Шавкат МИРЗИЁЕВ
Социология фани бугунги кунда муҳим ва тезкор ривожланиш
босқичида турибди. Мазкур фаннинг турли муаммолари файласуфлар,
тарихчилар, педагоглар, психологлар, иқтисодчилар ва кенг
жамоатчилик томонидан атрофлича ўрганила бошланди. Бундай
қизиқиш мустақилликни мустаҳкамлашнинг ҳозирги босқичида
турли ижтимоий-сиёсий масалаларни янгича баҳолаш заруриятининг
кескин ортиши билан изоҳланади.
Мақсаднинг бундай лўнда ва қатъий қўйилиши социологик
тадқиқот усулларини ижтимоий ҳаётимизнинг турли соҳаларида
кенг қўллаш ҳамда жамият ижтимоий жараёнлари қонуниятларини
социологик жиҳатдан тадқиқ этиш лозимлигини таъкидлайди.
Социологик тадқиқотлар жамиятда рўй бераётган йирик
ижтимоий-сиёсий воқеаларни шунчаки қайд этиш билангина
чекланмайди, балки унинг асл моҳияти ва мазмунини атрофлича очиб
беради. Шу жиҳатдан социология ижтимоий фанлар орасида ўзининг
аниқ ва конкретлиги, зиммасидаги масалаларга берадиган илмий
жавоблари атрофлича асосланган, қайта-қайта текширилганлиги
билан ҳам қимматлидир. Социологик тадқиқотлар методологияси
фақат ҳозирги ижтимоий ҳолатлар аҳволига тўлақонли жавоб бериш
билангина чекланмасдан, ижтимоий ҳолатларнинг истиқболий
ўзгариши даражаси хусусида прогноз қилишга ҳам замин яратиб
беради.
1
Мирзиёев Ш. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт
тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. Т.: “Ўзбекистон”, 2017. – 16 б.
4
Амалий социологиянинг энг асосий функцияси – бу жамоатчилик
фикрини аниқлаш ва мониторинг қилишдир. Жамоатчилик фикрининг
устувор жиҳати шундаки, у давлат ва жамиятдаги ҳар қандай масала
юзасидан холисона ва шаффоф муносабатни шакллантиради. Бундай
ёндашув демократик тамойилларни реал ҳаётга татбиқ этишга туртки
бўлади. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев
таъкидлаганидек, “Одамларнинг дардини эшитиш, улар билан
очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш – аҳолининг давлат
ва жамиятга ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади”.
2
Бу –
масаланинг биринчи томони.
Масаланинг иккинчи томони, бизнинг фикримизча, жамоатчилик
психологияси билан боғлиқ. Психологик нуқтаи назарга кўра,
жамоатчилик фикри бу аниқ шахс ёки гуруҳ фикри эмас. Шахс ва
гуруҳ фикрининг эгаси маълум бўлади, яъни аниқ субъектга тегишли
бўлади. Жамоатчилик фикри эса жамиятда шакллансада, бироқ у
аниқ структурага эга бўлмайди.
Жамоатчилик фикрининг аниқ эгаси, мазмуни, ҳажми ва
йўналтирилганлигини аниқлаш мураккаб. Бунда ушбу фикр ҳам
ижобий, ҳам салбий функцияни бажариши мумкин. Ижобий
функцияси – бу, албатта, жамоатчилик назоратини шакллантиришдир.
Салбий функциясига эса ҳар қандай вақтда миллий хавфсизликка хавф
солиш мумкинлиги киради. Агар ушбу фикр ўз вақтида социологик
сўровлар орқали аниқланиб, мониторинг қилиб борилмаса, аҳолининг
стихияли хулқини шаклланиши учун манба бўлиб хизмат қилиши
мумкин. Аҳолининг стихияли хулқига: оммавий саросима, оммавий
агрессия, халойиқ ва оломон ҳаракатлари, оммавий тартибсизликлар
киради. Шунинг учун давлатда ижтимоий дисбалансни келтириб
чиқариши мумкин бўлган муаммолар бўйича тизимли равишда
социологик тадқиқотлар амалга ошириб бориш бугунги куннинг
долзарб масаласи саналади.
Бу борада, социологик тадқиқот методологияси фанининг
мақсади
– таълим олувчиларда социологик тадқиқот ўтказиш
кўникмаларини шакллантириш, шунинг асносида жамиятда рўй
бераётган ўзгаришларнинг шахс ва жамият кайфиятига қай тарзда
таъсир кўрсатиши мумкинлигини тасдиқловчи маълумотларни
2
Ўша манба. – 17 б.
5
жамоатчилик фикрига таяниб ўрганиш механизмлари тўғрисида
билим беришдир.
Фаннинг асосий вазифаларига эса қуйидагилар киради:
– социологик тадқиқотлар асосида назарий ва амалиёт
уйғунлигини таъминлаш;
– социологик тадқиқот натижаларининг ишончлилик даражасини
аниқлашда социологиянинг миқдор ва сифат услублари тўғрисида
тасаввурга эга бўлиш;
– аниқ мақсадларга йўналтирилган дала тадқиқотларини шакл ва
усуллари тўғрисида тушунча бериш;
– социологик тадқиқот орқали жамоатчилик фикрининг
ривожланиш динамикасини мониторинг қилишни ўргатиш.
6
Do'stlaringiz bilan baham: |