Кбк: 60. 5(5Ў) 31 Санжар Юлдашев Социологик тадқиқот методологияси [матн] / С. Юлдашев. Т.: Тошкент ислом университети, 2018. 228 б. (575. 1) Кбк: 31



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/123
Sana29.03.2022
Hajmi2,61 Mb.
#515442
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   123
Bog'liq
Социологик тадқиқот методологияси 2 (1)

Кўп поғонали саралаш.
Социологик сўровда бош йиғим жуда 
катта бўлса ва агар уни оддий тасодифий ёки тизимли сараланганда 
саралаш жараёни бутун ҳудуд бўйлаб тарқалиб кетиш эҳтимоли 
бор бўлса, унда кўп поғонали саралаш методикасидан фойдаланиш 
мақсадга молик саналади. Оддий қилиб айтганда, бундай саралаш 
технологияси умуммиллий сўровларда қўлланилади. 
Кўп поғонали саралаш етарли даражада мураккаб статистик 
вазифа ҳисобланиб, унда умумий йиғимнинг ягона бирликлари 
эмас, балки унинг турли даражадаги тагйиғимларидан тасодифий 
ва тенг эҳтимолий тарзда танланган йиғим шакллантирилади. Катта 
умуммиллий социологик тадқиқотларда 4 ёки 5 поғонали саралаш 
амалга оширилади. Бунда биринчи поғонада кластерли саралашга 
ўхшаб “саралашнинг биламчи бирликлари” танланади. Улар 
кластерларга ўхшаб вилоят, туман ёки маҳаллалар бўлиши мумкин. 
Якуний поғонада эса умумий йиғимнинг ягона аъзолари (алоҳида 
респондентлар, оилалар) тасодифий сараланади.
Масалан, муайян вилоят миқёсида тадқиқот стратегиясини 
яратишда репрезентатив кўп поғонали саралаш қуйидагича бўлиши 
мумкин:
• биринчи поғонада барча туманлар рўйхатидан бир қанча 
туманлар тасодифан сараланади;
• иккинчи поғонада танланган туманлар рўйхатидан тасодифан 
бир қанча аҳоли яшаш жойлари (маҳалла, қишлоқ фуқаролар йиғини, 
кўча) сараланади;
• учинчи поғонада танланган аҳоли яшаш жойлари рўйхатидан 
тасодифан бир қанча уй хўжаликлари ёки хонадонлар сараланади;
• тўртинчи поғонада сараланган уй хўжаликларидан 
респондентлар танланади.
Шуни таъкидлаб ўтиш жоиз-ки, кўп поғонали саралашда ҳар 
хил тасодифий саралаш техникалари қўлланилиши боис унинг 
репрезентативлигини таъминлаш мушкул ишга айланади. Унда 


99
қанчалик кўп поғона бўлса, саралаш хатолари ҳам шунчалик кўп 
юзага келиши мумкин. Агар қиёсланса, оддий тасодифий саралашдан 
кўра кўп поғонали саралашда услубий хатолар кўпроқ бўлади.
Демак, кўп поғонали саралашда парадоксал диалектика мавжуд: 
поғоналар кўпайган сари бир тарафдан респондентлар камайиб ва 
аниқлашиб борса, иккинчи тарафдан саралаш хатолари кўпайиб 
бораверади. Бироқ бу борада шуни эсдан чиқармаслик лозим: 
саралаш хатолари агар ўз вақтида аниқланса ҳамда уларни бартараф 
этишнинг йўли топилса ва бу орқали тадқиқот натижаларининг 
репрезентативлиги хавф остида қолдирилмаса – ҳар бир хато 
тадқиқотчида моҳирлик шаклланишига туртки бўлади.

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish