Кбк: 60. 5(5Ў) 31 Санжар Юлдашев Социологик тадқиқот методологияси [матн] / С. Юлдашев. Т.: Тошкент ислом университети, 2018. 228 б. (575. 1) Кбк: 31



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/123
Sana29.03.2022
Hajmi2,61 Mb.
#515442
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   123
Bog'liq
Социологик тадқиқот методологияси 2 (1)

3.2. Тасодифий саралаш методлари
Социологик тадқиқот классикасида энг мақбул саралаш техникаси 
сифатида тасодифий методлар асосида саралаш эътироф этилади. 
Тасодифий саралаш
 – бу барча эҳтимолий ҳодисалар миқдорининг 
кутилаётган ҳодисалар миқдорига муносабатини белгилаб берувчи 
соф математик танловдир. 
Бунда ҳодисаларнинг умумий миқдори 
имкон қадар кўпроқ бўлиши, яъни ўзига хос статистик кучга эга 
бўлиши лозим. 

Тасодифий саралаш респондентларни танлашнинг энг мақбул 
модели саналади. Чунки унда
биринчидан,
умумий йиғимдаги 
барча кузатув бирлиги саралаш ҳажмига тенг равишда иштирок 
этиш имкониятига эга бўлади; 
иккинчидан,
респондентларнинг 
мураккаб ва турфа хил белгиларини объектив ва репрезентатив баён 
қилишда қулайликлар яратиб беради; 
учинчидан,
тадқиқотчининг 
респондентларни олдиндан саралаш ишини енгиллаштириб беради.
Тасодифий саралаш қуйидаги методлар ёрдамида амалга оши-
рилади: оддий тасодифий саралаш, тизимли саралаш, стратификаци-
яли саралаш, кластерли саралаш ва кўп поғонали саралаш.
Оддий тасодифий саралаш.
Ушбу саралашда тадқиқотчи умумий 
йиғим вакилларини танланган йиғимга киритиш жараёнида умуман 
аралашмайди ва барча кузатув бирликлари учун ушбу имконият 
бир хил бўлади. Олдинлари ушбу метод тадқиқотчилар томонидан 
лотерея ўйини ёки қуръа ташлаш орқали амалга оширилган. Бунинг 
учун танланган йиғим учун саралаш ҳажми белгилангач, умумий 
йиғимдан керакли миқдордаги кузатув бирликлари қуръа ташлаш 
орқали аниқланган. Масалан: умумий йиғим 1000 нафар респондентни 


89
қамраб олган. Танланган йиғимнинг ҳажми учун эса 100 респондент 
керак. Бунда қуръа қайси сонга тушса, ўша сон умумий йиғимдаги 
респондентнинг тартиб рақамини кўрсатган. Бугунги интеллектуал 
фаолият компьютерлашган пайтда компьютер дастурлари асосида 
ишлаб чиқилган “эҳтимолий сонлар генерацияси” (ёки эҳтимолий 
сонлар жадвали) воситасида оддий эҳтимолий саралаш амалга 
оширилади.
Оддий тасодифий саралаш қуйидаги босқичларда амалга 
оширилади:
1) бош йиғим аъзоларининг тўлиқ рўйхатини олиш ва уларни 
рақамлаб чиқиш. Ушбу рўйхат оддий тасодифий саралашнинг кейинги 
босқичлари учун асос бўлиб хизмат қилади;
2) танланган йиғим ҳажми, яъни сўралиши кутилаётган 
респондентларнинг миқдорини аниқлаш;
3) танланган йиғим учун қанча саралаш бирлиги керак бўлса, 
шунча респондентнинг тартиб рақамини эҳтимолий сонлар 
генерациясидан олиш. Мисол учун, агар танланган йиғим учун 
саралаш ҳажми 100 кишини қамраб олиши керак бўлса, генерациядан 
100 та эҳтимолий сонни олиш;
4) эҳтимолий сонлар генерациясидан чиққан сонларни умумий 
йиғим аъзоларининг умумий рўйхатидаги тартиб рақамларга жорий 
этиш. Мисол учун, агар генерациядан 47 сони чиққан бўлса, умумий 
рўйхатда 47 тартиб рақамда турган респондент танланган йиғим 
ҳажми учун биринчи кузатув бирлиги этиб тайинланади ва шу аснода 
қолган бирликлар ҳам математик равишда танланади. 
Ушбу методика тўғрисида янада ҳаётий тасаввур шакллантириш 
учун унинг босқичлари қуйидаги мисол асосида тушунтириб 
берилади.

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish