Кўчмас мулк иқтисодиёти



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/178
Sana24.04.2022
Hajmi2,94 Mb.
#579480
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   178
Bog'liq
КМИ маъруза матни 2017

Қурилиш босқичи
пудратчини танлаш, қурилиш ишларини олиб боришни 
мувофиқлаштириш, ҳамда қурилиш сифатини, харажатлар сметасини ва бошқа 
харажатларни назорат қилишни ўз ичига олади. Бу босқичда қурилаётган объектни кўчмас 
мулк бозори сегментининг ҳаёти давомийлигини мантиғи билан асосланган талабларига 
қай даражада мос келиши ҳақида реал далиллар пайдо бўлади. Бу босқичда потенциал 
истеъмолчилар капитал қўйилмалари улушини ошириш масалалари ўз ечимини топади
чунки таклиф ва фойда ҳажмининг ўсиши бозор томонидан фаолиятни яхши қабул 
қилинганлигидан далолат беради. 
Иқтисодиётнинг замонавий ҳолати инвестицион лойиҳа иштирокчиларидан аниқ 
қурилиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ишлар графигини жадаллаштиришни талаб 
қилади, бундай ҳаракатлар танланган тадбиркорлик фаолияти йўналишидаги лойиҳа 
натижалари мумкин қадар тезроқ фойда келтириши учун амалга оширилади. Шунинг учун 
қурилиш ишларини лойиҳалаш босқичидаёқ (лойиҳани ишлаб чиқиш тўлиқ якунига 
етмай) бошланади, бу эса лойиҳанинг барча иштирокчилари ҳаракатларини юқори 
даражада мувофиқлаштирилган бўлишини талаб қилади. Бундай қурилишни 
ташкиллаштиришда кўчмас мулк объектини эртароқ ишга тушириш ҳолатида капитал 
қийматини пасайтириш (ҳамкорлик ҳажмлари ва муддатларини қисқартириш) орқали 
тежамкорликка (5-10%гача) эришилади, ҳамда тамомила янги бизнес-ечимлар пайдо 
бўлади. Бу босқичда қурилишни бошқариш шаклини оптимал танлаш, аниқроғи лойиҳани 
бошқариш ёки бош пудратчи билан тузилган шартнома орқали харажатларнинг сезиларли 
даражада қисқаришига эришиш мумкин. 
Ривожланган бозор иқтисодиётига эга мамлакатларда кенг тарқалган қурилишни 
бошқариш турларидан бири-бу лойиҳани бошқаришдир. Бундай бошқарув тури бутун 
қурилиш муддатини, яъни қурилиш лойиҳаси мақсадини танлашдан то унинг 
эксплуатациясигача бўлган даврни ўз ичига қамраб олади. Лойиҳани бошқаришда 
қуйидаги вазифалар бажарилади: 

инвестицияларни самарали қўллаш ва бу жараённи назорат қилиш; 

лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш; 

қурилиш жараёнида лойиҳа ҳужжатлари талабларини амалга ошириш; 

қурилиш объекти сифатини назорат қилиш. 
Амалга оширилиши кескин шартларга эга лойиҳаларни бошқариш учун қурилиш 
бошқарувчилари бошчилигида махсус тузилмалар яратилади. Жаҳон амалиётида 
кузатилишича, бундай бошқарув шакли қурилиш маблағларидан умумий 10%гача 
тежамкорликка эришиш, барча турдаги харажатлар устидан назорат олиб боришнинг 
самарадорлигини ошириш, ҳамда лойиҳани амалга ошириш муддатларини қисқартириш 
имконини беради. 
Лойиҳани бошқариш шакли бўйича қурилишни ташкиллаштириш ривожланган 
бозор иқтисодиётига эга мамлакатларда кенг тарқалган ва бизнинг мамлакатимизда
айниқса, кўп қаватли объектлар қурилиш лойиҳаларини амалга оширишда ҳам самарали 


19 
келажакка эга, чунки “лойиҳалаш - қурилиш” давомийлигини умумий бошқариш 
лойиҳани бажариш муддатини қисқартиради, бунинг натижасида эса умумий 
маблағларнинг 10%гача тежалишига эришилади ва барча турдаги харажатларни самарали 
назорат қилиш учун шароитлар яратилади. 
Мамлакатимизда амалда кўпроқ пудратчилик тамойилига асосланган объект 
қурилиши кенг тарқалган, бундапудрат шартномаси бўйича бир тараф (пудратчи) иккинчи 
тараф (буюртмачи)нинг топшириғига биноан маълум бир ишни бажариш ва унинг 
натижасини буюртмачига белгиланган муддатда топшириш мажбуриятини олади, 
буюртмачи эса иш натижасини қабул қилиб олиш ва бунинг учун ҳақ тўлаш 
мажбуриятини олади. Агар қонун ҳужжатларида ёҳуд тарафлар келишувида бошқача 
тартиб назарда тутилган бўлмаса, ишни бажариш учун пудратчи таваккал қилади.
10
Одатда, буюртмачи тендер асосида бош пудратчи ролига бир қурилиш ташкилотини 
танлайди, у билан барча ишлар мажмуини бажаришга шартнома тузади ва унга ишлар 
мажмуи учун субпудратчилар билан шартномалар тузиш имконини беради. Йирик 
объектлар қурилишида буюртмачи ҳар бири аниқ участка учун жавобгар ва бевосита 
буюртмачининг вакиллари назорати остида ишловчи бир нечта пудратчи ташкилотларни 
ёллаши мумкин
11

Давлатимиз амалиётида архитектура-лойиҳа ташкилотлари қурилиш-монтаж ишлари 
сифат назоратидан четлатилган. Бу вазифани Давлат архитектура-қурилиш назорати 
(ГАСН) инспекцияси амалга оширади. Лойиҳачилар фақатгина лоймҳада келтирилган 
таклифларнинг барчаси амалга оширилаётганлигини эътибордан четда қолдирмаслик учун 
(авторлик назорати) вақти-вақти билан қурилиш майдонига ташриф буюради ва 
текшириш ўтказади. Қурилиш объектида ишлар сифатини доимий назорат қилиш Ягона 
буюртмачи хизмати ва буюртмачининг зиммасига юклатилади. Йирик лойиҳаларни 
амалга оширишда Ягона буюртмачи хизмати сифат назоратидан ташқари ташқи 
экспертлар (ўз мутахассислари бўлмаганда) жалб қилинади. Улар қуйидаги вазифаларни 
бажарадилар: мураккаб ишлар қийматини баҳолаш, алоҳида операциялар ёки ишар 
мажмуи графиги бажарилишини назорат қилиш, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, ҳуқуқий 
масалалар, назорат органлари ва маҳаллий ҳокимият вакиллари билан ўзаро алоқадорлик. 
Объектларни 
эксплуатацияга 
қабул 
қилиш 
тартиби-ҳужжатларни 
расмийлаштиришнинг анчайин юқори регламентлашган меъёрий жараёндир. 
4.
Кўчмас мулк объектини 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish