Кбк: 60. 5(5Ў) 31 Санжар Юлдашев Социологик тадқиқот методологияси [матн] / С. Юлдашев. Т.: Тошкент ислом университети, 2018. 228 б. (575. 1) Кбк: 31



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/123
Sana29.03.2022
Hajmi2,61 Mb.
#515442
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   123
Bog'liq
Социологик тадқиқот методологияси 2 (1)

Кўчадаги сўров 

Қўлланилиши
Ушбу сўров технологияси ўрганилаётган муаммони кўпроқ 
кўча-кўйда кузатиш осон бўлганда, йўловчилар орасидан аҳолининг 
турфа хил ижтимоий-демографик гуруҳларининг фикри талаб 
этилганда ҳамда дала тадқиқоти тезкор услубда ўтказилиши назарда 
тутилганда қўлланилади. Масалан: йўловчиларнинг йўл ҳаракати 
қоидаларига муносабати, аҳолининг санитар ва экологик маданияти, 
соғлом фуқароларнинг ногирон ва кекса фуқароларга ижтимоий 
бағрикенглиги ва ҳурмати каби масалалар бўйича кўча сўровини осон 
ўтказиш мумкин.

Ўтказиш услубиёти 
Интервью кўчада, ёки савдо шохобчаларидан чиқиш жойларида
савдо шохобчаларида, ёки истеъмолчилар тўпланадиган жойларда, 
жамоат жойларида, ёки бир нуқтада туриб, ёки юрган ҳолда 
ўтказилади.


27

Кўчадаги сўровнинг афзалликлари 
– сўровнинг тезкор ўтказилиши;
– тадқиқот муаммосининг ҳаётий тақдимоти кўриниб туриши;
– респондентларнинг алоҳида гуруҳларини жалб қилиш имко-
ниятининг осон кечиши.

Кўчадаги сўров камчиликлари
– интервью вақтининг чегараланганлиги (5-10 дақиқагача);
– интервью олувчилар ишини кузатишнинг нисбатан мурак-
каблиги; 
– об-ҳаво шароитларининг кучли таъсири (қор/ёмғир/совуқ/
шамол);
– савдо шахобчаларида (магазиндаги сўровлар/истеъмолчилар 
тўпланадиган жойлардаги сўровлар) сўров ўтказишга рухсат олиш 
пайтидаги қийинчиликлар, бунга кўп вақт сарфланиши мумкин.
1)
 
Масофавий сўровлар
– респондент билан тадқиқотчининг 
шахсан учрашмасдан, ахборот-коммуникация воситалари ёки 
воситачи шахслар ва ташкилотлар орқали ўтказиладиган сўров 
гуруҳи. Уларга қуйидагилар киради:
Телефон орқали сўров 

Қўлланилиши
Сўров ўтказишнинг ушбу усули маълум ижтимоий муаммолар 
юзасидан тезкор тадқиқотларни ўтказишда ниҳоятда қўл келади.
Бундан ташқари, кўпинча тадқиқот объектлари тарқоқ жойлашганда 
қўлланилади.

Қўллаш услубиёти 
Биринчи босқичда салоҳиятли респондентларнинг тўлиқ 
маълумотлар базаси шакллантирилади. Иккинчи босқичда, 
шакллантирилган маълумотлар базасидан саралаш йўли билан 
сўровни ўтказиш учун бир қанча абонентлар ажратиб олинади. 

Телефон орқали сўров афзалликлари 
– сўров ўтказилишининг тезкорлиги;
– кенг географик қамров имконияти;
– сўровнинг бошқа турлари билан қамраб олиниши қийин 
бўлган респондентлар (кексалар, ногиронлар, ҳомиладорлар ва б.) 
гуруҳларини қамраб олиш имконияти;


28
– интервью олувчилар ишини кузатиш осонлиги.

Телефон орқали сўровнинг камчиликлари 
– интервью давомийлигининг қатъиян чекланиши (7 дақиқагача);
– стимул материаллардан фойдаланиш имкониятининг йўқлиги;
– айрим маъмурий-ҳудудий субъектларда телефонлаштирилиш 
даражасининг пастлиги.

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish