Кириш битирув малакавий ишининг долзарблиги ва аҳамияти


Қишлоқ хўжалик экинларининг суғориш сони ва нормалари



Download 383,15 Kb.
bet8/21
Sana06.07.2022
Hajmi383,15 Kb.
#748358
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21
Bog'liq
Солиев домла

Қишлоқ хўжалик экинларининг суғориш сони ва нормалари



Экин тури

Суғориш сони

Суғориш нормаси, м3/га

Мавсумий суғориш нормаси, м3/га

1.

Ғўза

5-7

800-1200

5000-8000

2.

Кузги буғдой

4-5

700-800

3000-4000

3.

Маккажўхори

7-8

700-800

5000-6500

4.

Беда

10-12

1000-1200

10000-12000

5.

Қанд лавлаги

6-8

500-600

3000-4000

6.

Тамаки

7-8

750-850

5000-6500

7.

Картошка (эртанги)

7-8

400-500

3000-4000

8.

Помидор

15-16

600-700

9000-10000

9.

Пиёз

18-20

500-600

9000-12000

10

Сабзи (кечки)

8-12

500-550

5000-6000

11.

Чучук қалампир

14-15

600-700

9000-10000

12.

Бойимжон

15-16

600-700

9000-10000

13.

Оқбош карам

14-15

600-700

9000-10500

14.

Бодиринг

12-14

500-550

6000-7500

15.

Саримсоқ

7-10

500-600

4000-60000

16.

Қовун

5-6

600-700

3000-4000

17.

Тарвуз

5-6

600-650

3000-3900

18.

Қовоқ

6-7

650-750

4550-6000

19.

Кунгабоқар

3

600-800

1800-2400

20.

Шоли

-

-

3000 гача

Сув объектларидан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш сувдан меъёрлар бўйича фойдаланишнинг белгиланган йўсинига риоя этган ҳолда сувдан умумий фойдаланиш тартибида ҳам, махсус фойдаланиш тартибида ҳам амалга оширилади.


Сувдан махсус фойдаланиш рухсатномасини суғориш, сув чиқариш, зах қочириш тармоқларидан фойдаланувчи органлар белгиланган тартибда расмийлаштирадилар».
Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланишни режалаштириш моддасида, суғориш, сув чиқариш ва суғориш - сув чиқариш тармоқларидаги, магистрал каналлардаги, сув омборларидаги ва бошқа сув хўжалиги объектларидаги сувлардан фойдаланиш ишлари сувдан фойдаланишнинг ички хўжалик ва умумий тизими режаларига асосан йиллик амалдаги сув билан таъминланганлик ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилиши, икки томонлама ишловчи зах қочириш тармоқларида сувдан фойдаланиш мелиорация қилинган ерлардаги сув режимини тартибга солиш ички хўжалик ва умумий тизими режалари асосида амалга оширилиши, сувдан фойдаланувчи жамоа хўжаликлари, бошқа корхоналар, ташкилотлар ҳамда муассасалар томонидан тузилган хўжалик ички сувдан фойдаланиш режа­лари Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги сув объектларидан фойдаланиш бошқармалари билан мувофиқлаштирилиб, туманларнинг ҳоқимият органлари томонидан тасдиқланиши лозимлиги таъкидланган. Яна, сувдан фойдаланиш умумий тизими режаларини:

  • туман аҳамиятидаги тизимлар бўйича — туманлар­нинг ҳоқимият органлари;

  • вилоят, республика аҳамиятига эга тизимлар бўйи­ча — тегишли равишда вилоят, республика қишлоқ ва сув хўжалиги органлари тасдиқлашлари баён этилган.

Маълумки, қишлоқ хўжалиги суғориладиган ва лалмикор деҳқончиликга бўлинади. Суғориладиган зоналарда юқорида айтилганидек, сув манбаларидан келадиган сувлардан фойдаланилган ҳолатда деҳқончилик амалга оширилади.
Суғориладиган ерларда сувдан фойдаланишниг ўзига хос хусусиятлари бўлиб, улар қонунда қуйидагича белгилаб қўйилган:
«Суғорилган ерларда каналлар, мураккаб муҳандислик иншоатлари, мелиорация шаҳобчалари барпо этилганлиги ана шундай ерларнинг ўзига хос хусусиятидир. Ердан фойдаланиш мулкчиликнинг қайси шаклига асосланганлигидан қатъий назар, сув фонди ерларидан, суғориладиган ерлар доирасидаги хўжаликлараро каналлар ва иншоатлардан, ер ости суви чиқаргичлари ягона сув хўжалиги тизими сифатида фойдаланилади ва улар давлат мулки ҳисобланиб, уларни хусусийлаштириш мумкин эмас. Дарёлар, магистрал каналлар, коллекторлар, сув омборлари ва бошқа сув ҳавзаларининг соҳилбўйи минтақалари, ер ости суви чиқаргичлари санитария муҳофаза теграларининг I ва II пояслари табиатни мухофаза қилиш эҳтиёжлари учун ер эгалари ва ердан фойдаланувчилардан олиб қўйилиши мумкин.
Суғориладиган деҳқончилик эҳтиёжлари учун сув объектларидан фойдаланиш сувларидан лимит бўйича фойдаланишнинг белгиланган тартибига риоя этган ҳолда амалга оширилади.
Сув олиш ва унинг ҳисоб-китобини қилиш рўйхатдан ўтказилган сув манбаларидан: хўжалик каналларининг бош иншоатларидан, қудуқлардан, насос станциялари ва бошқа сув олиш иншоатларидан сув ажратиш жойларида туман сув хўжалиги органи билан тузилган шартномага биноан амалга оширилади.
Сув манбалари, каналлар, коллекторлар ва бошқа сув объектларидан фойдаланувчи қишлоқ ва сув хўжа­лиги корхоналари, муассасалари ҳамда ташкилотлари ер солиғидан озод қилинадилар.
Лалмикор деҳқончиликда эса экинлар учун керак бўлган намлик йил давомида ёғадиган ёғин миқдорига боғлиқ. Баъзи муаллифларнинг ҳисоблашларича, йил давомида ёғадиган ёғинлар миқдори ўртача 500 мм. (зоналар бўйича 300-720 мм.)ни ташкил этиб, уларнинг 2/3 га яқини (300 мм.) буғланиб кетади. Қолган 1/3 га яқини эса тупроқ орқали ўсимликка ўтади.
Юқорида қайд этилганидек, мамлакатимизда сув заҳираси жуда кам. Андижон қишлоқ хўжалиги институтининг олимларининг ёзишича, бир даврларда Амударёнинг сув ўтказиш қобилияти 41 куб қилометрга, Сирдарёники эса 27,5 куб қилометрга тенг эди. Ҳозирги пайтда ҳар иккала дарёнинг суви кескин камайган ва мамлакатда 58 куб қилометр миқдорида сув заҳираси бўлиб, бу мавжуд оборотдаги қишлоқ хўжалик ерларинин 16-17 фоизини суғоришга етиши ҳисоблаб чиқилган. Ер ости сувларидан фойдаланиш эвазига сув миқдори 60 куб км ни ташкил этиши ҳисобланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан қилинган ҳисоб-китобларга кўра, 1 куб км чучук сувдан 113 минг тонна пахта, 116 минг тонна полиз ва сабзавот, 41 минг тонна мева ва узум, 7 минг тонна сут, 400 тонна пилла олишда фойдаланиш мумкин.
Сувдан фойдаланишда, энг аввало, сувга бўлган талабни аниқлаш муҳимдир. Бунинг учун ҳар бир экин тури бўйича йил мобайнида 1 гектар ер учун қанча сув зарурлиги аниқланиб, уни умумий экин майдонига кўпайтириш йўли билан топилади.
Сувдан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидаги кўрсаткичлар ёрдамида аниқланади: 1 сўмлик харажатлар ҳисобига олинган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг, меҳнат унумдорлигининг, соф даромад (фойда) нинг ўсиши ва шунингдек, 1 куб метр фойдаланилган сув ҳисобига олинган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг, меҳнат унумдорлигининг ва соф даромад (фойда) нинг ўсиши ҳисобланади. Сувдан ўсимликнинг талабидан келиб чиққан ҳолда режали ва меъёрда фойдаланиш ер ресурсларидан фойдаланишнинг ва бир бутун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг самарадорлигини оширишга олиб келади.
Шунинг учун мамлакатимизда сувдан тежаб ва унумли фойдаланиш учун ундан фойдаланувчилар олдига катта вазифалар қўйилган. Бу ўз навбатида юқорида қайд этилган қонуннинг 50 – моддасида, яъни «Сув объектларидан қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланувчиларнинг вазифалари» моддасида ўз аксини топган:
«Сувдан қишлоқ хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланувчилар:

  • Сувдан фойдаланишнинг белгиланган лимитлари, режалари, қоидалари, меъёрлари ва режимларига риоя этишлари, тик дренажни инобатга олган ҳолда фойда­ланишнинг барча турлари учун ишлатилаётган сувни ҳисобга олиб боришлари;

  • Ички хўжалик суғориш, сув чиқариш ва коллектор-дренаж тармоғи ҳамда ундаги иншоатларни ва сув чиқариш қудуқларини техника жиҳатидан ишга яроқли ҳолда сақлашлари;

  • Мелиорация қилинган ерларни комплекс реконст­рукция қилишлари ва қишлоқ хўжалик экинлари ҳамда ўсимликларни суғориш, шунингдек яйловларга сув чиқаришнинг мақбул режимини сақлашлари;

  • Сувни тежайдиган технологиялар ва илғор техника­ни жорий этиш орқали суғоришнинг услуб ҳамда усулларини такомиллаштиришлари;

  • қишлоқ, хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланадиган сув мониторинга асосида салбий жараёнларнинг сабаблари ва оқибатларини бартараф этишлари.

белгилаб олинган аниқ мақсадларга мувофиқ, фойдаланилаётган сувларнинг самарадорлигини оширишлари шарт.
Хўжаликлараро мелиорация тармоқларини ишга яроқли ҳолда сақлаб туриш учун сувдан фойдаланувчилар қонунларда белгиланган тартибда ирригация-ме­лиорация ишларини бажаришга жалб этиладилар.
Томчилатиб суғориш - бу сувни ва зарур ўғитларни бевосита суғорилаётган экиннинг илдиз олди зонасига узатадиган тизимдир.
Вилоятдаги сув ресурсларига оид вазият бирмунча мураккаб. Содир бўлаётган иқлим ўзгаришлари туфайли Наманган вилояти ҳудудидан ўтувчи ва фермерлар даласига сув берувчи Норин дарёсида сув йил сайин камайиб бормоқда. Қатор Ўрта Осиё дарёлари уларнинг ҳудудида бошланувчи қўшни мамлакатлар, ўз навбатида Ўзбекистон ҳудудида оқиб келаётган сувнинг миқдорига ва таркибига таъсир кўрсатмоқда. Шунга қарамай

кўпчилик фермерлар ўз ерларни эскичасига суғориб келмоқда. 
Сувни қандай қилиб тежаш кераклиги ва яхши самарага эришиш йўллари ҳақида ҳамма ҳам бош қотирмайди. Асосан томчилатиб суғориш ҳақида одамлар бироз маълумотга эга эди. Ҳатто катта вилоят миқёсида ҳам бу ерда бошқача фикрлайдиган, бир неча йилдан буён далаларини ўзи ясаган томчилатиб суғориш тизими ёрдамида суғораётган фермер тажрибаси ҳақида биладиганлар сони унчалик кўп эмас.

  • Суғориш пайтида фойдаланиладиган сув деярли тўлиқ ҳажмда экинларининг илдизига етиб боради. Сувдан фойдаланиш самарадорлиги қарийиб 90 фоизга етади. Бунда суғориш учун фойдаланиладиган сув миқдори 2-5 баравар камаяди. Бу Ўзбекистон учун ниҳоятда муҳим масала эмасми?!;

  • Экин ўсиши учун зарур бўлган сув ва минерал моддалар сарфи оптимал даражага етмоқда. Экинларнинг ҳар қандай тури учун қулай сув режими ва қулай озуқа муҳити яратилади;

  • Етиштирилган экинларнинг сифати ва ҳосилдорлиги 30 — 50 % га ортади. Экинлар анча эрта етилади;

  • Минерал ўғитларни харид қилиш харажатлари камаяди. Бунинг сабаби озуқавий моддаларнинг бевосита экиннинг илдиз тизимига етказиб берилишига боғлиқлигида. Минерал ўғитларнинг тежалиши 30-40% га ошади;

  • Экинларни ҳимоялашга харажатлар керак бўлмайди. Микросуғориш сув йўналиши билан бирга ўсимликлар қаторидан оқиб боради. Шу тарзда, қатор оралиғидаги ер қуруқ қолади, ёввойи ўтларнинг ўсиши учун қулай муҳит яратилмайди. Бундан ташқари экинларининг шох-шаббаси қуруқ қолади, бу эса касалликлар ривожланишининг олдини олади;

  • Энергияга сарфланадиган харажатлар жиддий равишда камаяди. Таклиф қилинаётган усул бошқа усулларга нисбатан электроэнергияни 50 — 70 % га кам талаб этади;

  • Далаларда ишлаш учун ишчи кучини жалб этиш зарурати йўқолади. Бу меҳнат харажатлари қисқаришининг гарови ҳисобланади;

  • Сувни узатиш тизимларига талаблар энг кам даражада;

  • Тизимларга минераллашган сув узатиш орқали суғориш варианти ҳам мавжуд. Сувнинг бу туридан бошқача усулларда фойдаланиб бўлмайди;

  • Микросуғориш тизимидан зарар ниҳоятда кам, ёки умуман мавжуд эмас. Тизимдан фойдаланиш ниҳоятда қулай, уни ўрнатиш ва унга хизмат кўрсатишга катта харажатлар талаб қилинмайди;

  • Маҳаллий сув манбаларидан (булоқ, дарёчалар ва кўллар) суғориш имкониятлари мавжуд.

Қисқа вақт ичида эришилган ижобий натижалар томчилатиб суғориш тизимининг дунё мамлакатларида кенг оммалашувига сабаб бўлган. Ёмғирлатиб суғоришдан фарқли равишда, томчилатиб суғориш сувнинг кам миқдорда экиннинг илдиз олди зонасига етиб боришига асосланган, сув узатиш миқдори ва даврийлиги экинларнинг талабига кўра тартибга солинади. Сув барча экинларга бир текисда ва бир хил миқдорда етиб боради. Яъни экинга қанча керак бўлса, шунча юборилади, бунда тупроқнинг балчиқланиши ва сув йўқотилишига йўл қўйилмайди. Айни пайтда сув экинга етиб боргунча бўлган жараёнда буғланиш туфайли сувнинг катта ҳажмда йўқотилишига йўл қўйилмайди.
2002 йил Сувни интеграллашган равишда барқарор етказиб бериш концепциясида сувдан фойдаланиш ва 2008-2011 мелиорация чораларининг асосий йуналишлари белгиланди. Ушбу йуналишларда ер захини кетказишни яхшилаш орқали ердан фойдаланишни сезиларли даражада яхшилаш, суғоришни модернизация қилиш орқали қишлоқ хўжалиги учун кўпроқ, сув етказиб бериш ва сув ресурсларини интеграллашган бошқарувини киритиш назарда тутилган.
Ўзбекистон ва унга қўшни мамлакатларнинг аксарияти Орол денгизининг ички дренаж бассейнида жойлашган бўлиб, трансчегаравий сув ресурсларини бахам кўришади. Чучук сувнинг тақчиллиги ҳозирда энг катта экологик муаммо ҳисобланади ва келажакда муаммо бўлиб қолади, чунки сув ҳосилдорлиги паст шўрланган ерларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотини олиш мақсадида суғориш учун ҳал қилувчи ресурс ҳисобланади. Дренаж коллекторлар сувини дарёларга оқизиш ва сув тозалаш тизимларининг самарасизлиги сув ресурслари сифати пасайишига ва сув шўрлиги ортиб боришига олиб келмоқда.
Сув ресусларидан фойдаланиш жиҳатидан Ўзбекистоннинг табиий шароити анча ноқулай. Марказий Осиё гидрография тармоғида сув ҳавзалари ва ресурслар жуда нотекис жойлашган. Сув ресурсларининг фақт тахминан 10 фоизи мамлакатда ҳосил бўлиши туфайли Ўзбекистон қўшни мамлакатлардан оқиб кирадиган сувга юқори даражада боғлиқ. Экологик имкониятларни ҳисобга олмай сув ресурсларидан фойдаланиш ҳам сув сифати ёмонлашгани ва ичимлик суви билан таъминлашда танг вазиятга олиб келди.
Орол денгизи фалокатининг сабаблари ва оқибатлари яхши маълум. Орол денгизининг қуриб бориши билан бирга бассейнда ахоли орасида пайдо бўлган ёки ортиб бораётган даражада оммавийлашаётган турли касалликларга, қимматли қишлоқ хўжалик ерлари, транспорт йуллари ва турар жойларнинг деградациясига, ишсизлик, кам таъминланганлик ва миграцияга олиб келган кўп экологик, иқтисодий ва ижтимоий муаммолар вужудга келди.
Орол денгизи ички дренаж бассейнида сув ресурслар ниҳоятда нотекис жойлашган ва турли ер усти оқим шаклланиши шароитлари билан белгиланади. Улар тоғли худудларда қулай бўлиб чўл ва ярим чўл эгаллаган кенг текисликларда ноқулайдир.
Ер усти сув ресурсларининг энг кўп миқдори (90 фоизга яқин) кўшни мамлакатларнинг тоғли ҳудудларида ҳосил бўлади. Ички сув ресурслари кўл, ер ости сув ресурслари, дарёлар ва музликлар сув ресурсларидан иборат. Йирик ва кичик дарёлар, шунингдек ер ости суви Ўзбекистондаги қимматли сув ресурсларининг асосий таркибий қисмлари ҳисобланади (6.1-жадвал).
Вахш ва Панж дарёлари қўшилиб ҳосил бўладиган Амударё ҳамда Норин ва Қорадарё ва Тошкент яқинида Чирчиқ дарёси қўшилиб, ҳосил бўладиган Сирдарё бош дарёлар ҳисобланади. Амударё ҳавзаси Сурхондарё, Қашқадарё ва Зарафшонларни қамраб олади, аммо фақат Қашқадарё ва Шеробод дарёлари бутунлигича Ўзбекистан ҳудудида жойлашган. Бош дарёларга қўшимча Ўзбекистонда 17,7 мингдан ортиқ табиий сув оқимлари мавжуд. Сатҳи 700,000 га бўлган Амударё дельтаси табиий сув-ботқоқлик тизимини ташкил килиб Орол денгизи инқирози туфайли сезиларли даражада ўзгарди.

Download 383,15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish