Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби


Íîìîääèé àêòèâëàðíè òóðêóìëàø âà áàҳîëàø



Download 3,42 Mb.
bet102/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

9.2. Íîìîääèé àêòèâëàðíè òóðêóìëàø âà áàҳîëàø
Бухгалтерия ҳисобида номоддий активларни ҳисобга олишнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  1. Номоддий активларни бошқа активлардан ажратилган ҳолда гуруҳларга бўлиб, уларни ҳисобга олишни ташкил қилиш;

  2. Номоддий активларни жорий ҳисобда ва бухгалтерия балансида тегишли андозаларга ҳамда меъѓрий ҳужжатларга асосан тўЃри ва ўз вақтида баҳолаш;

  3. Корхонага мавжуд ва камѓб тушган номоддий активлар бўйича бухгалтерия ҳисоби андозаларига ва меъѓрий ҳужжатларга асосан амортизация ҳисоблаш;

  4. Мавжуд номоддий активлардан зарур жойда тадбиркорлик ва ишбилармонлик билан самарали фойдаланишни ташкил қилиш;

  5. Эскирган, хўжалик учун ошиқча бўлган номоддий активларни ўз вақтида ҳисобдан чиқаришни таъминлаш;

  6. Ҳисобдан чиқарилган номоддий активлар бўйича молиявий натижаларни тўЃри ва ўз вақтида аниқлаш.

Бухгалтерия ҳисобида номоддий активларни ҳисобга олишни соддалаштириш мақсадида уларни туркумлаб олиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Амалиѓтда номоддий активларнинг қуйидаги турлари мавжуд:

  1. Патентлар — корхона томонидан муайян маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш учун фойдаланиладиган, қонун билан ҳимояланган гувоҳнома ҳисобланади. Патент корхона томонидан белгиланган меъѓрий ҳужжатлар асосида сотиб олинади;

  2. Ноу-хау — ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти давомида фойда келтирувчи янги технологиялардир. Уни таъсисчилар келишувида аниқланган қиймат бўйича корхона устав капиталига улуш ҳисобида киритиш мумкин. Ноу-хау техник, тижорат, бошқарув, молия каби характердаги техник билим ва амалий характердаги бошқа билимларни ўз ичига олади;

  3. Товар белгилари, савдо маркалари ва атамалари — белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ҳамда бошқа фирмалар томонидан рухсат берилмаган тарзда фойдаланишдан қонун билан муҳофаза қилинган корхоналар номи ва бу корхоналар маҳсулотларининг номлари;

  4. Саноат намуналари — ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги буюмлар ва халқ истеъмоли товарларининг ташқи қиѓфасини белгилайдиган бадиий-конструкторлик ечимларидан фойдаланиш ҳуқуқи. Саноат намуналарига ҳажмий модель (автомобиль, станок, мебель ва ҳоказо) ѓки ясси тасвир-саноат нақшлари (газлама, гилам гуллари, шрифт шакли ва ҳоказо) мисол бўла олади;

  5. Дастурий таъминот — техник дастур воситалари, автоматлаштирилган бошқариш тизими бўйича техник ва фойдаланиш ҳужжатлари йиЃиндиси;

  6. Гудвилл — корхонани харид қилиш чоЃида юзага келади ва сотиб олинаѓтган корхона учун ҳақ ҳамда унинг соф (мажбуриятларини чегирган ҳолдаги) активларининг баҳоловчи (бозор) қиймати ўртасидаги фарқ;

  7. Ташкилий харажатлар — янги хўжалик юритувчи субъектни барпо этиш харажатлари, яъни ишни бошлаш харажатлари;

  8. Франшизалар — бир корхона томонидан бошқасига унга қарашли активлардан, шу жумладан, савдо маркалари ва атамалари каби номоддий активлардан фойдаланиш ҳуқуқининг берилиши, бунинг устига, бевосита белгиланиши бўйича мазкур активлардан фойдаланиш ҳамда тақдим этиладиган хизматлар (товарлар)нинг белгиланган сифат стандартларига риоя қилиш бундай ҳуқуқ берилишларининг мажбурий шарти ҳисобланади;

  9. Муаллифлик ҳуқуқлари — илмий, адабий, мусиқа ѓки бошқа асарларни нашр қилиш, ижро этиш ѓки бошқа турдаги фойдаланиш ҳуқуқи;

  10. Ер ва табиат ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқи — хўжалик ѓки бошқа мақсадларда ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланишни таъминловчи ҳуқуқ, аммо ердан фойдаланиш ҳуқуқи мазкур ер участкасини мулк қилиб олишни билдирмайди.

Номоддий активларни баҳолашда «Номоддий активлар» номли 7-сон БҲМАга асосланилиш лозим. Номоддий активларни баҳолашда қуйидаги баҳо (қиймат)лардан фойдаланилади:

  1. Дастлабки қиймат;

  2. Сотиш қиймати;

  3. Тугатиш қиймати;

  4. Ќолдиқ қиймати;

  5. Ўрнини қоплаш қиймати.


Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish