Кўчмас мулк иқтисодиёти



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/178
Sana24.04.2022
Hajmi2,94 Mb.
#579480
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   178
Bog'liq
КМИ маъруза матни 2017

Жисмоний – 
эксплуатацион омиллар ва табиий таъсирлар оқибатида жисмоний 
хусусиятларнинг ўзгариши 


25 
Жисмоний эскириш 
-бу эксплуптация жараёнида ва атроф-муҳит таъсири остида 
объектнинг эскириши билан белгиланадиган унинг техник-иқтисодий кўрсаткичларининг 
ёмонлашувидир. 
Тикланадиган,
яъни объектни жисмоний қайта тиклаш мумкин бўлган ва 
бу ҳаракат иқтисодий жиҳатдан ўзини оқланадиган эскириш, ҳамда 
тикланмайдиган,
яъни 
кўчмас мулк объектини жисмоний тиклаш ўзини оқламайдиган даражада эскиришлар 
фарқланади. Жисмоний эскиришнинг келиб чиқиш сабаблари турлича бўлиши мумкин: 1-
тур жисмоний эскиришга объектнинг нормал эксплуатацияси натижасида эскириши ва 2-
тур жисмоний эскиришга табиий офатлар, авариялар, объект эксплуатацияси 
қоидаларининг бузилиши натижасида эскириш киради. Шуни назарда тутиш керакки, 
кўчмас мулк объектини эксплуатация қилиш жараёнида унинг техник-иқтисодий 
кўрсаткичлари доимий равишда ёмонлашиб боради, лекин объект техник 
кўрсаткичларининг бир онда ёмонлашиши ҳам рўй бериши мумкин (электрўтказгичнинг 
узилиши, ёнғин ва ҳ.к). 
Одатда, жисмоний эскиришнинг барча турлари ёмон оқибатларга олиб келади. 
Биринчидан, кўчмас мулк объектлари ва бошқа техник қурилмаларнинг алоҳида истеъмол 
ва эксплуатацион кўрсаткичлари ёмонлашади. Иккинчидан, кўчмас мулк объектининг 
ёши ортган сари таъмирлаш частотаси ҳам ортади, таъмирлаш ишлари эса тобора 
мураккаблашиб боради. Бинога техник хизмат кўрсатиш тизимини жорий қилиш орқали 
маълум даражада жисмоний эскириш жараёнини секинлаштириш мумкин. 
Маънавий (вазифавий) эскириш 
-бу функционал фойдалилик нуқтаи назаридан 
объектнинг замонавий талабларга мос келмаслигидир. Бунда кўчмас мулк объектининг 
айрим хусусиятлари унинг истеъмол жозибадорлигининг камайтиради. Эскиришнинг бу 
тури бинонинг эскирган архитектураси, тархи, муҳандислик таъминоти кабиларда намоён 
бўлади ва амалиётда бу маънавий эскириш деб аталади. 
Маънавий эскириш вазифавий ва технологик эскириш турларига бўлинади. 
Вазифавий эскириш-бу янги кўчмас мулк объектларининг мавжудларига нисбатан 
вазифавий имкониятларини кенгайиши натижасида содир бўлади. Вазифавий эскириш 
натижасида нисбатан эски қурилган кўчмас мулк объектлари архитектура, дизайн, тарх, 
муҳандислик таъминоти каби жиҳатлардан мулкдорларининг келгусида қўйадиган 
талабларига жавоб бермаслиги натижасида юзага келади ва бундай объектлар ўз-ўзидан 
арзонроқ бўлиб қоладилар. Технологик эскириш -бу янги конструкциялар, технологиялар 
ва материалларни яратиш соҳасидаги илмий-техник ривожланишнинг натижаси бўлиб, у 
кўчмас мулк объектларини қуриш таннархи ва эксплуатация харажатларининг 
камайишига олиб келади. Ҳудди жисмоний эскириш каби, маънавий эскириш ҳам 
тикланадиган ва тикланмайдиган бўлиши мумкин. 
Мисол учун, сув ва газ ўлчагичларини, сантехника ускуналарини алмаштириш 
мумкин, қурилма жавонлар, пол қопламаларини тузатиш мумкин ва ҳ.к. Эскиришни 
тиклаш кўрсаткичига таъмирлаш харажатларини қўшилган қиймат ҳажми билан 
солиштириш орқали эришилади: агар қўшилган қиймат тиклаш харажатларини қопласа, у 
ҳолда вазифавий эскириш тикланган бўлиб ҳисобланади. Тикланган вазифавий эскириш 
ҳажми баҳолаш санасига бинонинг янгиланган унсурлари билан биргаликдаги потенциал 
қийматини ва унинг шу баҳолаш санасида янгиланган унсурларсиз қиймати билан 
солиштириш орасидаги фарқ сифатида аниқланади. 
Иқтисодий эскириш
(ташқи муҳит таъсири остида эскириш) -бу иқтисодий, сиёсий 
ва бошқа омиллар таъсири остида атроф-муҳитнинг ёмонлашуви туфайли бино 
қийматининг пасайишидир. Ташқи эскиришнинг сабаблари қуйидагилар бўлиши мумкин: 
объект 
жойлашган 
ҳудуднуфузининг 
умумий 
пасайиши; 
ҳокимият 
ёки 
маҳаллиймаъмурият органларининг солиққа тортиш, суғурталаш соҳаларидаги 
ҳаракатлари; меҳнат бозори, дам олиш, таълим ва ҳ.к. соҳалардаги бошқа ўзгаришлар. 
Ташқи эскиришнинг ҳажмига “жозибасиз” табиий ва сунъий объектларга яқин 
жойлашганлик ҳам бевосита таъсир кўрсатади. Маслан, тозалаш иншоотлари, 


26 
ресторанлар, рақс майдонлари, АЁҚШ, темир йўл станциялари, касалхоналар, мактаблар, 
саноат корхоналари ва ҳ.к. жиддий таъсир кўрсатади. 
Иқтисодий эскириш жисмоний ва маънавий эскиришлардан фарқли, равишда ҳар 
доим тикланмайдиган бўлиб ҳисобланади. 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish