10.4. Узоқ муддатли молиявий инвестициялар ҳаракатини ҳисобда акс эттириш
Корхонада узоқ муддатли молиявий инвестициялар ҳисобини юритиш орқали қуйидагилар намоѓн бўлади:
бошқа акционерлик жамиятларининг акцияларига ва бошқа субъектларнинг, шу жумладан, шўъба корхоналарнинг устав капиталларига оид узоқ муддатли инвестицияларнинг мавжудлиги ва ҳаракати;
давлат ва маҳаллий облигациялар, сертификатлар ва тижорат банклари, хўжалик юритувчи субъектлар ҳамда тадбиркорлик тузилмаларининг шунга ўхшаш қимматли қоЃозларига оид узоқ муддатли инвестициялар;
субъектларга, ўзга хил тадбиркорлик тузилмаларига берилган узоқ муддатли пул ва бошқа кўринишдаги қарзларнинг ҳаракати ва қолдиқлари.
Узоқ муддатли молиявий инвестицияларга доир муомалаларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун ҳисобварақлар режасида қуйидаги ҳисобварақлар очилган:
0610-«Ќимматли қоЃозлар»;
0620-«Шўъба корхоналарга инвестициялар»;
0630-«Ќарам бирлашмаларга инвестициялар»;
0640-«Ќўшма корхоналарга инвестициялар»;
0690-«Бошқа узоқ муддатли инвестициялар».
0610-«Ќимматли қоЃозлар» ҳисобвараЃида акционерлик жамиятларининг акциялари, фоизли облигациялари ва бошқа қимматли қоЃозлари (опцион, фьючерс ва бошқалари)га узоқ муддатли молиявий инвестицияларнинг мавжудлиги ва ҳаракати акс эттирилади.
0620-«Шўъба корхоналарга инвестициялар», 0630-«Ќарам бирлашмаларга инвестициялар», 0640-«Ќўшма корхоналарга инвестициялар» ҳисобварақларида мос равишда шўъба, қарам ва қўшма корхоналарга инвестицияларнинг мавжудлиги ва ҳаракати акс эттирилади.
0690-«Бошқа узоқ муддатли инвестициялар» ҳисобвараЃида келажакда молиявий даромад олиш мақсадида корхонанинг давлат корхонасига, хайрия ѓки экологик ташкилотларга инвестицияларнинг мавжудлиги ҳисобга олиб борилади.
Бу ҳисобварақлар актив бўлиб, дебетдаги қолдиқлар ҳар ойнинг бошига корхона томонидан сотиб олинган қимматли қоЃозлар қийматини ифодалайди. Дебет томонидаги обороти ой давомида сотиб олинган қимматли қоЃозлар қийматини, инвестиция учун сарфланган маблаЃлар миқдорини, кредит томонидаги оборотлар ҳисобдан чиқарилган, сотиб юборилган, қайтариб берилган қимматли қоЃозлар қийматини ѓки инвестицияларнинг узилишини акс эттиради.
Молиявий инвестицияларнинг таҳлилий ҳисоби қимматли қоЃозлар турлари ва инвестиция объектлари бўйича юритилади.
Мисол. «Нур» компанияси сотиб олган акцияларнинг қиймати 600000 сўм, номинал қиймати эса 500000 сўм, узиш муддати 10 йил. Акциялар бўйича ҳар йили 10 фоиз даромад олишга келишилган.
Акциялар сотиб олинганида:
Д-т 0610-«Ќимматли қоЃозлар» - 600000 сўм
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти» - 600000 сўм
Ҳар йили олинадиган даромаднинг ҳисобланиши:
500000*10/100=50000 сўм.
Сотиб олиш ва номинал қийматлар ўртасидаги фарқ:
600000-500000=100000 сўм, демак, ҳар йилга 100000/10=10000 сўм.
Йиллик даромад ҳамда акцияни сотиб олиш ва номинал қийматлари ўртасидаги фарқ: 50000-10000=40000 сўм.
Йил охирида олинган даромад ва тафовутлар қуйидагича ҳисобга олинади:
- сотиб олиш ва номинал қийматлари ўртасидаги фарққа:
Д-т 4840-«Олинадиган дивидендлар» – 10000 сўм
К-т 0610-«Ќимматли қоЃозлар» – 10000 сўм;
- йиллик даромад ҳамда акцияни сотиб олиш ва номинал қийматлари фарқи орасидаги тафовут суммасига:
Д-т 4840-«Олинадиган дивидендлар» – 40000 сўм
К-т 9520-«Дивидендлар кўринишидаги даромадлар» – 40000 сўм.
Ҳисоб-китоб счЄтига пул келиб тушганида:
Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти» - 50000 сўм
К-т 4840-«Олинадиган дивидендлар» - 50000 сўм.
Агар қимматли қоЃознинг номинал қиймати уни сотиб олиш қийматидан кўп бўлса, ушбу қоЃоз бўйича даромад ҳисобланганида номинал ва сотиб олиш қийматлари орасидаги фарқнинг қисми ҳам ҳисобдан чиқарилади.
Одатда, узоқ муддатли қимматли қоЃозлар купон (қирқиладиган купон) билан чиқарилади. Ушбу талонлар бўйича мунтазам равишда муомала даврида фоизлар тўланади. Бу ҳолда қимматли қоЃозларнинг номинал ва сотиб олиш қийматлари орасидаги фарқ корхонага тегишли даромад ҳисобланганида ҳисобдан чиқарилади.
Мисол. «Нур» компанияси «Бек» ҳиссадорлик жамиятининг облигацияларини 600000 сўмга сотиб олди. Уларнинг номинал қиймати 500000 сўм. Облигациялар бўйича йиллик 20 фоиз даромад ҳар 6 ойда қирқиладиган купон орқали берилиши мўлжалланган. Облигацияни сотиб олиш ва номинал қийматлари орасидаги фарқ 600000-500000=100000 сўм. Муомала даври-5 йил.
Облигацияни сотиб олиш:
Д-т 0610-«Ќимматли қоЃозлар» - 600000 сўм
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счети» - 600000 сўм.
Ярим йилдан кейин облигациялардан ойлик ставкасининг ярми миқдорида даромад ҳисобланди (500000*10/100)=50000 сўм:
Д-т 4840-«Олинадиган дивидендлар» – 50000 сўм
К-т 9520-«Дивидендлар кўринишидаги даромадлар» – 50000 сўм.
Бир вақтнинг ўзида облигацияни сотиб олиш ва номинал қийматлари орасидаги фарқ амортизацияланади (100000/10)=10000 сўм:
Д-т 9610-«Фоизли кўринишдаги харажатлар» - 10000 сўм
К-т 0610-«Ќимматли қоЃозлар» - 10000 сўм.
Бинобарин, 0610-«Ќимматли қоЃозлар» ҳисобвараЃида ярим йилдан кейин (600000-10000)=590000 сўм, бир йилдан кейин (600000-20000)=580000 сўм ҳисобга олинади.
Фараз қилайлик, бир йилдан кейин облигацияларнинг нархи биржада кескин пасайиб кетди. Шунга мувофиқ, облигациялар пакети 550000 сўм деб баҳоланди. Демак, жорий даврга облигацияларнинг ҳақиқий қиймати ва баланс қиймати орасидаги фарқ (580000-550000)=30000 сўмни ташкил этади. Ҳисобот даври охирида ушбу муомалага қуйидагича проводка берилади:
Д-т 9690-«Молиявий фаолиятдан бошқа харажатлар» - 30000 сўм
К-т 0610-«Ќимматли қоЃозлар» - 30000 сўм.
Ќолган 4 йилга (йилда икки маротаба 2*4=8) облигация қиймати фарқини қайта кўриб чиқиши керак:
(550000-500000)/8=6250 сўм.
Бир йилдан сўнг корхонада қуйидагича проводка берилади:
облигациянинг ҳақиқий ва номинал қийматлари орасидаги фарқнинг амортизация суммасига:
Д-т 9430-«Бошқа операцион харажатлар» - 100000 сўм
К-т 9220-«Бошқа активларнинг реализацияси ва бошқача чиқиб кетиши» - 100000 сўм.
Шўъба, қўшма ва қарам корхоналарга маблаЃ сарфланганида, ушбу корхоналарга инвестициялар мавжудлигини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети асосий воситаларни, номоддий активларни, ишлаб чиқариш заҳираларини ва пул маблаЃларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг кредити билан ўзаро корреспонденцияда бўлади.
Инвестицияларнинг узилишида эса уларни ҳисобга олиб борувчи ҳисобварақларнинг кредити пул маблаЃлари ва активларни ҳисобга олувчи бошқа ҳисобварақларнинг дебети билан ўзаро корреспонденцияда бўлиши мумкин.