Кбк: 60. 5(5Ў) 31 Санжар Юлдашев Социологик тадқиқот методологияси [матн] / С. Юлдашев. Т.: Тошкент ислом университети, 2018. 228 б. (575. 1) Кбк: 31



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/123
Sana29.03.2022
Hajmi2,61 Mb.
#515442
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   123
Bog'liq
Социологик тадқиқот методологияси 2 (1)

Тавсифий ва таҳлилий тадқиқот
Булар ўзининг илмий мақсади ва олинадиган натижаларига кўра 
бир-бирига қарама-қарши бўлган фундаментал тадқиқот туридир. 
Тавсифий тадқиқот
қидирув тадқиқотига нисбатан илмий 
изланишнинг мураккаброқ туридир. Унинг мақсади жиддийроқ, 
узоқроқ давом этади, дастури кенгроқ, воситалари барча илмий 
талабларга жавоб беради. Унинг тавсифий деб аталишига сабаб 
ҳодисанинг юзаки тавсифини беришида эмас, балки фақат сабаб-
оқибатли алоқаларни аниқламаслигида. Айни пайтда социологияда
казуаль алоқаларни аниқлаш – фавқулодда кам учрайдиган ҳодиса. 
Академик олимлар томонидан ўтказиладиган тадқиқотларнинг 
аксарияти ана шу тоифага киради. Тавсифий тадқиқот ҳодисанинг 
яхлит манзарасини яратади. Айни пайтда ҳодиса таркибини ва 
ривожланишини акс эттиради. У репрезентатив маълумотларга, 
ишончли ахборотга таянади ва илмий усулнинг барча талабларига 
жавоб беради.


19
Таҳлилий тадқиқот – 
социологик таҳлилнинг энг чуқур-
лаштирилган шакли. Унда тавсифий тадқиқотга хос бўлган пухта 
илмий изланишнинг барча хусусиятлари: репрезентативлилик, 
ишончлилик, аниқлаш мавжуд. Аммо, бундан ташқари, у ижтимоий 
ҳодисанинг кўздан яширин бўлган сабабларини аниқлайди. Бу 
эса касбий маҳоратнинг олий даражасидир. Унга ҳамма ҳам эриша 
олмайди ва кўп учрамайди.
Нуқтали тадқиқотлар 
Нуқтали тадқиқотлар
(уни бир марталик деб ҳам аташади) 
ижтимоий ҳодисанинг ўрганилаётган пайтдаги ҳолати ёки миқдорий 
тавсифи тўғрисида маълумот беради. Унинг “бир марталик тадқиқот” 
деб номланишига сабаб шуки, у ҳодисанинг шу пайтдаги сурати 
билан чекланиб, вақт давомидаги ўзгаришларига жавоб бермайди. 
Нуқтали тадқиқотга монографик тадқиқотлар мисол бўлиб хизмат 
қилиши мумкин.
Тор маънода м
онографик тадқиқотлар –
пухта ишлаб чиқилган 
назария доирасида бир ёки бир неча объектни тадқиқ қилишдир. 
Бундай тадқиқот “case study”ни эслатади, ундан фарқли равишда 
мақсади янги билим олиш эмас, балки аниқ ижтимоий ташхис 
қўйишдан иборат. Масалан, муайян ижтимоий гуруҳнинг ташкилий 
таркибини аниқлаш.
Монографик тадқиқотлар кенг маънода – битта ёки бир неча 
объектни ҳам илмий билиш, ҳам амалий мақсадда ўрганишдан 
иборат. Тадқиқот объекти типологик тарзда мавжуд маълумотлар 
асосида танланади. У ҳодисаларнинг бутун синфига хос, деб тахмин 
қилинади. 
Монографик тадқиқотлар қишлоқ социологиясида кенг тарқалган 
бўлиб, алоҳида қишлоқларнинг «ижтимоий портретларини» яратиш 
воситаси бўлиб хизмат қилади. Тадқиқотнинг мазкур тури аҳоли 
турмушининг асосий жиҳатлари – оилалар таркиби, бандлик, 
даромадлар манбаларини ва ҳажми, меҳнат фаолиятининг ўзига хос 
жиҳатлари, меҳнат ва дам олиш соҳасига оид маҳаллий урф-одатлар, 
мулоқотнинг анъанавий турлари ва бошқалар ҳақида маълумотлар 
тўплашга асосланади.
Монографик тадқиқотлар репрезентатив маълумотлар олишга 
даъво қилмайди. Унинг вазифаси – янги ҳодисани батафсил таҳлил 


20
қилиш. У ҳақда маълумотларнинг йўқлиги кенг кўламли танлов 
тадқиқотини ўтказишга йўл қўймайди. Монографик тадқиқотларнинг 
натижалари кенг кўламли эмпирик тадқиқотлар дастурларини ишлаб 
чиқишда фойдаланилади. 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish