Кбк: 60. 5(5Ў) 31 Санжар Юлдашев Социологик тадқиқот методологияси [матн] / С. Юлдашев. Т.: Тошкент ислом университети, 2018. 228 б. (575. 1) Кбк: 31



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/123
Sana29.03.2022
Hajmi2,61 Mb.
#515442
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   123
Bog'liq
Социологик тадқиқот методологияси 2 (1)

Илмий фаолиятда:
– тадқиқотнинг барча босқичларида касбий лаёқатли, илмий 
ҳалол ва виждонли ҳамда хушмуомалали бўлиш;
– ҳақиқатга эришиш тимсолидан келиб чиққан ҳолда 
социологик маълумот ва тўхтамларнинг максимал ишончлилиги ва 
мустаҳкамлигига эътибор қаратиш;
– жамиятни ўрганаётган фидойи шахс сифатида ижтимоий 
муаммо ва жараёнларни таҳлил қилишда шахсий манфаатлари ёки 
илмий ҳақиқатни ўрнатишга тўсқинлик қилиши мумкин бўлган 
бошқа ҳолатларни аралашишига йўл қўймаслик;
– бошқа тадқиқотчилар дастурлари ва методикалари асосида 
эришилган натижалар ҳамда ўзи тузган социологик ҳужжатда 
фойдаланилган бегона ғоя ёки фикрларнинг аҳамияти учун социологик 
тадқиқот ўтказган шахснинг шахсий жавобгарлиги;
– тадқиқот ҳужжатларини тузишда илмий ва адабий ўғирлиқ, 
кўчирмачиликдан фойдаланмаслик;
6
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. – Т.: “Ўзбекистон”. – 2016. – Б. 5.


30
– тадқиқот давомида фақат реал имкониятлар ва мавжуд тадқиқот 
инструментларидан келиб чиққан ҳолда таяниш, чегарасиз (асоссиз) 
илҳом ва энтузиазмга берилиб кетиш оқибатида тадқиқотнинг асосий 
мақсадидан чиқиб кетмаслик;
– тадқиқот буюртма асосида амалга оширилаётганда буюртмачи 
билан келишилган шарт ва мажбуриятлардан четга чиқмаслик ҳамда 
ушбу вазифаларни маҳорат билан бажариш;
– тадқиқотни режалаштириш, амалга ошириш ва натижаларини 
таҳлил қилишда бир ёқламали ёндашмаслик ёки лобби гуруҳларининг 
таъсирига тушиб қолмаслик;
– тадқиқотда ўзбошимчалик билан ҳаракат қилмаслик, муҳим 
масалаларни муҳокама қилишда социолог олимлар, илмий ва амалий 
экспертлар билан маслаҳатлашиш;
– ҳар доим, тадқиқотчининг барча босқичларида ўзини тек-
ширувчи, назоратчи ёки айбловчи эмас, балки нейтрал тадқиқотчи 
сифатида тутиш.
Илмий мунозара ва баҳсларда:
– тадқиқотчи ўз фикр, қараш, ғоя ва концепцияларини аниқ 
назария, факт, тасдиқ, аргумент ва мисоллардан келиб чиқиб илмий 
асослаб бериши керак. Бунга, албатта, тадқиқотчининг шахсий 
дунёқараши, касбий маҳорати, аниқ сиёсий ва ахлоқий позицияси 
шароит яратиб бериши зарур;
– тадқиқотчининг бошқа ғоя муаллифлари ёки тарафдорларига 
бўлган муносабати чидамлилик ва ўзаро ҳурмати билан ажралиб 
туриши керак. Илмий танқид ва баҳсларга ишнинг сифатини оширувчи 
воситага қарагандек ёндашиш, ўз оппонентларининг шахсияти ва 
илмий ҳурматига салбий таъсир қилувчи мулоқот воситалари ва 
усулларидан фойдаланмаслик;
– тадқиқотчи бошқа тадқиқотчи, олим, экспертлар билан алоқага 
киришганда доимо юксак коммуникатив маданият, одоблилик, 
хушмуомалалик хислатларини намоён қилган ҳолда илмий ҳақиқат 
учун курашиш. 

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish