Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet117/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

Такрорлаш учун саволлар

  1. Инвестиция сўзининг моҳияти нимада?

  2. Бозор иқтисодиЄти шароитида инвестициянинг қандай турлари мавжуд?

  3. Молиявий инвестицияларнинг қандай турлари мавжуд?

  4. Молиявий инвестициялар қандай баҳоларда баҳоланади?

  5. Инвестицияларни дисконтлаш деганда нимани тушунасиз?

  6. Инвестициялар даромадлилиги бухгалтерия ҳисобида қай тартибда акс эттирилади?



11-боб. Капитал қўйилмалар ҳисоби
11.1. Капитал қўйилмалар ҳисобининг вазифалари

Капитал қўйилмалар хўжалик юритувчи субъектлар ишлаб чиқариш фаолиятининг ўзига хос бир шаклидир, у асбоб-ускуналарни замонавийлаштириш, ишлаб чиқариш объектлари ва бевосита ишлаб чиқариш билан боЃлиқ бўлмаган объектларни қайта қуриш, таъмирлаш ва асосий ишлаб чиқариш воситаларини кенгайтирилган ҳолда қайта ишлаб чиқаришни таъминлайди.


Капитал қўйилмалар асосий воситаларни, такрор ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда уларнинг сифат таркибини яхшилаш харажатларининг мажмуидир. Капитал қўйилмалар ҳажми ишлаб турган корхоналарни қуриш, кенгайтириш, техник қайта жиҳозлаш ва қувватларни сақлаш, шунингдек, ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқаришга мўлжалланган ускуна, транспорт воситалари ва асосий воситаларнинг бошқа объектларини харид қилишга маблаЃ билан таъминлашнинг барча манбалари ҳисобига қилинган харажатларнинг умумий суммасига кўра белгиланади.
Капитал маблаЃлар ҳажмига қуйидаги соҳаларга йўналтирилган харажатлар киради:

  1. Ќурилиш-монтаж, лойиҳа-қидирув, геология-разведка, бурЃулаш ва бошқа ишларга қилинган харажатлар;

  2. Ишлаб турган корхоналарни тиклаш, техник қайта жиҳозлаш ва техника воситаларнинг қувватини кенгайтиришга қилинган харажатлар;

  3. Машина ва ускуналар, ишлаб чиқариш ва хўжалик инвентарлари, транспорт воситалари ва асосий воситаларнинг бошқа объектларини сотиб олишга кетган харажатлар;

  4. Корхона, ташкилот ва муассасалар учун янги объектлар қуришга кетган харажатлар;

  5. Бошқа шу турдаги харажатлар.

Капитал қўйилмаларни бухгалтерияда ҳисобга олишда «Асосий воситалар» номли 5-сон БҲМА ва «Капитал қурилиш учун пудрат шартномалари» номли 17-сон БҲМАдан фойдаланилади.
Капитал қўйилмаларни бухгалтерияда ҳисобга олишнинг долзарб вазифалари қуйидагилардан иборат:

  1. қилинган барча капитал харажатларни объектларнинг турлари бўйича тўлиқ ва ўз вақтида акс эттиришни таъминлаш;

  2. капитал қўйилмалар режаси, ишлаб чиқариш қувватлари ва асосий воситалар объектларини ишга тушириш режаларининг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;

  3. молиявий маблаЃлар билан таъминлаш бўйича белгиланган режанинг бажарилиши ва ички резервларни сафарбар қилиш устидан назоратни таъминлаш;

  4. сотиб олинган асосий восита объектларининг баланс қийматини тўЃри белгилаш ва унинг ўз вақтида киримга олинишини таъминлаш.




Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish