1.1. Социологик тадқиқот тушунчаси,
моҳияти ва босқичлари
Социологик
тадқиқот
илмий
тадқиқотнинг
муҳим
йўналишларидан бири саналади. Социологик энциклопедия ва
луғатларда тадқиқотнинг ўзига қуйидагича таъриф берилади:
“
Тадқиқот
– махсус стандартлаштирилган методлар (кузатув,
экспермент ва ҳ.к.) асосида янги билим ва ахборотга эга бўлиш ҳамда
8
муайян муаммоларни ўрганишга йўналтирилган тизимли билиш
фаолиятидир”.
Социологик тадқиқотлар методологияси социология фанининг
илмий-билиш соҳасидир. Социология фани ўз предмети ва тузилишига
кўра турли соҳалардан иборат. Улар: демографик социология,
ташкилот социологияси, этносоциология, дин социологияси, маданият
социологияси, оила социологияси, шаҳар социологияси, жиноятчилик
социологияси, сиёсий социология, амалий социология ва бошқалар.
Социологик тадқиқот методологиясини амалий социологиянинг
бир йўналиши бўлган фан сифатида қабул қилиш мумкин. Чунки
ушбу курс ўзида фақат социологик тадқиқотларни режалаштириш,
ташкиллаштириш, ўтказиш ва таҳлил қилиш методикаларини
жамлаштиради. Социологиянинг қолган барча соҳаларидаги долзарб
муаммоларни социологик тадқиқот методологиясидан фойдаланган
ҳолда ўрганиш мумкин.
Бугунги кунда «ижтимоий тадқиқот» ва «социологик тадқиқотлар»
атамалари илмий ва амалий соҳаларда кенг қўлланилмоқда. Аммо
ҳанузгача илмий тадқиқотларнинг ушбу турларининг табиати,
мазмуни ва моҳияти ҳақида аниқ тасаввур шаклланмаган. Кўпинча
улар синонимлар сифатида қўлланилади, баъзан бир-бирига зид
маънода ҳам ишлатилади.
1838 йилда О.Конт «социология» сўзини ўйлаб топганда,
– уни «жамият ҳақидаги фан» деб тушунган, унинг фикрича, у
ягона мавжуд фан эди. У пайтларда илмий билим оламида бошқа
ижтимоий фанлар – ҳуқуқ, психология ёки иқтисодиёт мавжуд эмас
эди. Социологиянинг «рақиблари» қадимги ва етарли даражада
обрўли фанлар – математика, физика, химия, астрономия, биология
бўлган. Бошқа фанлар орасида социология учун жой излар экан, Конт
дарҳол уни барча фанлардан устун қўйишга ҳаракат қилди. Чунки
бошқа фанлардан фарқли ўлароқ, социологиянинг тадқиқот объекти
сифатида ниҳоятда мураккаб ижтимоий тизим – бутун жамият ва
унинг ҳар бир элементи гавдаланади.
Ҳар бир жамиятшуносликка оид фанда (ҳуқуқ, иқтисодиёт,
фалсафа, тарих ва ҳ.к.) назариядан ташқари иккита эмпирик тадқиқот
мавжуд бўлган:
биринчи тури
– фанга оид (ҳуқуқшунослар аниқ
ҳуқуқий муаммоларни, тарихчилар эса – тарихий муаммоларни
ўрганади ва ҳ.к.);
иккинчи тури
– ушбу фанлар дуч келадиган
9
ижтимоий муаммолар (ҳуқуқшунослар жиноятчиликнинг ижтимоий
сабабларини, тарихчилар – тарихий воқеликнинг ижтимоий
муаммоларини ўрганади ва ҳ.к.). Айнан
иккинчи тури ижтимоий
тадқиқотлар
деб аталади. Шу тарзда, ҳар бир жамиятшуносликка
оид фаннинг қуйи босқичида ўзининг ижтимоий тадқиқотлари
мавжуд.
Бундан қуйидагича методологик хулоса чиқариш мумкин: соф
ҳолда социологик тадқиқот деб фақат фан ичидаги, яратилиши,
ташкиллаштирилиши ва амалга оширилиши социологик назария
орқали бошқариладиган, социологик мавзуга бағишланган, бошқа
турдош билимни эмас, айнан социологик билимни ривожлантириш
имконини берадиган тадқиқотни аташ мумкин.
Қисқача тарзда ушбу икки турдаги тадқиқотларнинг фарқини
қуйидагича ифодалаш мумкин:
♦ «ижтимоий тадқиқот» тушунчаси «социологик тадқиқот»
тушунчасидан бирмунча кенг;
♦ «ижтимоий тадқиқот» тушунчаси унинг ортида турган аниқ
фанни ифодаламайди, «социологик тадқиқот» тушунчаси эса –
ифодалайди. Бу – албатта, социология;
♦ социологик тадқиқот илмий билиш усули билан чегараланган,
ижтимоий тадқиқот эса – чегараланмаган;
♦ социологик тадқиқот социология предмети ва мавзуси билан
белгиланади, ижтимоий тадқиқот эса – белгиланмайди;
♦ социологик тадқиқотнинг ўзига хос методологияси мавжуд,
ижтимоий тадқиқотда эса – мавжуд эмас;
♦ социологик тадқиқот – фан ичидаги билиш усулидир, ижтимоий
тадқиқот эса – фанлараро билиш усули;
♦ ижтимоий тадқиқотлар жамиятнинг ҳар қандай ижтимоий
муаммоларини, ҳатто, жамиятшуносликка оид бўлмаган муаммо-
ларини ҳам қамраб олади, социологик тадқиқотлар эса – жа-
миятшунослик фани билан белгиланган муаммоларнинг тор
доирасини қамраб олади;
♦ ижтимоий тадқиқотлар (сўровлар) ҳуқуқшунослар, врачлар,
иқтисодчилар, журналистлар, кадрлар бўйича ходимлар томонидан
ўтказилади. Уларни “жамоатчи социологлар”га ўхшатиш мумкин.
Социологик тадқиқотлар эса фақат ушбу тадқиқот инструментларини
чуқур ўзлаштирган мутахассислар томонидан амалга оширилади;
10
♦ социологик тадқиқотларнинг манбаи – илмий адабиёт ва
касбий тайёргарлик, ижтимоий тадқиқотларда эса – оммабоп адабиёт
ва кундалик тажриба (шахсий ҳаётий тажриба ёки ушбу идоранинг
тажрибаси);
♦ ижтимоий тадқиқотлар – жамиятга бўлган кенг қарашни,
социологик тадқиқотлар эса – тор, ихтисослашган қарашни
ифодалайди.
Социологик ва ижтимоий тадқиқот нимаси билан фарқланишига
оид масала фанда ҳали батамом ҳал қилингани йўқ. Олимлар қатор
принципиал ва иккинчи даражали жиҳатлар бўйича баҳслашмоқда.
Ушбу чигал муаммони фақат аниқ мезонларни жорий этиш орқали
ҳал қилиш мумкин.
Социологик тадқиқотларни бошқа шунга ўхшаш тадқиқотлар
билан фарқлаш чегараси тўғрисида сўз юритилганда, унинг
маркетинг тадқиқотлари билан фарқини ҳам билиш лозим. Чунки
сўнгги йилларда маркетинг тадқиқотларида сўров ресурсларидан
кенг кўламда фойдаланилмоқда. Лекин бу билан ушбу тадқиқот
социологик ҳисобланиб қолмайди. Социологик тадқиқотда аҳолининг
ижтимоий муаммолари ўрганилади. Маркетинг тадқиқотлари эса
муайян маҳсулотларни реклама қилиш ёки харидорлар сафини
кенгайтириш мақсадида ўтказилади. Кўриниб турибди-ки, маркетинг
тадқиқотлари фақат меркантил ва корпоратив мақсадларни кўзлайди.
Ҳаттоки, маркетинг тадқиқотлари махсус тайёргарликка эга социолог
томонидан ўтказилган тақдирда ҳам у социологик тадқиқот
ҳисобланмайди.
Демак,
Do'stlaringiz bilan baham: |