Кириш битирув малакавий ишининг долзарблиги ва аҳамияти


Сув ресурсларини тежаш, муҳофаза қилишнинг, экологик-иқтисодий хусусиятлари ва аҳамияти



Download 383,15 Kb.
bet6/21
Sana06.07.2022
Hajmi383,15 Kb.
#748358
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
Солиев домла

2.2. Сув ресурсларини тежаш, муҳофаза қилишнинг, экологик-иқтисодий хусусиятлари ва аҳамияти
Ўрта Осиё сув ресурслари агарда уни тежаб ишлатилса, 70- 80 миллион кишига етиши мумкин, БМТ нинг маълумотларига кўра 2030 йилларга бориб Ўрта Осиёда шунча аҳоли яшайди. Ўрта осиё аҳолиси 50 миллион кишига етмасдан Орол денгизининг қуриши, сув танқислигининг сезилиши, бу энг аввало сув ресурсларидан тежамсиз фойдаланиш исрофгарчиликнинг ниҳоятда юқори эканлигини билдиради. Сувдан нотўғри фойдаланиш қуйидаги муаммоларни келтириб чиқармоқда:
1) Сув ресурсларининг танқислиги;
2) Орол денгизи ва кўпгина табиий кўлларнинг қуриши;
3) Мавжуд суғорилаётган ерларнинг шўрланиши ва ҳосилдорликнинг кескин пасайиши;
4) Био хилма-хилликнинг камайиши;
5) Мавжуд сув ресурслар сув манбаларини ҳамда унинг атрофида экологиянинг издан чиқиши ва ифлосланиши;
6) Сув ресурсларида туз миқдорининг ортиши;
7) Аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлай олмаслигимиз.
Юқоридаги камчиликлар сув ресурсларидан фойдаланишдаги асосий камчиликлар ҳисобланади. Сув ресурсларидан фойдаланишни яхшилашнинг мажмуа амалга ошириш мақсадга мувофиқдир, негаки юқоридаги муаммоларнинг ҳаммаси бир- бирига чамбарчас боғлиқдир.
Ўзбекистон сувни тежаш ва муҳофаза қилиш зарурияти юқоридаги муаммоларни ечиш мақсадида қуйидагиларни амалга оширишни тақозо этади.

  1. Суғориш тизимининг тизими ва ўлчамларини замонавий суғориш техникаси билан мустаҳкамлаш орқали унинг самарадорлигини ошириш.

  2. Коллектор-зовур сувларини ташлаб юборишни тартибга солиш, улардан унумли фойдаланишни йўлга қўйиш.

  3. Аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш.

  4. Қишлоқ хўжалигида кам сув сарфлайдиган ўсимликларга ихтисослаштириш.

  5. Сув манбаларининг ифлосланишини олдини олиш ва бошқалар.

Ўрта осиё сув ресурсларига танқис худудлардан ҳисобланади. Хусусан Ўзбекистонда ҳам буғланиш коэфиценти 2500-2700 мм бўлгани ҳолда ёғин миқдори ўртача 400 мм ни ташкил этади. Ўзбекистоннинг сув сарфини 90% изини бошқа мамлакатлардан кириб келиши муаммони янада кескинлаштиради. Сув ресурсларидан фойдаланишни яхшилаш мақсадида ўнлаб сув омборларини, каналлар, коллектор дренажлар, ва бошқа сув иншоотларини қурилиши аҳволни бир мунча яхшилайди.Сувни ресурс сифатида баҳосини бўлмаслиги, фойдаланишни иқтисодий механизмини йўқлиги сув ўлчагичлари ва назоратни камлиги аҳволни янада ёмонлаштиради.
Бозор иқтисодиёти шароитида сувдан фойдаланишни яхшилаш, самарадорлигини ошириш, фойдаланишни иқтисодий механизмини яратиш, долбзарб муаммолардан ҳисобланади. Сувдан фойдаланишни яхшилаш нафақат иқтисодий балки экологик аҳамиятга ҳам эгадир.
Сувдан фойдаланишнинг бир-бири билан боғлиқ бўлган иккита меъзони бўлиб, улардан бири сувнинг маҳсулдорлигини оширишдир. Иккинчиси эса, унинг иқтисодий самарадорлигини оширишдир.
Биринчи мезон - сарфланадиган бир метр куб сув эвазига деҳқончилик қилиш орқали етиштириладиган (органик модда) миқдори билан ўлчанади. Иккинчиси эса шу маҳсулотни сотишдан олинадиган пул миқдори билан ўлчанади.
Маълумки, Оролбўйи ҳудудидаги ерларнинг шўрланиш даражаси тобора ошиб бормоқда. Чунки, Амударёга жуда катта ҳажмдаги оқава-заҳкаш сувларининг ташлаб юборилаётгани сабабидан, Қуйи Амударё ҳудудигача етиб келаётган оқар сувнинг минераллашув даражаси тўхтовсиз кўпайиб бормоқда. Шўр сувларни чучуклаштириш борасида Саудия Арабистони каби мамлакатларда катта тажриба тўпланган, аммо у жуда қимматга тушади. Масалан, бир гектар ерни 5000 м.куб ҳажмдаги чучуклаштирилган сув билан таъминлаш учун, буғ қозони остига 100 тонна нефть маҳсулоти ёқиш лозим бўлади.
Дарё сувининг минераллашув даражаси кўпайиб бораётгани сабабидан, далага қанчалик кўп сув юборилса, шунчалик кўп туз ҳам келиб тушади. Масалан, бир гектар ерга минераллашув даражаси 2,5 фоиз бўлган 10000 м. куб сув юборилса, йилига 25 тонна туз ҳам далага келиб тушади. Гарчанд, унинг 80 фоизи захкашларга оқиб чиқиб кетсада, ҳар йили 5 тонна туз дала тупроғида қолади. Ўн йил давомида эса, бир гектар далада қўшимча равишда яна 50 тонна туз тўпланади. Шу боис, сув тежовчи услубларни кенг қўллаш, чўлга айланиш жараёнини секинлаштириш ишида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Бу борада кенг қўлланилаётган услублар - ерларни яхшилаб текислаш ва ғўза экинларини эгат оралатиб суғориш, эгатлар узунлигини қисқартиришдир. Аммо, бу услубларда тупроқ сиртида тузлар тўпланади.
Шундай камчиликни бартараф этиш имкониятларидан бири – бу тупроқ ичидан суғоришдир. Тожикистонлик олимлар тупроқ ичидан суғориш технологиясини кичик пайкалларда қўллаб, ғўза ўстирганларида 1975 йили гектар ҳисобига ҳосилдорлик 80 центнерга етган, сув эса икки баробар тежалган.
Кейинги даврларда мазкур технология ҳорижий мамлакатларда кенг кўламда қўлланилмоқда. Бу услубни яна бир афзаллиги шундан иборатки, суғориш учун яроқсиз ҳисобланадиган шўр сувлардан ҳам ҳосилдорликка путир етказмасдан фойдаланиш имконияти очилади. Бу ҳол, Амударё сувининг шўрланиши ортиб бораётган ҳозирги вазиятда айниқса, муҳим аҳамият касб этади. Лекин, тупроқ ичидан томчилатиб суғориш технологиясининг ҳаражатлари жуда катта: бир гектар майдонга 5000-6000 пог.м узунликдаги пластмасса қувурларини 40-50 см чуқурликда ётқизиш, қудратли насослар билан жиҳозлаш каби ишлар учун 7-8 минг АҚШ доллари миқдорида молиявий маблағ сарфлаш лозим бўлади. Иккинчи томондан эса, таркибида гумус миқдори жуда кам бўлган оғир тупроқли текис далаларга чигит экилганида, баҳор давридаги сел ёмғирлар қатқалоқ ҳосил қилиб, ғўза ривожи кечикиб кетади. Оқибатда Оролбўйи ҳудудида ягона чучук сув манбаи ҳисобланган ёғингарчилик сувлари наф келтириш ўрнига зарар келтирадиган бўлди.
Шуларни эътиборга олиб, ёғингарчиликнинг чучук сувларни тўпловчи ва уларни тупроқ сиртидан буғланиб кетишидан ҳимояловчи, эгат орқали плёнкали тарнов (ново) ёрдамида суғориш услуби тажриба синовидан ўтказилди.

Download 383,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish