Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet101/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

Такрорлаш учун саволлар

  1. Лизинг деб нимага айтилади?

  2. Лизинг предмети нима?

  3. Лизинг объекти қандай унсурлардан ташкил топган?

  4. Кимлар лизинг муносабатларининг субъекти бўлиши мумкин?

  5. Лизинг муомалаларининг қандай кўринишлари мавжуд?

  6. Лизинг олувчи балансида лизинг муомалалари қандай акс эттирилади?

  7. Лизинг берувчида лизинг муносабатларини акс эттиришнинг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?



9-боб. Номоддий активлар ҳисоби


9.1. Номоддий активлар ҳисобининг вазифалари
Ўзбекистон Республикасининг негизида мулкнинг давлат шакли бўлган режали иқтисодиЄтдан хўжалик юритишнинг бозор моделига ўтиш жараЄнида янги мулк шакллари, жумладан хусусий мулкнинг пайдо бўлиши сабабли бухгалтерия ҳисоби тизимида ҳам туб ўзгаришлар қилиш зарурияти туЃилди.
Ҳисобнинг ҳар бир бўлими ва аналитик услубларнинг кўпчилиги амалда назарий, услубий Єндошишни ва асослашни талаб қилади. Бозор иқтисодига ўтиш билан ҳисобда юзага келган муаммоларни ечиш йўллари ҳамда фойдаланиладиган тушунчаларнинг доираси кенгайди. Лекин бухгалтерия ҳисобининг назарий асослари, уларнинг моҳияти ва мақсади ўзгармасдан қолди. Молиявий ҳисоботларнинг элементлари бўлган актив ва пассивларнинг янги кўринишлари, уларни баҳолаш услублари, молиявий натижаларни ҳисоб-китоб қилиш ва харажатларни ҳисобга олиш йўллари, ахборотларни туркумларга ажратувчи ҳисобварақлар режасининг янги кўриниши ўз ифодасини топди. Айниқса, бухгалтерия ҳисоби тизимида янги тушунча номоддий активлар, яъни «кўринмас активлар» (intangible assets)ни баҳолаш, ҳисобга олиш, амортизацияни ҳисоблаш усуллари, шунингдек ликвидация қилиш тартибларини баЄн қилишни тақозо этади.
Номоддий Єки «яширин» активлар таркибига жисмоний, ошкора шаклига эга бўлмаган, лекин хўжалик юритувчи субъектга даромад келтирувчи маблаЃлар киритилади. Номоддий активлар ҳисоби бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлар режаси, «Бухгалтерия ҳисоби тўЃрисида»ги Ќонун ва бухгалтерия ҳисоби миллий стандартларида, хусусан, «Номоддий активлар» ҳамда «Илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқаришга харажатлар» деб номланган 7- ва 11-сонли бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартларида баЄн этилади.
«Номоддий активлар» номли 7-сон БҲМАга мувофиқ, номоддий активлар - моддий-ашѓвий мазмунга эга бўлмаган, хўжалик юритувчи субъект томонидан хўжалик фаолиятида фойдаланиш мақсадида назорат қилинадиган, шунингдек узоқ вақт (бир йилдан кўп) ишлатиш учун мўлжалланган мол-мулк объектлари.
Номоддий активлар таркибига жисмоний, ошкора (кўриниб турадиган) шаклга эга бўлмаган, лекин корхонага даромад келтирадиган воситалар киради.
Умумий тарзда номоддий активлар деганда саноат ва ақлий мулк объектларининг қиймати, мулк ҳуқуқи объекти сифатида тан олинадиган бошқа шунга ўхшаш мулкий ҳуқуқлар, шунингдек, узоқ муддатли чиқимлар тушунилади.
Номоддий активлар таърифи активдан хўжалик фаолиятида фойдаланилиши ва жисмоний моҳиятга эга бўлмаслиги (пул эмаслиги)ни тақозо қилади. Активларни юридик ҳуқуқлар, шу жумладан, мулк ҳуқуқи тарзида бўлган ва улардан узоқ муддат давомида фойдаланиш мумкин бўлган ҳолда жисмоний кўринишга эга бўлмаган активлар номоддий активлар таърифига жавоб беради.
Активнинг юридик ҳуқуқини белгилайдиган шартнома ушбу ҳуқуқ билан ифодалаш йўли билан белгиланиши мумкин эмас. Бундай активлар муҳим эканлигини белгилаш учун хўжалик юритувчи субъектга ушбу активдан қандай фойдалар олинишини аниқлаш имконини берадиган бир қатор омилларни ҳисобга олиш лозим.
Хўжалик юритувчи субъект хўжалик фаолияти жараѓнида номоддий активларни харид қилиш, ривожлантириш ва кўпайтириш бўйича мажбуриятлар олади. Корхонанинг номоддий активлари таркибида патентлар, лицензиялар, ақлий мулк ва савдо маркалари акс эттирилади. Танҳо ҳуқуқлар, компьютер дастурларини таъминлаш, муаллифлик ҳуқуқлари, мижозларнинг рўйхатлари, лицензиялар, маркетинг ҳуқуқлари, импорт квоталари, ташкилий харажатлар (янги хўжалик юритувчи субъектни барпо этиш харажатлари яъни бошлаш харажатлари), ноу-хау, бозор тўЃрисидаги билим, техник кўникмалар ва бошқалар амалиѓтда учрайдиган номоддий активга оддий мисоллар бўлади.



Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish