Номоддий активни муассислар томонидан корхонанинг устав капиталига уларнинг улуши тарзида ѓки акцияларнинг ҳақини тўлаш ҳисобига киритиш.
Номоддий активларни кирим қилишда қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилади:
Номоддий активлар корхона томонидан яратилганида - номоддий активни барпо этиш тўЃрисидаги шартнома; корхона раҳбарининг барпо этилган объект тўЃрисидаги ҳужжатларга махфийлик мақомини бериш ва бу ҳужжатлардан фойдаланувчилар доирасини чеклаб қўйиш йўли билан объектни ноу-хау сифатида хизмат ѓки тижорат сири режимини таъминлаш тўЃрисидаги муҳофаза ҳужжати; объектни барпо этишга кетган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар; объектни кирим қилиб олиш тўЃрисидаги далолатнома ва баҳолаш далолатномаси;
Пулга сотиб олинган тақдирда - ҳуқуқлар берилганлиги тўЃрисидаги шартнома, амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар, қабул қилиб олиш далолатномаси;
Текинга олинган тақдирда - ҳуқуқлар берилганлиги тўЃрисидаги шартнома, қабул қилиб олиш далолатномаси ва баҳолаш далолатномаси;
Номоддий активни муассислар томонидан корхонанинг устав фондига уларнинг улуши тарзида ѓки акцияларнинг ҳақини тўлаш ҳисобига киритилганида - таъсис ҳужжатлари, қабул қилиб олиш далолатномаси ва баҳолаш далолатномаси.
Тегишли шартномалар асосида корхона мутахассислари ва четдан жалб этилган мутахассислар кучи билан барпо этилган номоддий активлар объектлари 0830-«Номоддий активларни сотиб олиш» ҳисобвараЃининг кредити билан корреспонденцияда 0410-0490-ҳисобварақлар дебети бўйича ҳақиқий таннархига қараб номоддий активлар сифатида кирим қилинади.
Бошқа корхона ва шахслардан сотиб олинган номоддий активлар 0830-«Номоддий активларни сотиб олиш» ҳисобвараЃининг кредити билан корреспонденцияда 0410-0490-ҳисобварақлар дебети бўйича кирим қилинади.
Мисол. «Бобур» ҳиссадорлик жамияти 2001 йил сентябрь ойида қиймати 500000 сўмлик дастурий таъминотни ўзга ташкилотдан сотиб олди ва уни балансга қабул қилиб олди. Ушбу муомалага ҳисобда қуйидагича проводка берилади:
Номоддий актив харид қилинди: