Кейс-масала:
“Х” сиёсий партияси аъзоларининг ушбу
партия стратегиясидан қониқиш даражасини аниқлаш мақсадида
оддий тасодифий саралаш техникаси бўйича саралаш ҳажмини
шакллантириш керак.
Масалани ечиш:
1) партия Сиёсий кенгашининг партия аъзолари билан ишлаш
бўлимидан партия аъзоларининг тўлиқ рўйхати олинади ва аъзолар
кетма-кетлик бўйича рақамлаб чиқилади. Улар – 100 нафар. Демак,
умумий йиғим 100 нафар потенциал респондентдан иборат (N=100).
90
Рўйхат:
т/р
ФИШ
т/р
ФИШ
т/р
ФИШ
т/р
ФИШ
1
Абдиев Р.Т.
26
Исаков А.В.
51
Носиров Ф.Й.
76
Султонов А.
2
Алиев А.П.
27
Исломов А.Н.
52
Нурматов Х.М.
77
Сухова Т.Т.
3
Аббосов Т.П.
28
Йўлдошев С.Р.
53
Нуралиев Н.Л.
78
Смирнов Г.К.
4
Аминова Л.Т.
29
Йўлдошева З.С.
54
Осканова В.С.
79
Сиддиқова С.
5
Буронов Ф.Т.
30
Йўлчиев С.Д.
55
Остонов Ш.Э.
80 Тенчурин Т.Н.
6
Бозорова Д.Б.
31
Ким Д.А.
56 Остонкулова В.
81
Тимошкина Е.
7
Валиев Н.Т.
32
Камолов К.Ў.
57
Одилова А.А.
82
Тохиров Т.Т.
8
Вахобов У.Ю.
33
Каримов Ф.Ю.
58
Пак Ю.В.
83
Турдиев В.С.
9
Гадоев Ф.И.
34
Какунашвили Б. 59
Пардаев А.Л.
84
Уктамова Л.
10
Гребенников А.
35
Камронов Б.А.
60
Парпиев С.М.
85 Улмасов И.И.
11
Давидов В.Б.
36
Комилова П.Р.
61
Парпиева В.Д.
86
Урозов У.Д.
12
Давлатова Г.Т.
37
Козлов А.А.
62
Пўлатов А.У.
87
Урокова И.И.
13
Достонов Ч.Б.
38
Латипов А.Д.
63
Полвонов У.Т.
88
Фадеев М.Р.
14
Дониёров Б.Э.
39
Лазизов Ч.П.
64
Просветов Г.И.
89
Фармонов В.
15
Жўраев Қ.Б.
40
Ли А.Е.
65
Рахимова С.Ж.
90 Фазлиев Ф.Ф.
16
Жалилов М.М.
41
Левченко Э.П.
66
Райимова Р.Д.
91
Фозилова А.Р.
17
Жабборова Н.
42
Мавлонов Ё.Д.
67
Рахмонов У.К.
92
Хуррамова Т.
18
Жавлонов Ш.Б.
43
Мадаминов Т.
68
Раббимов Т.Б.
93
Холиқова С.С.
19
Зокиров Р.В.
44
Мухторова С.
69
Расулова Д.Г.
94
Холматов Ж.
20
Зиёдова В.К.
45
Мўминова Г.Б.
70
Рустамов В.Ч.
95 Хасанов А.Х.
21
Зубов Р.А.
46
Мустафоев Б.
71
Равшанов Р.О.
96
Цой К.В.
22
Зайцова Е.В.
47
Маслакова М.А.
72
Розогин А.В.
97
Чориев А.Т.
23
Игликова Н.А.
48
Нишонов Б.Д.
73
Салимов М.М.
98
Шаропов А.А.
24
Илёсов И.Н.
49
Нишонбоев Н.
74
Собиров А.Б.
99
Ғозиев А.Ш.
25
Исломов М.Ж.
50
Нажимов Т.Т.
75
Сатторова Г.
100 Ҳамидова Х.
2) танланган йиғим ҳажми, яъни сўралиши кутилаётган респон-
дентларнинг миқдори 30 та (n=30).;
3) партия аъзоларининг умумий рўйхатидаги 100 аъзодан
30 кишини танлаб олиш учун эҳтимолий сонлар генерациясига
мурожаат қилганда қуйидаги 30 та сон чиқди: 2, 5, 6, 9, 13, 19, 22,
16, 30, 33, 40, 45, 39, 47, 51, 55, 42, 67, 71, 73, 74, 81, 58, 88, 92, 95, 99,
84, 24, 60.
4) эҳтимолий сонлар генерациясидан чиққан сонларни партия
аъзоларининг тўлиқ рўйхатидаги тартиб рақамларга жорий этиш
орқали танланган йиғимга олинган респондентлар рўйхати тузилди.
91
Респондентлар рўйхати (танланган йиғим ҳажми):
т/р
ФИШ
т/р
ФИШ
т/р
ФИШ
1
Алиев А.П.
11
Ли А.Е
21
Собиров А.Б.
2
Буронов Ф.Т.
12
Мўминова Г.Б.
22
Тимошкина Е.
3
Бозорова Д.Б.
13
Лазизов Ч.П.
23
Пак Ю.В.
4
Гадоев Ф.И.
14
Маслакова М.А.
24
Фадеев М.Р.
5
Достонов Ч.Б.
15
Носиров Ф.Й.
25
Хуррамова Т.
6
Зокиров Р.В.
16
Остонов Ш.Э.
26
Хасанов А.Х.
7
Зайцова Е.В.
17
Мавлонов Ё.Д.
27
Ғозиев А.Ш.
8
Жалилов М.М.
18
Рахмонов У.К.
28
Уктамова Л.
9
Йўлчиев С.Д.
19
Равшанов Р.О.
29
Илёсов И.Н.
10
Каримов Ф.Ю.
20
Салимов М.М.
30
Парпиев С.М.
Натижа:
масала ечилди, танланган саралаш ҳажми тайёр. Ана
шу рўйхат бўйича ўтувчи партия аъзолари тадқиқотда респондент
сифатида жалб қилинади.
Мисолда шахс, яъни партия аъзосига кузатув бирлиги сифатида
ёндашилди. Генерация ёрдамида нафақат шахслар, балки саралаш
бирлиги ҳисобланувчи маҳалла, туман, қишлоқ, ўқув гуруҳлари ёки
бошқа ижтимоий-ташкилий шакллар ҳам танланиши мумкин.
Оддий тасодифий саралашда эҳтимолий сонлар генерациясидан
қайтиш ва қайтмаслик принципи
асосида фойдаланиш мумкин.
Тадқиқотчи саралашнинг репрезентативлигини таъминлаш учун
ушбу икки принципдан бирини танлайди.
Қайтиш
принципи
танланганда, генерацияда битта сон такрорий тушганда у олинмайди.
Қайтмаслик
принципида эса сонлар такрор тушганда ҳам
олинаверади. Одатда, кузатув бирлиги сифатида инсон танланганида
генерация қайтиш принципи бўйича ишлайди. Чунки мантиқан ҳам
битта инсон бир марта анкета тўлдиради. Туман, маҳаллалар саралаш
бирлиги сифатида қўлланилганда эса, қайтмаслик принципи бўйича
ишлаш тажрибаси шаклланган. Бироқ бу ҳам вазиятдан келиб чиқиб
белгиланади. Агар кичик ҳажмдаги саралаш лойиҳалаштирилаётган
бўлса ва битта кузатув бирлиги генерациядан икки мартадан ортиқ
такрорланса, албатта, бунда генерация қайтиш принципи бўйича иш
тутади.
Тизимли саралаш.
Тасодифий саралашнинг ушбу тури сифати
бўйича оддий тасодифий саралашга ўхшаб кетади ва унда ҳам бош
92
йиғимнинг умумий рўйхати керак бўлади. Тизимли саралашда
эҳтимолий сонлар генерациясидан чуқур фойдаланилмаслиги боис
уни жойларда ташкил этиш жараёни соддароқ.
Тизимли саралашнинг техникаси шундайки, биринчи, тасодифан
биринчи кузатув бирлиги тайинланади ва ундан кейин ҳар бир
k – элемент танланади. Бунда
k
–
танлаш қадами
ҳисобланади.
Танлаш қадами (k) қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
– бунда:
N
– умумий йиғим ўлчами (тадқиқ этилаётган объектнинг
барча бирликлари),
n
– танланган йиғим ўлчами,
k
– танлаш қадами.
Мисол учун:
Кейс-масала:
“Y” сиёсий партияси аъзоларининг ушбу партия
стратегиясидан қониқиш даражасини аниқлаш мақсадида
ўтказилаётган социологик тадқиқот учун тизимли саралаш
методикаси бўйича респондентларни танлаш. Партиянинг умумий
аъзолари (N) – 1200 нафар, керакли респондент сони (n) – 150 нафар.
Масалани ечиш:
Бунинг учун бош йиғим бирликларининг
умумий ҳажми (партиянинг 1200 нафар аъзоси) танланган
йиғим
бирликларининг умумий миқдори (партиянинг 150 нафар аъзоси)га
бўлинади. Бунда қуйидаги қиймат келиб чиқади:
Натижа:
масала ечилди, танлов қадами (k) 8 га тенг, яъни
умумий рўйхатдан кетма-кетлик асосида ҳар саккизинчи аъзо
респондентлар базасини саралаш бирлиги сифатида тўлдириб
боради.
Кўриниб турибдики, мазкур саралаш технологияси ўз номига
мос, яъни унда ўзига хос тизимлилик қонунияти келиб чиқади. Танлов
рўйхатнинг бошидан ёки аксинча, охиридан ҳам бошланиши мумкин.
Ушбу метод ҳам, оддий тасодифий саралаш каби умумий йиғимдаги
ҳар бир бирликни танланган йиғимга тушиш имкониятини яратиб
беради.
93
Стратификацияли саралаш.
Ушбу метод саралашнинг умумий
йиғими бирликлари ўртасида тадқиқотнинг репрезентативлигига
таъсир кўрсатиши мумкин бўлган фарқлар мавжуд бўлганида
қўлланилади. Шунинг учун ҳам у “стратификацияли” (лотинчадан
– табақа) деб номланади. Стратификацияли саралаш
(stratified
sampling)
– аҳолининг турли гуруҳ ва табақалари ўртасида тенг
ўлчамли тақсимотни таъминлайдиган эҳтимолий саралаш туридир.
Унда умумий йиғим страталар, ижтимоий гуруҳлар бўйича
табақалаштирилиб чиқилади. Бундан мақсад – сўров учун танланган
саралаш модели ўз тузилиши бўйича умумий йиғим моделига мос
келишини таъминлаш. Акс ҳолда, ўрганилаётган муаммога бир
ёқламали ёндашишга оид таваккалчилик юзага келади.
Стратификацияли саралашнинг техникаси шундайки, унда
барча умумий йиғим бирликлари белгиланган мезонга кўра бир хил
туркумларга тақсимлаб чиқилади ва респондентларни саралаш ҳар
бир туркумда алоҳида тартибда амалга оширилади.
Ҳар бир туркумдан алоҳида тартибда респондентларни танлаш
миқдори қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Бунда:
i
– бош йиғимда ажратилган туркумлар сони;
Ni
–
туркумдаги бирликлар сони;
n
– танланган йиғим.
Мисол учун:
Кейс-масала:
“Z” қишлоғи аҳолисининг ижтимоий-сиёсий
фаоллигини аниқлаш юзасидан социологик тадқиқот ўтказиш учун
стратификацияли саралашни амалга ошириш. Аҳолининг умумий
миқдори – 1800 нафар фуқаро. Туркумларга тақсимлаш учун мезон
– аҳоли даромадлари, яъни моддий таъминланганлик даражаси.
Туман статистика бўлими ва “Z” қишлоқ фуқаролар йиғини расмий
маълумотларига кўра, 250 киши – паст, 500 киши – ўрта, 650
киши – яхши, 400 киши – юқори даражада моддий таъминланган
саналади.160 респондентдан иборат танланган йиғимни тузиш
керак.
Масалани ечиш:
Демак, N (умумий йиғим ҳажми) = 1800,
n (танланган йиғим ҳажми) = 160. Бунда 1 туркум (
) сифатида
94
250 нафар паст даражада моддий таъминланган, 2 туркум ( )
сифатида 500 нафар ўрта даражада моддий таъминланган, 3 туркум
(
) сифатида 650 нафар яхши даражада моддий таъминланган
ва 4 туркум (
) сифатида 400 нафар юқори даражада моддий
таъминланган фуқаролар белгиланади. Ҳар бир туркумдан танланган
саралаш ҳажмига кирувчи ўрганув бирликлари формула асосида
қуйидагича чиқарилди:
Танланган йиғимнинг умумий ўлчами 160 га тенг, яъни:
n =
Натижа:
масала ечилди, социологик сўровда паст даражада
моддий таъминланган туркумдан 22 киши, ўрта даражадан 44 киши,
яхши даражадан 58 ва юқори даражадан 36 киши, жами бўлиб 160
респондент иштирок этади.
Саралашнинг ушбу методикаси бевосита респондентларни
страталар бўйича табақалаш тамойилига асосланганлиги учун
тадқиқотчидан саралаш техникасини пухта равишда ишлаб чиқиш
талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |