эксплуатация қилиш босқичи
объектларни эксплуатация
қилиш, уларга хизмат қилиш ва таъмирлашларни назарда тутади. Кўчмас мулк объектини
эксплуатацияси бошқариш тизимида кўп қиррали функция бўлиб, қуйидаги
йўналишларни ўз ичига олади: бино ускуналари эксплуатацияси, моддий ҳисоб, ёнғинга
қарши ва хавфсизлик техникаси, коммуникациялар бошқаруви, чиқиндилар утилизацияси
ва қайта ишлови, кўчишлар, ўзгаришлар ва қайта қуришлар, авария ҳолатларни бартараф
қилиш, эксплуатация ва жорий таъмирлашни таъминлаш, жиҳозлаш ва объектни
қўриқлаш.
“
Бинони жиҳозлаш
” тушунчасининг аниқ бир таърифи мавжуд эмас, аммо унинг
асосини қуйидагилар ташкил қилади: иситиш, вентиляция ва шамоллатиш тизимлари,
электр ёритиш ҳамда иссиқлик, сув таъминотлари ва иситишда сув айланишини
жиҳозлаш; механик, ҳамда электр вертикал ва горизонтал транспортировкалар (лифтлар,
эскалаторлар ва ҳ.к.) тизими.
Охирги пайтларда терроризм ҳавфи ва жиноятчиликнинг ўсиши сабабли ҳавфсизлик
функциясининг аҳамияти ҳам сезиларли даражада ошди. Шунинг учун кўпчилик
ташкилотлар ҳавфсиз меҳнат муҳитини таъминлашга ҳаракат қилмоқдалар. Одатда,
қўриқлаш, ёнғин ҳавфсизлиги ва техник ҳавфсизлик тизимлари кўчмас мулк
10
ЎзР ФК 631-моддаси.
11
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 302 сонли карори
20
объектларининг ихтисослашуви ва функционал йўналтирилганлигини ҳисобга олган
ҳолда ишлаб чиқилади ва амалга оширилади.
Коммуникацияларни бошқариш-кўчмас мулк объекти моҳиятидан келиб чиқувчи
вазифадир. Телефон ва алоқа инфратузилмаси хизматлари билан таъминлаш,
маълумотларни узатиш ва қабул қилишда тобора кенг қўлланилмоқда. Бу хизматлар
потенциали ва уланинг сифати рақамли, толали-оптик алоқаларнинг тарқалиши орқали
яхшиланади. Шунингдек, компьютер ва интернет технологиялар (компьютерларнинг
тизимли алоқаси)ни, ҳамда иш жойларини автоматлаштириш тобора кенг тус олмоқда.
Электрон ёки информацион ҳавфсизлик электрон қурилмаларда информацион
муҳофазани таъминлаш, хусусан дастур таъминотида, шунингдек, ташкилотнинг
маълумотлар базасини яратиш орқали бойитилмоқда.
Кўчмас мулк объектлари эксплуатациясида зарарли чиқиндилар қайта ишлаш
жараёни, мисол учун, люминесцент (симобли) лампаларни утилизациясидан то зарарли
чиқиндиларни йўқ қилишгача бўлган қатор мураккаб бошқарув масалаларини ўз ичига
олади. Одатда, кўчмас мулк объекти бошқарувчиси зарарли чиқиндиларни кўмиш ва қайта
ишлашга ихтисослашган ташкилотлар билан шартнома тузади. Чиқиндиларни қайта
ишлаш бўйича ишларнинг кўпчилиги уларни алоҳида тўплашни ва қайта сотиш ёки йўқ
қилишда ўз ифодасини топади. Чиқиндиларни тавсифлаб қуйидагича турларга ажратиш
мумкин: қоғоз, шиша (яхлит ва тара кўринишида), темир-терсак (пўлат, чўян,алюмин),
елим, мотор мойлари, шиналар ва ҳ.к.
Кўчмас мулк объекти эксплуатацияси жараёнида, кўпинча, уни тўлалигича ёки
таркибий қисмларини ўзгартириш бўйича ишларни амалга оширишга тўғри келади.
Амалиётда кузатилишича, янги ходим иш жойини такомиллаштириш ёки офис биносини
қайта жиҳозлашни истайди, аммо бунда бир қатор қоидалар
12
мавжудки, улар ташкилот
фойдасига ўзгаришларни самарали бошқаришни амалга оширишга имкон яратадилар:
•
кенглик: - кимнингдир талабини қондириш учун хона деворни 0,5 метрга
суришнинг ҳожати йўқ;
•
қурилиш материаллари: -ламинатдан фойдаланиш имконияти бўлганда
қимматбаҳо ёғочли паркетни ишлатишнинг кераги йўқ;
•
лойиҳалаш тамойиллари: -алоҳида турувчи шкафлар билан жиҳозлаш мумкин
бўлган жойларга ўрнатиладиган шкафлар қуриш шарт эмас;
•
режалаштириш: -ходимлардан бири ойнанинг тўғрисида ўтиришни ҳоҳлагани
учунгина офисни қайта жиҳозлашнинг кераги йўқ;
•
муҳандислик таъминоти: - ҳар бир деворга кўплаб розеткаларўрнатмасдан,
электр ва ахборот тизимларига оптимал уланишни таъминлаши лозим.
Кўчмас мулк объекти эксплуатацияси жараёнида кутилмаган пайтларда ҳам авария
ҳолатлари келиб чиқиши мумкин, негаки ҳеч ким ёнғиндан, сув босишидан ва бошқа
нохушликлар рўй беришидан ёки форс-мажор ҳолатлари (сув тошқини, ер силкиниши ва
ҳ.к.) дан кафолатланмаган. Бинода рўй бкрган аварияларни бартараф қилиш бўйича
ишларни режалаштиришнинг ягона шакли мавжуд эмас; ҳар бир аниқ ҳодисада у ёки бу
объект учун масъул ходим тайинланади ва у амалга оширилиши кетак бўлгани ишлар
режасини ва йўриқномани ишлаб чиқилади.
Бинода техник носозликлароқибатларини бартараф этишда қуйидагиларга риоя
қилиш лозим:
•
барча метал конструкцияларни қизиб кетиш орқали носоз ҳолга келганини
текшириш;
•
ёнувчан буюмлар етказган зарарларни аниқлаш;
•
намланиш ва емирилиш таъсирига мойил бўлган барча коммуникация ва офис
ускуналари ҳамда кўчмас мулк объектининг бошқа тизимларини кўздан кечириш;
12
Х
оттс Д
. Управление инфраструктурами организации /Инг.тилидан тарж. – М.: ОАО «Типография
“Новости”», 2001. 597 б.
21
•
электр ўтказгич ва бошқа ўтказгичларда носозликлар (максимал кучлашишда)
мавжудлигини текшириш, иситиш ускуналарини текшириш;
•
тизимларда моғор ва бошқа зарарли моддалар пайдо бўлган ҳолатда уларни
тозалаш ва ҳ.к.
Объект қурилиши лойиҳасига биноан жойлаштирилган мебель-кўчмас мулк
объектининг тенг ҳуқуқли қисмидир, шунинг учун унинг кўрикдан ўтказиш ва
таъмирланиши профилактика ишлари режасига асосан амалга оширилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |