Кбк: 60. 5(5Ў) 31 Санжар Юлдашев Социологик тадқиқот методологияси [матн] / С. Юлдашев. Т.: Тошкент ислом университети, 2018. 228 б. (575. 1) Кбк: 31



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/123
Sana29.03.2022
Hajmi2,61 Mb.
#515442
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   123
Bog'liq
Социологик тадқиқот методологияси 2 (1)

Такрорий тадқиқотлар 
Такрорий тадқиқотлар
– ягона дастур ва воситалар асосида 
изчиллик билан маълум вақт оралиғида ўтказиладиган ҳамда 
объектнинг ўзгаришини акс эттиришга йўналтирилган бир неча 
тадқиқотнинг умумийлиги. Улар қиёсий таҳлил воситаси ҳисобланади. 
Уларга қуйидагилар киради: 

лонгитюд тадқиқот
– шахсларнинг битта бирлигини узоқ вақт 
ўрганиш;

когорт тадқиқот 
– узоқ вақт давомида бир ёшга (авлодга) ман-
суб шахсларни ўрганиш. Мақсад – турмуш тарзидаги ўзгаришларни, 
битта авлодга мансуб одамларнинг қадриятларини таҳлил қилиш. 
Тадқиқот объектлари ўзгаради, аммо одамлар ўзгаришсиз қолади; 

тренд тадқиқоти
– вақт оралиғига ва деряли бир хил услубиётга 
риоя қилган ҳолда айнан битта умумий йиғимда ўтказиладиган 
тадқиқот. Мақсад – ижтимоий ўзгаришлар тенденцияларини 
(трендларини) аниқлаш. Масалан, аҳолини рўйхатга олиш.

панель тадқиқоти
– бир хил саралаш йиғимини ягона дастур 
ва услубиёт бўйича муайян вақт ўтгандан сўнг такроран тадқиқ этиш. 
Мақсад – воқеалар динамикасини таҳлил қилиш. Одамлар ўзгариши 
мумкин, аммо тадқиқот объекти (ижтимоий гуруҳ, бирлашма, меҳнат 
ташкилоти ва ҳ.к.) сақланиб қолади.
Панель 
– бу асосий ва такрорий тадқиқотда (масалан, 15 йилдан 
сўнг) сўровда қатнашган айнан бир хил респондентларнинг бирлиги. 
Такрорий сўров пайтида улар 15 ёшга улғайган одамлар бўлади. 
Псевдопанель 
– эса бу шундай респондентларнинг бирлигики, улар 
муҳим кўрсаткичлари бўйича тадқиқотнинг ўша респондентларини 
эслатсада, аммо улар бошқа одамлар бўлади (масалан, 2000 йилдаги 
ёш оилалар ва 2015 йилдаги ёш оилалар). 
Панелли тадқиқот 
(лонгитюд тадқиқотларнинг бир тури сифати-
да ўрганилади) – социологик кузатувларнинг бир тури бўлиб, бунда 
маълумотлар доимий танланадиган бирлик (панель) аъзолари ўртасида 
сўров ўтказиш орқали тўпланади. Маълумотлар панелнинг ҳар бир 


21
аъзосидан иккита (ёки ундан кўп) вақт нуқталарида олинадиган 
маълумотларни қамраб олганлиги туфайли умумий силжишлар билан 
бир қаторда индивидуал ўзгаришларни ҳам ўрганиш имконияти 
пайдо бўлади. 
Панелли тадқиқот сабаб-оқибатли алоқаларни ўрганишда 
фойдаланилади ҳамда жамоатчилик фикрини ўрганиш амалиётида 
қарор топган. Бу каби тадқиқотларда одатда такрорий сўровлар 
ўртасидаги вақт оралиғи катта бўлмайди (бир неча кундан бир неча 
ойгача). Тадқиқот матнида эса кўпинча «... давргача» ва «... даврдан 
сўнг» иборалари учрайди.
Дала тадқиқоти
(field research) 
– инсонлар хулқини реал 
ҳаётий вазиятларда бевосита кузатиш орқали ижтимоий ҳодисаларни 
ўрганишдир. Дала тадқиқоти социологик тадқиқотнинг муҳим тури 
саналади. Дала тадқиқотига асосланган ижтимоий тадқиқотлар 
бошқа фанлар ҳам, жумладан, этнография, антропология, психо логия, 
археологияда ҳам кенг қўлланилади. Бунда социологик тадқиқот 
кесимидаги дала тадқиқотининг бошқа фанлардан фарқи шундаки, 
уларда дала тадқиқоти учун, албатта, тадқиқотчилар “дала”га, яъни 
чекка қишлоқлар, чўл, адирликдаги ёки миллий озчилик яшайдиган 
аҳоли пунктларига чиқишса дала тадқиқоти саналади. Социологияда 
эса дала тадқиқоти илмий фаолиятнинг асосий босқичи – социологик 
тадқиқот стратегияси шакллантирилиб, пилотаж тадқиқот ўтказиб 
бўлингач амалга ошириладиган асосий эмпирик тадқиқот ўтказиш 
шакли саналади. Шундай экан, бу борада тадқиқотчи учун сўров 
ўтказилаётган ҳар қандай жой “дала” саналади.

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish