Жаҳон иқтисодиётини глобаллашуви муаммоларининг оқибатлари ва ҳал этиш йўллари
Режа:
Жаҳон иқтисодиётини глобаллашуви йўналилари ва оқибатлари.
Глобал муаммолар турлари ва сабаблари.
Глобал муаммоларни ҳал этиш йўллари.
Рим клубининг глобал муаммоларни ҳал этишдаги ўрни.
Глобаллашув – давлатлар ва халқларнинг қўшилиб кетиши, уларнинг ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро таъсирининг кучайиши, алоҳида олинган мамлакат фаолиятининг халқаро даражага чиқиши жараёни.
Глобаллашувнинг намоён бўлиш йўналишлари:
Халқаро даражада меҳнат тақсимоти;
Коммуникация технологияларининг жаҳон миқёсида қўлланилиши, ахборотларнинг халқаро ҳаракатланиши;
Чегараларнинг очилиши, халқаро миграция, халқаро иттифоқларнинг ташкил этилиши;
Турли халқлар маданиятининг интеграциялашуви, бошқа миллатларга нисбатан бағрикенглик нинг кучайиши;
Халқаро ташкилотларнинг ташкил этилиши (БМТ, ОПЕК ва ҳ.к.)
Глобаллашув зиддиятли жараён бўлиб, унинг ижобий ва салбий оқибатлари мавжуд:
Кўпсонли олимлар ва турли технологияларни қўллаш орқали илмий тараққиётни жадаллаштириш;
Рақобатни кучайтириш ва давлатларда меҳнат унумдорлигини ошириш.
Ижобий:
импорт маҳаллий ишлаб чиқаришнинг ривожланишига тўсқинлик қилади;
Рақобат ғояларининг долзарблашуви туфайли милллатчликнинг кенг тарқалиши;
ғарблашиш – истеъмолнинг ягона андозасини сингдириш жараёни;
Бирон-бир халқнинг қадриятлари ва урф-одатларига мос келмасликни ҳисобга олмасдан барчани муайян турмуш тарзига жалб этиш;
Глобаллашувнинг нотекис ривожланиши, кам тараққий этган мамлакатлар томонидан глобаллашув маҳсулидан тўлиқ фойдаланиш имкониятининг мавжуд эмаслиги.
Салбий:
Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашув даражасини қуйидаги кўрсаткичлар
халқаро товарлар ва хизматлар ишлаб чиқариш ҳажми, унинг ўсиш суръатлари;
тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми ва динамикаси;
капиталнинг халқаро марказлашув ҳажми ва динамикаси;
йирик, мураккаб комплекс халқаро инвестиция лойиҳаларининг шу турдаги лойиҳаларнинг умумий миқёсига нисбатан ҳажми ва динамикасининг ўзгариши;
патентлар, лицензиялар, ноу-хау билан боғлиқ халқаро операциялар миқёси;
банк ва бошқа кредит муассасалари халқаро операцияларининг ҳажми, динамикаси;
халқаро фонд бозорлари ҳажми ва динамикаси;
валюта бозорлари ҳажми ва динамикаси.