Кбк: 60. 5(5Ў) 31 Санжар Юлдашев Социологик тадқиқот методологияси [матн] / С. Юлдашев. Т.: Тошкент ислом университети, 2018. 228 б. (575. 1) Кбк: 31



Download 2,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/123
Sana29.03.2022
Hajmi2,61 Mb.
#515442
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   123
Bog'liq
Социологик тадқиқот методологияси 2 (1)

Типик объектларни саралаш методи
ўз номидан маълумки, бир 
хил типик белгиларга эга бўлган ҳамда объектларнинг катта бўлмаган 
сони билан чегараланадиган жуда қулай ва ўзига яраша осонроқ 
мақсадли саралаш билан боғлиқ. Агар тадқиқот ўз қамровига кўра 
тор йўналишга қаратилган бўлса, типик объектлар тўғрисида олинган 
маълумотларнинг репрезентативлигини таъминлашга муваффақ 
бўлинади. Бунда фақат ҳақиқатдан ҳам объектлар типик, яъни бир 
хил хоссаларга эга бўлиши лозим. Бунинг учун ўрганилаётган 
объектнинг типик белгилари модели (рўйхати) ишлаб чиқилади ва 
танланган йиғимга олинаётган респондентлар ана шу рўйхат бўйича 
текширилиб, кейин ўрганувга олинади.
Мисол учун, агар 
одам савдоси жабрланувчисининг ижтимоий 
портретини яратиш
мақсадида социологик тадқиқот ўтказиш 
зарурияти юзага келса – қандай ҳолатда уни “типик объектларни 
саралаш” техникаси ёрдамида ўрганиш мумкин? Бундай ҳолатда 
одам савдоси жабрланувчиси “типик объект” бўлиб ҳисобланиши 
зарур. Бироқ одам савдоси жабрланувчилари қанчалик бир хил 
белгиларга эга? – деган савол туғилади. Чунки одам савдоси жинояти 
кўп қиррали ғайриижтимоий ҳодиса саналади. Унда жабрланувчи 
аёл, эркак ёки болалар ҳам бўлиши мумкин. Ундан ташқари, одам 
савдосининг мақсади турлича: шаҳвоний эксплуатация, мажбурий 
меҳнатга жалб қилиш, ички орган ва тўқималарни ажратиб олиш, 
болалар савдосининг турли шакллари ва ҳоказолар. Буларнинг ҳар 
бирини бошидан ўтказган жабрланувчиларда турлича типик белгилар 
мавжуд бўлади ва шунинг учун агар бундай мавзу “типик объектларни 
саралаш” методи бўйича ўрганилганда, унинг репрезентативлигини 
таъминлаш анча қийин кечарди ёки аксинча, умуман унинг натижалари 
объектив чиқмаслиги ҳам мумкин эди.


101
Агар ҳақиқатдан ҳам одам савдоси жабрланувчисининг ижтимоий 
портретини ушбу метод асосида тузиш керак бўлса, унда объектни 
янада торайтириш ва шу орқали объектлар белгилари ўртасидаги 
ўхшашликни максимал даражада яқинлаштириш орқали уларни типик 
белги сифатида эътироф этиш керак. Масалан, кўриб чиқилаётган 
мисол доирасида мақсадни қуйидагича торайтириш мумкин: 
“Одам 
савдоси жинояти доирасида шаҳвоний эксплуатацияга жалб 
қилинган ўрта ёшли аёлнинг ижтимоий портретини тузиш”.
Ушбу мисолда мақсадни шунчалик торайтириш орқали ўрганилиши 
мумкин бўлган объектлар ўртасидаги ўхшашликлар максимал 
даражада яқинлаштирилди. Булар: жабрланувчининг жинси, ёши ва 
эксплуатация тури. Ушбу тадқиқотда объектлар типик белгиларга эга 
бўлганлиги ва аниқ гуруҳдан иборат эканлиги боис унинг натижалари 
ҳам манзилли бўлади.

Download 2,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish