Кўчмас мулк иқтисодиёти



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/178
Sana24.04.2022
Hajmi2,94 Mb.
#579480
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   178
Bog'liq
КМИ маъруза матни 2017

Хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш.
Амалиётда кузатилишича, кўпчилик кўчмас мулк 
объекти мулкдорлари бино ва иншоотлардан фойдаланишни ташкил этиш, ҳамда 
таъмирлашга етарлича маблағ ажратмайдилар. Бунинг сабаблари кўп, масалан доимо 
вақтинчалик амалга ошириладиган мақсадларга диққатнинг қаратиш ва бундай 
муносабатлар натижасида юзага келган оқибатини тўғри баҳоламаслик ва натижада унинг 
оқибатларни тўғрилаш учун кетадиган харажатлар деярли ҳар доим хизмат кўрсатиш ва 
таъмирлаш ишлари қийматидан юқори бўлиши. 
Хизмат кўрсатиш -
бу кўчмас мулк объектлари эксплуатациясининг меъёрий 
муддатини таъминлаш учун бажариладиган ишлар мажмидан ташкил топади. Улар объект 
қийматининг ўсишига олиб келмайди, аммо алоҳида қисмларнинг ишдан чиқиши ёки 
нураши (эскириши)нинг олдини олади. Хизмат кўрсатиш мақсадларидан бири – 
(ресурслар тўла емрилиши оқибатида) носозликлар рўй беришидан олдинроқ 
огоҳлантириш. 
Таъмирлаш 
– бу кўчмас мулк объектининг бузилиши ёки эскиришини қайта тиклаш 
ва камчиликларни бартараф этиш орқали бинони одатий фойдаланиш ҳолатга келтириш 
ишларидир. Таъмирлашнинг мақсади-жисмоний қайта тиклашдир. 
Жорий таъмирлаш ишлари майда ва йирик турларга бўлинади. Майда таъмирлаш 
ишлари 1-2 кун давом этади ва кўчмас мулк объектининг нормал эксплуатациявий 
ҳолатини таъминлайди. У объектнинг хизмат муддатини узайтирмайди ва қийматини 
оширмайди. Йирик жорий таъмирлаш ишлари (2 кундан ортиқ) кўчмас мулк объектининг 
хизмат муддатини узайтиради, аммо қийматини оширмайди. 
Ўзгартириш
-бу кўчмас мулк объекти таркибига кирувчи асосий фондларни уларни 
аналоглари билан алмаштириш жараёнидир. Ўзгартиришга мансуб фонд бўлиб, яроқсиз 
ҳолга келган ёки маънавий эскирган асосий фонднинг ўрнини босувчи асосий 
(модефикациялашган, такомиллашган, янги авлод) фондлар хизмат қилади. 
Кўчмас мулк объектига хизмат қилишнинг асосий мақсади-бу объектдан тўғри 
фойдаланишни таъминлашдир; у қуйидаги аниқ вазифаларни ўз ичига қамраб олади: 

кундалик тозалашлар (намунавий кўринишни сақлаб туриш учун); 

кўчмас мулк объектидаги майда камчиликларни ўз вақтида бартараф қилиш; 

ҳаёти давомийлигининг минимал харажатлари асосида йирик таъмирлаш 
ишларини йўлга қўйиш; 

эксплуатация ва хизмат кўрсатишга сарфланадиган барча харажатларни 
қисқартириш, ҳамда оптималлаштириш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш; 

кўчмас мулк объектини таъминловчи коммунал хизматларнинг рационал 
ишлаши (ишончлиликни таъминлашда); 

объектнинг хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари харажатларини доимий 
назорат, ҳамда таҳлил қилиш; 

ишлар бажарилиши графигини тузиш ва ижросини назорат қилиш; 

кўчмас мулк объекти ускуналарини тўлалигича ва алоҳида ускуналар фаолияти 
тўғрисида доимий маълумотлар тўпланишини таъминлаш. 
Амалиётда таъмирлаш ишлари қуйидагиларга бўлинади: 

зарурат бўйича таъмирлаш; 

даврий 
таъмирлаш 
(масалан, 
ҳар 
10 
йилда 
юмшоқ 
том 
қопламалариниўзгартириш); 


22 

ускуналарни профилактик текшириш; 

авария ҳолатида таъмирлаш, хизмат кўрсатиш; 

эҳтиёждан келиб чиқиб таъмирлаш (ойналарни алмаштириш); 
Кўчмас мулк объектидан фойдаланиш ишлари мажмуйи бир қанча харажатларни 
талаб қилади: 

эксплуатациявий (кўчмас мулк объектининг бутун фойдали хизмат муддати 
мобайнида) харажатлар

вазифавий (объектни қўриқлаш, сақлаш, таъмирлаш ва ҳ.к. билан банд бўлган 
персонал учун) харажатлар; 

коммунал хизматлар ва бинони тозалаш учун харажатлар; 

кўчмас мулк объектини таъмирлаш ва тиклаш учун (агар кўчмас мулк 
объектининг ёки унинг бир қисмининг хизмат муддати тугаган бўлса) харажатлар. 
Юқорида келтирилганлардан ташқари, кўчмас мулк объектига эгалик қилиш деб 
аталувчи, объектни тасарруф қилиш билан боғлиқ ўзгартиришлар ва яхшиланишларга 
сарфланувчи харажатларни ҳам ҳисобга олиниши лозим. 
5.
Объектни тугатиш босқичи 
-бу объект билан боғлиқ бошланғич ва кейинчалик 
ҳосил қилинган функцияларини бутунлай йўқ қилишдир, яъни уни бузиб ташлаш ёки 
тамомила янгидан шакллантириш учн шароит яратишдир. Кўчмас мулк объекти ҳаёти 
давомийлигининг бу босқичида уни тугатишга сезиларли харажатлар талаб қилинади. Бу 
харажатлар кўчмас мулк объектига эгалик қилишнинг хотимаси бўлиб ҳисобланади. Агар 
кўчмас мулк объекти тамомила янги шаклга ўтаётган бўлса, у ҳолда ўзгартиришга 
сарфланадиган харажатлар янги функцияга қаратилган эгалик харажатларига тегишли 
бўлади. 
Кўчмас мулк объекти ҳаёти давомилигига ўхшаш тарзда мулк мажмуи ҳаёти 
давомийлигини ҳам босқичларга бўлиш мумкин: 
1.
Мулк мажмуини шакллантириш (кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган 
ҳуқуқлар бўйича шартномалар натижаларини қонуний расмийлаштириш: олди-сотди, 
устав капиталига қўйилма, ижара, лизинг ва ҳ.к.). 
2.
Мулк мажмуини ривожлантириш (янги қурилиш, балансга олиш ва х.к.). 
3.
Мулк мажмуи мослашуви турли инвестицион ва ривожлантириш лойиҳалари, 
ҳамда эгилувчан ижара шартларини амалга ошириш ҳисобига таъминланади. Бу 
босқичларда эксплуатация, таъмирлаш ва кўчмас мулк объектига хизмат кўрсатиш, ҳамда 
суғурталаш, амортизацион сиёсат, бухгалтерия ҳисоби ва мулкни солиққа тортиш 
тизимлари билан ўзаро алоқалар муҳим аҳамият касб этади. Бу босқич баъзи кўчмас мук 
объектларининг сотилиши бўйича битимларни ҳам ўз ичига олиши мумкин. 
4.
Мулк мажмуининг тугатилиши - бу эркин рақобат муҳитида ишлаб чиқариш
меъёри-ҳуқуқий ҳолатларига мос равишда банкротга учраган ташкилот мулки (кўчмас 
мулки ҳам)нинг савдога қўйилишива бошқа сотиш механизмларидир. 
Мулкдор нуқтаи назаридан, кўчмас мулк объектларининг мулк сифатидаги ҳаёти 
давомийлиги ҳар бир янги мулкдор эгалик қилишни бошлаган вақтдан то шу объектнинг 
иқтисодий ёки жисмоний фойдалилик муддати тугагунига қадар кўп маротаба 
такрорланади. Учлик категориясининг (моддий (жисмоний), ҳуқуқий (юридик) ва 
иқтисодий) бирлигидан келиб чиқиб, кўчмас мулк объекти ҳаёт циклини уч босқичга 
бўлиш мумкин (2.3-расм). 
Ҳар бир босқич мулкдорнинг аниқ тадбирлари ва ҳаракатларини ўз ичига қамраб 
олади. 


23 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish