Опцион (лотинча optio сўзидан олинган бўлиб, танлов деган маънони англатади) - бу битимда иштирок этаѓтган томонларнинг бирига қимматли қоЃозлар маълум бир миқдорини муайян вақт мобайнида белгиланган нархда сотиб олиш ѓки контрагентга сотиш ҳуқуқини берувчи шартномадир. Контрагент эса, мукофот эвазига ушбу ҳуқуқни амалга ошириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Варрант (немисча warrant сўзидан) - бу унинг эгаси маълум муддат давомида ѓки маълум бир кунда варрантлар эмитенти томонидан дастлабки чиқарилган қимматли қоЃозларни харид қилиш ҳуқуқини олганлиги тасдиқловчи ҳужжат.
Фьючерс (инглизча future сўзидан олинган бўлиб, келажак маъносини англатади) келишилган миқдордаги қимматликларни маълум вақт мобайнида битим тузиш вақтида белгиланган нархда етказиб бериш тўЃрисидаги шартномаларни ўзида намоѓн қилади.
Республикамиз амалиѓтида узоқ муддатли молиявий инвестицияларни йўналтиришнинг асосий воситаси акциядорлик жамиятларининг қимматли қоЃозларини харид қилиш ҳисобланмоқда.
Корхонанинг шўъба корхоналар, қўшма корхоналар ва қарам бирлашмаларга инвестициялари мавжудлиги уларни бухгалтерия ҳисобида алоҳида туркумларга ажратишни тақозо этади.
Узоқ муддатли молиявий инвестицияларнинг баҳоланиши «Молиявий инвестициялар ҳисоби» номли 12-сон БҲМАга асосланади.
Харид қилиниши чоЃида молиявий инвестициялар брокерлик хизматларига оид тўловлар, божлар, банк хизматига оид тўлов ва бошқа харажатлар каби харид қилишга оид харажатлар билан биргаликда харид қилиш қиймати бўйича баҳоланади.
Узоқ муддатли молиявий инвестицияларнинг акциялар ѓки бошқа қимматли қоЃозлар эмиссияси йўли билан қисман ѓки тўлиқ харид қилиниши чоЃида уларнинг номинал қиймати эмас, балки қимматли қоЃозлар бозоридаги сотиш қиймати харид қилиш қиймати бўлиб ҳисобланади. Узоқ муддатли молиявий инвестицияларнинг алмашлаш ѓки бошқа активга қисман алмаштириш йўли билан харид қилишда харид қиймати берилаѓтган активнинг бозор қийматига асосланган ҳолда аниқланади.
Узоқ муддатли молиявий инвестицияларнинг ўз ичига фоизлар улушини, ҳисобланган дивидендларни уларни сотиб олиш вақтигача бўлган давр учун бўлган қиймат бўйича сотиб олиниши харидор томонидан сотувчига тўланган фоизлар суммаси чиқариб ташланган ҳолда харид қилиш қиймати бўйича ҳисобга олинади. Агар узоқ муддатли молиявий инвестициялар харид қилиш вақтига қадар ҳисобланган фоизлар билан бирга сотиладиган бўлса, у ҳолда уларнинг фоизларни тўлаш куни билан тўЃри келмайдиган кунларда сотиб олиниши чоЃида харидор билан сотувчи ўзаро тегишли суммани бўлашиб олишлари керак. Харидор сотувчига инвестициялар қиймати билан бир қаторда уларнинг сўнгги тўлови амалга оширилган вақтдан бошлаб ўтган давр учун тўланиши лозим бўлган фоизларни тўлайди. Фоизларни тўлашнинг навбатдаги муддати келган вақтда харидор уларни тўлиқ, жами давр учун олади.
Ќарзга оид қимматли қоЃозларга инвестицияларнинг харид қилиш қиймати билан сўндириш қиймати ўртасидаги фарқ (дисконт ѓки харид қилиш чоЃидаги мукофот) одатда инвестор томонидан қимматли қоЃозни харид қилиш вақтидан бошлаб сўндириш вақтигача ҳисобдан чиқарилади, яъни амортизация қилинади.
Хўжалик юритувчи субъектлар узоқ муддатли молиявий инвестицияларни қуйидаги баҳоларда ҳисобга олиб боради:
харид баҳосида;
қайта баҳолашни ҳисобга олган қийматда;
қимматли қоЃозлар портфели асосида аниқланадиган харид ва жорий қийматлар юзасидан энг кам баҳолашда.
Узоқ муддатли молиявий инвестицияларни қайта баҳолашни амалга ошириш учун қайта баҳолашлар даврийлиги аниқлаб олиниши зарур. Бунда қайта баҳолашнинг якка тартибдаги усули қўлланилади.
Ќайта баҳолаш натижасида узоқ муддатли молиявий инвестициялар қийматининг ошиб кетиши 8510-«Активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар» ҳисобвараЃида, камайиши эса қўшимча баҳолаш чегарасида резерв капиталининг камайтирилиши ѓки аввалги қўшимча баҳолашдан ошган суммада-харажат сифатида ҳисобга олинади.
Агар узоқ муддатли молиявий инвестицияларнинг қайта баҳоланиши натижасида дастлаб камайиш, кейин эса кўпайиш юз берган бўлса, у ҳолда узоқ муддатли молиявий инвестициялар қийматининг аввалги камайиш суммаси қайта тикланиши лозим бўлади. Тикланиши лозим бўлган сумма қабул қилинган ҳисоб сиѓсатига мувофиқ даромад ѓки тақсимланмаган фойдага киритилади.
Узоқ муддатли молиявий инвестициялар ўз қийматининг бир қисмини йўқотган ҳолларда (яъни, инвестициялар баҳосининг пасайиш жараѓни юз берганида) уларнинг баланс қиймати қайта кўриб чиқилиши керак.