3. Тадқиқотни ўтказиш босқичи
Мазкур босқич тадқиқотнинг энг қизғин ва кульминация нуқтаси
саналади. Унда олдиндан тайёрланган тадқиқот стратегияси ва
инструментлари асосида керак бўлган барча социологик ахборотлар
тўпланади. Бунинг учун тадқиқотчи бевосита муаммо “ташувчиси”
билан тўқнаш келади ва илмий, касбий, психологик лаёқатидан келиб
чиқиб, эмпирик маълумотларни олишга интилади;
4. Тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш босқичи
Ушбу якуний босқичда тўпланган эмпирик маълумотлар
буюртмачи ёки кенг ахборот истеъмолчилари учун ишловга олинади.
Тадқиқотчи мос келувчи илмий-методик ёндашувларга таянган
ҳолда маълумотларни умумлаштиради ва таҳлил қилади. Бунда
турли хил компьютер дастурлари ва кодлаштириш тизимларидан
фойдаланилади. Маълумотлар социологиянинг сифат методлари
орқали талқин қилинади. Тадқиқотнинг мақсадидан келиб чиқиб
илмий-билиш, илмий-амалий ёки амалий-бошқарув мақсадларидан
бирига эришилади. Шундан сўнг социологик тадқиқот натижалари
тўғрисида ёки буюртмачи, ёки бошқа манфаатдор субъектлар хабардор
қилинади.
1.2. Социологик тадқиқот турлари
Социологик тадқиқот ўзининг мақсади, вазифалари, методикаси
ва кўламидан келиб чиқиб бир қанча турларга бўлинади. Улардан
асосийлари тўғрисида тўхталиб ўтамиз.
Синов тадқиқотлари
«Синов тадқиқоти» адабиётларда қуйидаги маъноларда қўлла-
нилади: 1) қидирув (разведкавий) тадқиқотининг синоними; 2) пило-
таж тадқиқоти синоними; 3) қидирув ва пилотаж тадқиқотларининг
айрим жиҳатларини қамраб олувчи йиғма тушунча. Демак, қидирув
(разведкавий) ва пилотаж тадқиқоти – синов тадқиқотининг иккита
асосий кичик туридир.
Қидирув (разведкавий) тадқиқоти
муаммони аниқлаштириш,
масалаларни тўғри қўйиш ва асосли гипотезаларни илгари суриш
15
мақсадида ўтказилади. Шу тарзда, моҳиятан у
концептуал
тадқиқот
ҳисобланади.
Қидирув тадқиқоти – социологик таҳлилнинг энг содда тури:
чунки унда вазифалар доираси чекланган, сўров иштирокчилари
доираси кенг эмас, дастури ва воситалари ниҳоятда соддалаштирилган.
Шу билан бирга, унда социологик маълумотлар ҳам репрезентатив
бўлмаслиги мумкин. Чунки у ўз номи билан қидирув – яъни тадқиқот-
чи муаммони ўрганишдан олдин уни разведка қилиш ҳамда ҳақиқат-
дан ҳам илмий тадқиқот учун лойиқ эканлиги тўғрисида хулоса қабул
қилиш учун ўтказади.
Қидирув тадқиқоти қуйидаги усуллар ёрдамида ўтказилиши
мумкин:
салоҳиятли респондентлар билан интервью (норасмий шакли
мақбулроқ); кузатув; тадқиқотнинг асосий муаммоси бўйича фокус-
гуруҳ; эксперт – мутахассислар ёки тадқиқотчини қизиқтираётган
муаммо соҳасига алоқадор одамлар ўртасида кичик сўров ўтказиш;
қўйилган масалалар ва фаразлар бўйича ҳужжатларни, статистик
маълумотларни ўрганиш.
Қидирув тадқиқотини кўпинча
пилотаж тадқиқоти
деб ҳам
аташади. Айни пайтда уни социологик тадқиқотнинг мустақил
тури деб билиш тўғрироқ. Қидирув ва пилотаж тадқиқотлари икки
жиҳатдан бир-бирига ўхшаш:
♦
мақсади
– у ёки бу ҳодиса бўйича тахминий маълумотларни
олиш ёки методологияни кенг кўламли тадқиқотларга қўллашдан
олдин синаб кўриш;
♦
объекти
– у ёки бу тадқиқотни ўтказиш учун объектларнинг
муайян умумийлиги зарур, шу сабабли улар чекланган муддатда
ўтказилади.
Аммо қидирув тадқиқотидан фарқли равишда, пилотаж тадқиқоти
техник тартиботлар ва усулларни ишлаб чиқишга, кўпинча, – анкета,
саволномани синаб кўришга мўлжалланган. Дж. Мангейм ва Р. Рич
фикрича, фойдаланилган автомобилни сотиб олишдан олдин синов
тариқасида унда юриб кўриш қанчалик аҳамиятли бўлса, сўров
усулларини олдиндан текшириб кўриш ҳам шунчалик муҳимдир. Бу
дала шароитларидагина намоён бўлиши мумкин бўлган муаммоларни
аниқлашга ёрдам беради.
16
Пилотаж тадқиқотини ўтказиш пайтида қуйидаги қоидаларни
ҳисобга олиш лозим:
♦ пилотаж тадқиқотида саралаш ҳажми аниқ услубий асосга
эга эмас. Одатда 30 нафарга яқин респондентлар ўртасида сўров
ўтказиш етарли, деб ҳисобланади. Респондентнинг сонидан қатъи
назар, улар режалаштирилаётган тадқиқот объектининг барча муҳим
тоифаларини ифодалаши муҳимдир;
♦ пилотаж пайтидаги кичик ҳажмли саралаш бош йиғимга
нисбатан репрезентатив бўлиши шарт эмас. Бошқа хусусияти –
унинг хилма-хиллиги аҳамиятлироқ, яъни саволларга турлича жавоб
қайтарувчи респондентлар гуруҳларини қамраб олиш зарур. Агарда
кам билимли одамларнинг улуши келгусидаги саралашда кичик
бўлса, улар ўртасида сўровни биринчи навбатда ўтказиш керак, зеро
улар анкетадаги мураккаб саволларга кутилганидан бошқача жавоб
бериши мумкин;
♦ пилотаж тадқиқот саралашига сўров мавзуси учун жуда муҳим
бўлган ижтимоий-демографик белгиларга (жинси, ёши, маълумоти,
иш стажи, меҳнатининг мазмуни ва ҳ.к.) эга респондентлар
киритилади.
Социологияда синов асосий тадқиқотдан олдин ўтказилади
ҳамда фараз ва вазифаларнинг асослилигини, касбий даража ва
воситаларнинг услубий мукаммаллигини текшириш усули бўлиб
хизмат қилади.
Синов тадқиқоти дала тадқиқотидаги саралаш услубининг
тўғрилигини баҳолаш ва зарур ҳолларда унга тегишли тузатишларни
киритишга; тадқиқот объекти ва предметининг айрим хусусиятларини
аниқлаштиришга, молиявий харажатларни ва асосий тадқиқотни
ўтказиш муддатини белгилашга ёрдам беради.
Амалиётда тадқиқотчилар қуйидаги қоидаларга риоя қилишади:
сўровномани кўп нусхада чоп этишдан аввал уни кам тиражли
(пилотаж) сўровда синаб кўриш мақсадга мувофиқдир. Бу орқали
респондентлар саволларни тўғри тушуниши, унинг ҳаддан зиёд катта
ва чарчатувчи эмаслиги, уни тўлдиришга (ёки интервьюга) қанча вақт
сарфланишини аниқлашга ёрдам беради. Сўровнома почта орқали
юборилганда эса у жўнатилгач, неча кундан сўнг жавоб келишини
аниқлаш мумкин бўлади.
17
Пилотаж тадқиқоти қуйидаги мақсадлар учун фойдалидир:
а) тадқиқотчи тўлиқ ишонч ҳосил қилмаган воситаларини синаб
кўриш; б) тадқиқотчи тадқиқот предмети ҳақда камроқ билимга эга
бўлган ҳолларда, воситаларни такомиллаштириш учун. Дастлабки
ҳолатда воситалар якуний шаклида олдиндан синаб кўрилади.
Иккинчи ҳолатда тадқиқотчи воситаларнинг турли вариантларини
(макетларини) тажриба тариқасида қўллаб кўриши мумкин, бу қайси
бири билан ишлаш қулайлигини аниқлашга ёрдам беради. Бу турдаги
дастлабки пилотаж қуйидагиларни қамраб олиши мумкин:
1. Саволларнинг турлича ифодаланиши ва шаклини синаб кўриш;
2. Респондентлар томонидан шахсий интервью пайтида мустақил
тўлдириладиган сўровномани синаб кўриш, зеро респондент билан
жонли мулоқот пайтида уни тўлдириш пайтида юзага келиши мумкин
бўлган қийинчиликлар ойдинлашади;
3. Одатдаги жавобларни аниқлаш учун очиқ саволлардан
фойдаланиш, уларни кейинчалик ёпиқ саволларга ўгириш ва уларнинг
якуний вариантидан фойдаланиш мумкин бўлади;
4. Воситаларнинг турли шаклларини (почта сўровномалари, юзма-
юз интервью, телефон орқали интервью) ҳар бирининг яроқлилигини
аниқлаш учун синаб кўриш.
Пилотажни асосий тадқиқотнинг бош репетицияси деб ҳисоблаш
мумкин. У синовга тайёргарлик қанчалик муваффақиятли ўтганлиги,
кутилаётган натижалар қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида дастлабки
хулосаларни чиқариш имконини беради. Бундай сўров давомида
услубий маълумотлар, яъни ишлаб чиқилган воситаларнинг сифатига
оид ахборот тўпланади. Келгуси тадқиқотнинг барча ташкилий ва
услубий шартлари ва энг аввало, қуйидагилар текширилади: зарурий
ҳужжатлардан фойдаланиш имконияти, респондентларнинг сўровга
ва сўровнома саволларига муносабати. Сўров услубиёти сифатини
баҳолар экан, тадқиқотчи тўлдириш техникаси, саволларнинг
мазмунини, айрим сўзларни тушунмаслик туфайли юзага келган
қийинчиликларни қайд этади. Сўров ўтказувчиларнинг аниқланган
услубий камчиликлари бўйича мулоҳазалари ва кузатишлари ҳисобга
олинади.
Пилотаж икки хил вариантда ўтказилади. Биринчисида
– респондентлар гуруҳи алоҳида хонага таклиф қилинади, у ерда
стол устига сўровномалар қўйилган бўлади. Респондентлар пилотаж
18
«вазиятига» киритилади, яъни унинг мақсади ва вазифалари тушун-
тирилади, сўровномани тўлдириш техникаси бўйича йўл-йў риқ кўр-
са тилади ҳамда анкеталар тўлдирилгач, ўз мулоҳазаларини билди-
риш, ноаниқликлар ва сўровнома билан ишлашда қийинчиликлар
туғдирадиган саволлар ҳақида суҳбатлашиш сўралади. Тўлдирилган
сўровномалар алоҳида пакет ёки қутиларга солинади, шундан сўнг
гуруҳда сўровнинг аҳамияти муҳокама қилинади. Сўровнома
яроқлилигини баҳолашда саволга жавоб бермаганлар сони ва
жавобларнинг саволда фойдаланилган шкала бўйича тақсимланиши
мезон бўлиб хизмат қилади.
Пилотаж сўровининг иккинчи вариантида сўровномани уни
тўлдириш пайтида муҳокама қилиш учун 3–4 респондентдан иборат
гуруҳни таклиф қилиш кўзда тутилади: сўров иштирокчилари
саволларнинг сифатига оид қайдларни ёзиб боради. Пилотажни
бошлашдан аввал улар эксперт сўрови ҳолатига киритилади,
тушунтириладики, жавобларнинг мазмуни таҳлил қилинмайди, чунки
сўровнинг мақсади фақат услубий характерга эга. Уларга аввалгига
ўхшаш услубий саволлар доираси берилади. Кузатишларга кўра,
бундай тартибот респондентларнинг манфаатдорлигини ва сўров
саволини танқидий англаш даражасини оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |