияларини мослаштирш натижалари ҳам мавжуд (2-жадвал). Бундай мослаштиришлар 2000-2030 йиллар учун амалга оширилган.
2-жадвал
Глобал иқлим ўзгариши моделларига кўра ҳаво ҳарорати ва атмосфера ёғинларининг ўзгариш қийматлари



Т.Р.

Моделлар

Ҳаво ҳароарти,°С

Атмосфера ёғинлари %

1

СССМ

+6,5

- 11

2

UKMO

+5,2

+6

3

GFDL

+3,4

+ 14

4

GISS

+4,7

+ 13

Манба: Иқлим ўзгариши бўйича Ўзбекистон Миллий ахбороти
Жадвалдан кўриниб турибдики, оқим ҳосил бўлиш зонасида иқлимий шароитнинг энг катта аридлашуви СССМ моделида кузатилади (йиллик ҳароратнинг ўртача кўтарилиши 6,5 °С, ёғинларнинг камайиши эса 11 % га тенг). Иқлим ўзгариши UKMO модели бўйича кечганда ҳам ноқулай шароит юзага келиши мумкин. Ушбу модел бўйича ҳаво ҳарорати 5,2 °С га кўтарилиши, йиллик атмосфера ёғинлари эса 6 % га ортиши мумкин. GFDL ва GISS сценарияларига кўра оқим ҳосил бўлиш областида ўртача йиллик ҳарорат 3-4 °С га, йиллик ёғин миқдори эса 10-15 % га ортади.


II- БОБ. ИҚЛИМ ИСИШИ ДАВРИДА СУВ РЕСУРСЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИ
2.1. Сув ресурсларининг таркиби, тузилиши ва фойдаланишни асосий кўрсаткичлари
Сув ресурслари таркибига кўра ер ости, ер усти, берк ҳавзалар ҳамда муз ва қор сувларига бўлинади. Сув ресурсларининг юқорида кўрсатиб ўтилган таркибининг барчаси ягона сув ресурслари ҳисобланади. Ўзбекистон ҳудудида қор, муз, ер ости сувлари, дарёлар, кўллар, сунъий кўллар, сув омборлари, каналлар ва бошқа ирригация ва суғориш иншоотлари асосий сув ресурс ва манбалари ҳисобланади. Ўзбекистон ҳудудида 10 км3 сув ҳосил бўлади, 1 йилда эса 89 км3 сув сарф қилинади. Сув омборларида 16 км3 сув сақланади, қолган қисм сув қўшни давлатлардан кириб келади. Орол сув ҳавзасида 270 км3 сув ҳосил бўлади ва ундан 6 та мамлакат фойдаланади.
Ўзбекистон сув ресурсларининг 85% и қишлоқ хўжалигида сарфланади. Буғланиш коэффициентининг юқорилиги қишлоқ хўжалигини сувсиз ривожланишига имкон бермайди, шунинг учун бу соҳада кўп сув ишлатилади.
Сувнинг 10 % и эса саноатда ишлатилади, бу соҳада ишлатиладиган сув тўғридан тўғри сув ҳавзаларидан олинади ва ишлатилган сув ҳавзаларга тозаланмасдан ташланади.
Аҳоли эҳтиёжлари ва коммунал хўжаликларида 5 % сув ишлатилади. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасида жадал ўсиб бораётган аҳолини ва ривожланиб бораётган халк хўжалиги тармоқларини сув билан таъминлаш долзарб ва жиддий муаммо бўлиб турибди.
Орол ҳавзасининг майдони —2686,6 минг км2ни ташкил этади. Орол ҳавзаси икки йирик дарё Амударё ва Сирдарё муҳим аҳамиятга эга. Уларнинг ҳар иккаласининг сувлари республика ташқарисида ҳосил бўлади. Улардан ташқари Норин, Қорадарё, Сўх, Чирчиқ, Зарафшон, Сурхондарё, Қашқадарё, Шерободдарё йирик дарёлар жумласига киради. Бу дарёларнинг кўпчилиги ўзларининг ўрта оқимлари билан Ўзбекистон Республикасининг ҳудудидан ўтади. Ўзбекистонда ҳаммаси бўлиб 50 га яқин йирик дарёлар бўлиб, улардан 10 тасининг узунлиги 150 кмдан ортади.
Амударё ўзининг серсувлиги жиҳатидан Сирдарёдан устун турсада, узунлиги ва майдони жиҳатидан ундан бироз кейинда туради. Амударёнинг сув ресурслари мутахассислар томонидан 82,6 км3/ йил, деб баҳоланади.
Сирдарёнинг ер усти сувлари ўртача 37,2 км3/йилни ташкил этади ва йилнинг сувлилигига боғлиқ бўлади ва сувнинг миқдорига қараб 22,5 дан 45,4 км3 йилгача ўзгариб туради. Шундай бўлсада Орол денгизини қуриши жадал давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши суғориш маданиятига асосланганлиги сабабли бу ерда каналларга алоҳида аҳамият берилади. Каналлар уч турга бўлинади: умумий, хўжаликлараро каналлар ва ички хўжалик каналлари. Йил мобайнида каналлар дарё ва сув омборларидан сув олиб истеъмолчиларга узатадилар.
Ўзбекистон республикасида 53 та сув омбори ва 28 та селхоналар мавжуд бўлиб улар сел келиши хавфини бартараф этиш ва сувни мавсумий тартиблаш мақсадида қурилган.
Ўзбекистон республикасида 80 фоиз сув вегетация даврида суғориш учун сарф қилинади. Дарёларнинг тизими эса мазкур талабларга жавоб бермайди. Шу сабабли Ўзбекистоннинг қурғоқчил иқлим шароитида сув омборларининг аҳамияти жуда катта. Сув омборларидаги сув 16 км 3 ни ташкил қилади. Сувнинг 80- 85 % қишлоқ хўжалигида, 6-10 % саноат корхоналари қолган қисми эса аҳоли эхтиёжларига сарфланади.
Сув омборларидан ташқари республикамиз ҳудудида суғориш мақсадларида ҳам жуда кўп ирригация — суғориш иншоотлари қурилган.
Бугунги кунда Ўзбекистонда сув хўжалиги иншоотлари вужудга келди. У 236 давлат суғориш тизимини, 37 кўтариб сув узатиш, 248 бош сув тўплаш қурилмалари, 40 та йирик насос станцияларини ва 150 минг турли иншоотларни ўз ичига олади.
Сув ресурслари ҳамма жойда тарқалган ва кўп томонлама аҳамиятга эга бўлиб, у сув, биологик маҳсулотлар, энергия, кимёвий моддалар манбаи, шунингдек транспорт, дам олиш ва соғломлаштириш воситасидир. Сув гидросферанинг асосий элементи, у атмосфера таркибида сув буғлари кўринишида, литосфера таркибида тупроқ қоришмалари, ер ости ва грунт сувлари кўринишида мавжуд бўлади.
Сув ўзининг маълум хусусиятлари билан характерланади. Ғоят серҳаракатлиги, кўп моддаларнинг асосий эритувчиси, ўзининг таркибида моддаларнинг табиий аралаштирувчиси ҳамда организмларнинг асосий яшаш муҳитларидан бири эканлиги, ҳолатини иссиқликка мос равишда тез ўзгартириши, сувнинг табиатда айланиши шўр сувлардан ҳаёт учун керак бўлган чучук сувнинг ҳосил бўлиши, океанда оқим кўринишида ҳаракатланиб иқлим ҳосил қилувчи асосий омиллардан бири эканлиги. Сувнинг табиатда доимий айланиши иссиқликнинг ва модданинг қайта тақсимланишини вужудга келтиради.
Халқ хўжалигида сув ресурсларини манбалардан олиб ёки олмасдан фойдаланилади, шунингдек улардан оқава сувларни ташлаш жойлари сифатида фойдаланилади. Сув ресурсларидан биологик маҳсулотларни ишлаб чиқариш, аҳоли дам олиши, транспорт соҳасида фойдаланишда сув манбалардан олинмайди ва асосан унинг сифати ўзгармайди, сувдан тармоқларда, яъни суғориш, саноат ва маданий-маиший мақсадлар, электр энергия ишлаб чиқариш учун фойдаланганда эса, сув манбалардан қоида тариқасида олинади ва бунда кўп ҳолларда сувнинг табиий тизими бузилади.
Одам ўз хўжалик фаолиятида қадим замонлардан буён сувнинг ҳажми, тақсимланиши ва сифатига таъсир кўрсатиб келган ва бунда ўрмонларни кесиш, ер ҳайдаш асосий роль ўйнаган. Ҳавонинг ифлосланиши, ўғит ва заҳарли химикатларни қўллаш билан боғлиқ ҳолда одамнинг сув сифатига таъсири яна ҳам кўпроқ ошди.
Сувни иқтисодий баҳолашда сувнинг ҳолати, сувнинг таркиби, ишлатилаётган соҳадаги аҳамияти, олинаётган маҳсулотнинг аҳамияти, инфратизим, сув иншоотлари, кўп мақсадли фойдаланишнинг мавжудлиги, ифлосланишнинг ҳар хиллиги ва бошқа кўплаб мезонлар таъсирида юзага келади.
Ҳудудлар сув ресурсларининг аҳволи ва улардан фойдаланишни баҳолашда бир қанча нисбий кўрсаткичлар ҳам асосий кўрсаткичлардан хисобланади: ёғинлар мм, буғланиш коэффициенти мм, транспирацион буғланиш салмоғи (%), сув билан таъминланиш даражаси (%), ботқоқланиш(%), сув муҳофазаси ўрмонлари майдонининг сув ҳавзаларига нисбати (%), сув йиғиндисининг солиштирма оқими м3/км2, сув йиғиндисининг сув истеъмолига нисбати (%), сув истеъмолининг мавжуд сувга нисбати(%), сувдан қайтармасдан фойдаланишнинг оқим йиғиндисига нисбати (% ).
Ўзбекистон қурғоқчил, континентал иқлимли, чўл ва чала чўл зоналари ҳамда тоғ ва тоғ олди ҳудудларидан ташкил топгандир. Биздаги ўртача ёғин миқдори 400 мм ни ташкил қилган ҳолда, буғланиш коэффициенти 2500-2700 мм ни ташкил этиши сув ресурсларининг аҳамияти қанчалик юқори эканлигини билдиради. Ўзбекистон ҳудудида ҳамма замонларда ҳам сув ва сувдан фойдаланиш жиддий муаммо бўлиб келган.Ўзбекистон дунёдаги энг қадимги суғориладиган деҳқончиликнинг марказларидан бири бўлиб, суғориш иншоотлари ҳам қадим замонлардан мукаммал равишда ривожлангандир.
Бугунги кунда Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқаришнинг янги таркиб­лари ҳам пайдо бўлди. Лекин шуни таъкидлаб ўтиш керакки, сув ресурсларини бошқариш борасида ҳали ечилмаган муаммоларнинг кўплигини ҳам айтиб ўтиш мумкин. Улар ичида муҳимлари қуйидагилар:
1. Сув ресурсларини бошқаришнинг ягона давлатлараро органики ташкил этишнинг зарурлиги. Мутахассисларнинг ҳисобларига қараганда бундай орган махсус мақомга, таркибга, ҳавзада сув ресурслардан фойдаланиш ва унинг ҳолатини баҳолаш борасидаги маълумот марказига эга «Сирдарё», «Амударё» ҳавзавий сув бирлашмаларини ўз ичига олувчи Халқаро сув — энергетика концорциуми бўлиши лозим.
2. Мамлакатимизнинг йирик дарёлари ва сув манбалари (Амударё, Сирдарё, Арнасой, Орол денгизи)нинг ижтимоий — иқтисодий мақомини белгилаш;
3. Сув ресурсларини бошқариш масалаларига оид қонуний ва ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, бу масала бўйича ягона давлатлараро концепцияни ишлаб чиқиш;
4. Республикаларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, сув сифати ва миқдори мониторинги тизимини ривожлантириш;
5. Гидроэкологик жиҳатдан «хавфли» ҳудудларни батафсил ўрганиш;
6. Орол денгизи ҳавзаси сув ресурсларининг ягона маълумотлар манбаини яратиш, бунда улардаги тадрижий ўзгаришларни ҳисобга олиш.
Ўзбекистон сув ресурсларининг катта қисмини қишлоқ хўжалигида фойдаланади. Ўзбекистон иқлимидан келиб чиққан ҳолда 1 га ерга 1йилда сарф қилиниши керак бўлган сув 1200 м3 қилиб белгиланган лекин сарф қилинаётган сув миқдори 1600-1800 м3 ни ташкил қилмоқда. Ўзбекистон сув ресурсларидан норма бўйича фойдаланилса 4,2 млн. га ўрнига 4,8 млн га ерга дехқончилик қилиш мумкин. Агар илғор суғориш технологияларидан ва тажрибаларидан фойдалансак, мавжуд сув ресурслари билан 7-8 млн га ерни суғориш мумкин бўлар эди.
Саноатда ҳам сувдан фойдаланишнинг самарали усулларидан кам фойдаланилади.Фойдаланилган сувни тозалаш, берк ҳавзалар ташкил қилиш саноат корхоналарини назорат қилиш, белгиланган нормаларга риоя қилиш масалалари ривожланган мамлакатларга нисбатан бир неча маротаба паст эътибор берилади.
Коммунал хўжалигида Европа мамлакатлари бир суткада 300-350 л сув сарфласалар, бизда эса 600-550 л ни ташкил этади.
Шунинг учун мустақилликни дастлабки йилларидан бошлаб сув ресурсларидан фойдаланишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида қуйидагилар эътибор берилди.
1) Ишлатилаётган сувни ҳисобга олиш (қишлоқ хўжалиги, саноат ва коммунал хўжалигида ҳам).
2) Сувдан фойдаланишни иқтисодий механизмини яратиш(нормадан кам фойдаланилганда ва кам ифлослантирганда рағбатлантириш, акси бўлганда жарима солиш, сувнинг таннархини белгилаш ва баҳолаш ва ҳоказо).
3) Сувдан фойдаланганлик учун ҳақ тўлашни ташкил этиш(сув ўлчагичлар ўрнатиш, фойдаланиш нормаларини белгилаш).
4) Сув ресурсларини назорат қилиш ва фойдаланишни режалаштириш.
5) Қўшни давлатлар билан транзит сув ресурсларидан фойдаланишни хуқуқий асосини яратиш.
6) Сув ресурсларидан фойдаланишнинг жаҳон тажриба ва технологияларини ўрганиш ва ўзимизда қўллаш.

Download 383,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish