9.6. Гудвилл ҳисоби
Гудвилл компания ишбилармонлик алоқаларининг шартли қиймати, жамЃарилган номоддий активлар «баҳоси», сезилмайдиган сармоя - савдо маржасининг нуфузи, амалий алоқалар тажрибаси, мижозларнинг, шунингдек бошқарув, ташкилий ва техника ресурсларининг муқимлиги, молия дунѓсидаги нуфуз, маҳсулот сотиш фаолияти устидан назорат механизми ва шу кабиларни пул ҳисобида «баҳолаш»ни англатади.
Гудвилл корхона мулкини баҳолашнинг пинҳона имкониятларини аниқлашга қаратилиб, объектнинг узил-кесил баҳолаш қийматини аниқлаш чоЃида ундан фойдаланиш мажбурийдир.
Гудвилл муомалаларида сотиб олинаѓтган корхонани баҳолашда қуйидагиларга эътибор қаратилади:
- инвесторлар учун корхона жойлашувининг фойдалилигига;
- меҳнат ресурсларининг мавжудлиги ва қийматига;
- ишлаб чиқарилаѓтган маҳсулотга (кўрсатилаѓтган хизматларга) бўлган талабга;
- ривожланиш ва иқтисодий кўрсаткичларни ўзгартириш истиқболларига ва бошқа омилларга.
Бухгалтерия ҳисоби нуқтаи назаридан гудвилл (фирма баҳоси) харидор сотиб олинаѓтган корхона учун мазкур корхона активларини алоҳида сотиб олинганида юзага келадиган активларнинг ҳақиқий бозор қийматидан юқори нархда тўлаган ҳолатида юзага келади. Агар харидор айрим объектларнинг ҳақиқий қийматидан (харид қилинаѓтган корхона мажбуриятларини чегирган ҳолда) юқори нарх тўлаган бўлса, у ҳолда сезилмайдиган (кўзга кўринмайдиган) активлар юзага келади, бундан эса бу ортиқча тўлов «фирма баҳоси»ни ташкил қилади деган хулоса чиқариш мумкин. Яъни, гудвилл фақатгина корхонанинг яхлит олди-сотдисида акс эттирилиши мумкин, чунки у мустақил ҳисоб бирлигига ажратилмайди ҳамда корхонанинг бошқа активлари билан биргаликдагина амал қилади.
Гудвиллнинг юзага келиш сабаблари турли хил бўлиши мумкин. Энг кўп учрайдиганлари жумласига, одатда, самарали реклама сиѓсати, алоҳида таъсирчан сотиш тизими, бошқарув гуруҳининг устун рақобатчилари мавжудлиги, компаниянинг қулай ѓки имтиѓзли меъѓрий-ҳуқуқий иш режими ва солиққа тортиш шартлари, рақобатчилар эгаллаб ололмайдиган ишлаб чиқариш сирларидан фойдаланиш, ходимларнинг касбий тайѓргарлиги ва малакасини оширишга оид ноѓб дастурни ўтказиш ва бошқаларни айтиб ўтиш лозим. Мазкур омилларнинг санаб ўтилиши гудвиллнинг корхонанинг бутун фаолияти давомида амал қилишидан, бироқ у фақатгина корхона сотилишида, фирма харид қилинаѓтган баҳо – объектив маълумот асосидаги уни баҳолаш имконияти мавжуд бўлган ҳолатдагина акс эттирилишидан далолат беради.
Айрим ҳолларда гудвилл манфий миқдорга эга бўлади. Бу ҳол харид қилинган компания активлари қиймати унинг харид баҳосидан ортиқ бўлганида юзага келади. Бундай вазиятлар камдан-кам ҳолларда учрайди, мазкур ҳолатда эса манфий гудвилл суммаси қимматли қоЃозларга инвестицияларни истисно қилган ҳолда, фирманинг узоқ муддатли активлари қийматига мутаносиб равишда тақсимланади.
Гудвилл бухгалтерия ҳисобида 0480-«Гудвилл» ҳисобвараЃида ҳисобга олинади. Корхона томонидан гудвилл кирим қилинаЄтганда, активларнинг ҳақиқий ва харид қийматлари орасидаги фарққа қуйидагича проводка берилади:
Д-т 0480-«Гудвилл»
К-т 8330-«Пайлар ва улушлар».
Гудвиллга бошқа турдаги номоддий активлар каби эскириш ҳисобланмайди. Шу боисдан у ишлатилганида бошланЃич қийматидан ҳар ойда муайян сумма харажатларга қўшилади. Бу муомалага ҳисобда қуйидагича проводка берилади:
Д-т Харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар
К-т 0480-«Гудвилл».
Do'stlaringiz bilan baham: |