Кбк: 60. 5(5Ў) 31 Санжар Юлдашев Социологик тадқиқот методологияси [матн] / С. Юлдашев. Т.: Тошкент ислом университети, 2018. 228 б. (575. 1) Кбк: 31


-мавзу: СОЦИОЛОГИК ТАДҚИҚОТ – ЖАМОАТЧИЛИК



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/123
Sana29.03.2022
Hajmi2,61 Mb.
#515442
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   123
Bog'liq
Социологик тадқиқот методологияси 2 (1)

1-мавзу: СОЦИОЛОГИК ТАДҚИҚОТ – ЖАМОАТЧИЛИК 
ФИКРИНИ ЎРГАНИШНИНГ МУҲИМ ВОСИТАСИ
Мавзуга кириш
“... Жамоатчилик фикри – фуқаролик 
жамиятининг ҳолатини ўзида аниқ акс 
эттирадиган бамисоли бир кўзгу”.
Ислом КАРИМОВ
Жамоатчилик фикрини ўрганишнинг муҳимлиги ҳеч кимда 
шубҳа уйғотмайди. Жамоатчилик фикрини ўрганиш энг долзарб 
муаммоларга, воқеликнинг муайян жиҳатлари ва жараёнларига 
эътиборни қаратади, ҳар хил ижтимоий гуруҳлар, умуман, халқнинг 
манфаатларини ифодалайди. 
Муайян давлатда аниқ бир вазиятга нисбатан жамоатчилик 
фикри қандай роль ўйнайди деган саволга жавоб муҳим аҳамиятга 
эгадир. Жамоатчилик фикрининг муҳим хусусиятини Ўзбекистон 
Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов ҳам қайд этган: 
“Мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий барқарорлик етарли даражада 
жамоатчилик фикрининг аҳволига боғлиқ”.
3
Мамлакатимизда йигирмадан ортиқ жамоатчилик фикрини тадқиқ 
этиш марказлари фаолият кўрсатаётганлиги, жамоатчилик фикри фаол 
ўрганилаётганлиги нафақат жамиятнинг демократлашаётганлигидан, 
балки жамият оддий одамлар фикрини ҳам инобатга ола 
бошлаганидан дарак беради. Истиқлол туфайли жамиятда, умуман, 
аҳолининг, жумладан, унинг ижтимоий-сиёсий соҳадаги фикрини 
ўрганишнинг янги услубиёти ва усуллари шаклланишига жиддий 
таъсир кўрсатувчи ахборотга бўлган ижтимоий эҳтиёж юзага келди. 
Ушбу эҳтиёжларнинг учта асосийсини ажратиб кўрсатиш мумкин:
– жамиятда юз бераётган сиёсий жараёнлар, аҳолининг ҳар 
хил ижтимоий, миллий гуруҳларининг сиёсий кайфияти ҳамда 
жамоатчилик фикри тўғрисидаги ахборотга бўлган эҳтиёжлари;
3
Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик 
шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Т.: “Ўзбекистон”, 1997. – 212 б.


7
– аҳолининг ОАВга бўлган эҳтиёжи ва муносабатини доимий 
равишда ўрганиб боришга бўлган ижтимоий институтлар эҳтиёжи;
– ижтимоий-сиёсий жараёнларни илмий тушунтириб бериш, 
назария ва гипотезаларни жамоатчилик фикри орқали текширишга 
доир директив институт эҳтиёжлари.
Аҳолида бундай эҳтиёжнинг ўсиб бориши ижтимоий-сиёсий 
жараёнларни бошқариш тизимида социологик тадқиқот учун ҳам 
эҳтиёжни юзага келтирди. 
Кўп ҳолларда социологик ҳақиқат жамоатчилик фикри билан 
тенглаштирилади, яъни кўпчиликнинг фикри ҳақиқатдир. Бу эса 
социологик ҳақиқат инсон ижтимоий фаолияти намоён бўлувчи 
ижтимоий тузумнинг фаолият кўрсатишига кўп ўлчовли, комплекс 
ёндашув жиҳатидан қаралиши зарурлигини англатади. Шу туфайли 
бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг турли вазирлик ва 
идоралари тизимида фаолият юритувчи ахборот-таҳлилий бўлинма ва 
тузилмалар учун социологик тадқиқот муҳим таҳлилий инструмент 
вазифасини ўтамоқда. 
Мазкур маърузанинг мақсади: биринчидан, социологик тадқи-
қотлар тушунчаси, моҳияти, иерархияси, турлари ва замонавий 
технологиялари бўйича умумий тасаввур шакллантириш; иккин-
чидан, бўлажак таҳлилчи учун социологик тадқиқот ўтказишга оид 
мотивациясини ривожлантиришдан иборатдир. Шунингдек, ушбу 
маъруза материали орқали социологик тадқиқотларни режалаштириш 
ва ташкил этишда қандай илмий этикет қоидаларига амал қилиш 
лозимлиги тўғрисида ҳам ахборот олиш мумкин.

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish