11
Тадқиқотнинг объекти ва предмети унинг мақсадларидан
келиб чиқиб белгиланади. Социологик тадқиқотларда уч
хил
йўналишдаги мақсад бўлиши мумкин. Улар
илмий-билиш
(
бирор
социологик назария, гипотеза ёки бошқа илмий ҳукмни текшириш
мақсади),
илмий-амалий
(муаммонинг ўзига хослиги, омиллари,
тенденцияларини аниқлаш, вазиятни мониторинг қилиш, бирор
муаммо “ташувчиси”нинг ижтимоий портретини тузиш)
ва
амалий-
бошқарув
(аниқ чора-тадбирлар, тавсия, таклифлар ишлаб чиқиш)
мақсадларидир.
Ҳар қандай социологик тадқиқот социологик билим, анъаналар ва
илмий мактабларнинг ворисийлигини ва изчиллигини таъминловчи
бўғин ҳисобланади. Ўз ўрнида, социологик билимлар жамиятдаги
эҳтиёжлар билан биргаликда бойиб боради ва шу аснода социологик
тадқиқот методологияси ҳам такомиллашиб боради.
“Социологик тадқиқот” атамасининг ўзи ХХ асрнинг 20 – 30
йилларида илмий муомалага кириб келган.
Француз файласуфи ва
социологи Эмиль Дюркгейм социология тарихида биринчи бўлиб “Ўз
жонига қасд қилиш: социологик этюд” асарида (1897 йил) “etude de
sociologie” – “социологияга оид тадқиқот” тушунчасини қўллайди.
4
Кейинчалик Э.Дюркгейм ўзининг “Социология методи” асарига
асос солади (1899) ва у социология базасида илмий рационализмни
кучайтириш ғоясини ривожлантиради.
5
Ўша пайтларда “тадқиқот” сўзи олимлар учун одатий тушунча
бўлмаган. 1930 йилда Америкада биринчи социологик тадқиқотлар
библиографияси нашр этилган ва у 2775 хил мавзуни қамраб
олган. Шунда ҳам ушбу мавзуларнинг деярли барчаси социологик
тадқиқотдан кўра “социологик текширув” (ёки
шунчаки ижтимоий
тадқиқот деса ҳам бўлади) ишларига мос келиб, улар асосан том
маънодаги социографик ёки амалий таҳлиллардан иборат бўлган.
Шундай қилиб, ХIХ асрнинг охирлари – ХХ асрнинг бошларида
социология майдонида обзорли ва тематик илмий нутқлар, мақола,
рисола, китоб ва бошқа индивидуал ёндашув орқали социологик
билим тўплаш усули ўрнини социологик тадқиқотлар методологияси
эгаллай бошлаган.
4
Дюркгейм Э. Самоубийство: Социологический этюд/Пер, с фр. с сокр.; Под ред. В.
А. Базарова.–М.: Мысль, 1994.– 399, [1] с.
5
Дюркгейм Э. Метод социологии. – Киев, 1899. – С. 4.
12
Бугунги кунда дунёнинг деярли барча мамлакатларида
социологик тадқиқот марказлари фаолият юритади ва тадқиқотнинг
ушбу тури жамоатчилик фикрини мониторинг қилишнинг энг
мақбул воситаси сифатида асосланиб бўлинди. Энг илғор хорижий
социологик тадқиқот марказлари сифатида АҚШдаги Гэллап халқаро
ассоциацияси (Gallup International Association) ва АҚШ Жамоатчилик
фикрини ўрганиш миллий маркази (NORC – National Opinion Research
Center), Германиядаги Демоскопия институти, Жамоатчилик фикрини
ўрганиш бўйича
Умумроссия маркази, Амстердам (Голландия)
даги Жамоатчилик фикри ва бозорни тадқиқ қилиш бўйича Европа
ассоциацияси (ESOMAR: European Society for Opinion and Marketing
Research), Европадаги йирик ташкилот – GfK (Group (Gesellschaft
fiir Konsumforschung) Истеъмолчини ўрганиш жамияти (Германия)
кабиларни келтириб ўтиш мумкин.
Ўзбекистонда жамоатчилик фикри социологияси сезиларли
равишда “Ижтимоий фикр” марказининг ташкил этилиши ва
фаолиятининг бошланиши билан ривожланди (1997). “Ижтимоий
фикр” маркази ташкил топганининг биринчи йилларидан бошлаб,
жамоатчилик фикрини ўрганишнинг методологик муаммоларига катта
эътибор берила бошланди. Ушбу назарий масалага чет эл социологлар
тажрибасига таянган ҳолда Ўзбекистон аҳолисининг
миллий
хусусиятлари ва унинг менталитети нуқтаи назаридан чуқур қаралди.
“Ижтимоий фикр” маркази томонидан Ўзбекистонда жамоатчилик
фикрини ўрганиш ва шакллантиришнинг методологияси ишлаб
чиқилди, мамлакатимиз социолог олимларининг мазкур соҳадаги
илмий изланишлари тўпламларда чоп этилди. Ушбу марказ фаолиятида
Ўзбекистон жамиятининг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-ахлоқий
ва сиёсий ҳаётининг барча соҳалари бўйича комплекс, кенг қамровли
социологик сўровлар ўтказиш алоҳида ўрин эгаллайди. Улар қаторида
энг муҳимлари сифатида: “Ўзбекистонликларнинг миллий ўзлиги”,
“Ўзбекистон аҳолисининг диний эътиқоди”, “Ўзбекистон – умумий
уйимиз”, “Оила ва маънавият”, “Ўзбекистонликларнинг миллий ва
умуминсоний қадриятлари” ва бошқаларни кўрсатиш мумкин.