Кенгайтириш деганда ишлаб турган корхонада қўшимча ишлаб чиқаришларни қуриш, шунингдек, корхона ҳудудида ва унинг атрофидаги майдончаларида асосий, ѓрдамчи ва ноишлаб чиқариш аҳамиятидаги айрим цехлар ва объектларни қуриш ҳамда ишлаб турганларини кенгайтириш тушунилади.
Тиклаш деганда ишлаб чиқаришни такомиллаштириш ва унинг техник-иқтисодий даражасини янги технологиялар асосида қайта қуриш тушунилади.
Техник қайта жиҳозлаш илЃор техника ва технологияни жорий этиш, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ҳамда маънавий ва жисмоний жиҳатдан эскирган асосий воситаларни замонавий, самарали асосий воситалар билан алмаштиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи тушунилади.
Ќувватларни ошириш деганда ишлаб чиқариш жараѓнида ишдан чиққан асосий воситаларни янгилаб туриш ҳамда тиклашга оид ишлар тушунилади.
Капитал қўйилмаларнинг технологик тузилмаси қурилиш ва монтаж ишлари билан боЃлиқ ҳамда асосий воситалар объектларини сотиб олишга, шунингдек, бошқа капитал ишлар ва хизматлар учун қилинган харажатлар таркиби ва нисбатини англатади.
Ќурилиш ишларига асосий воситалар объектларини барпо этиш, қурилган бинолар ва иншоотларни ѓки уларнинг айрим қисмларини кенгайтириш ҳамда тиклаш ва бошқа ишлар киради.
Монтаж ишлари деганда технология, энергетика, кўтариш-транспорт ва бошқа жиҳозларни йиЃиш ҳамда ўрнатиш, яъни уларни йиЃиб, пойдеворга ўрнатгандан кейингина ишлатилиши мумкин бўлган ишлар тушунилади.
Жиҳозлар, асбоб-ускуна ва инвентарь харажатларига барча турдаги жиҳозлар, технологик жиҳатдан ишлаб чиқариш жараѓни билан боЃлиқ бўлган транспорт воситалари, лаборатория учун жиҳозлар, устахоналар, тажриба ускуналари ва шу кабиларнинг қиймати, ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари ва инвентарнинг қиймати киради.
Жиҳозлар, ўз навбатида, монтаж талаб қиладиган ва монтаж талаб қилмайдиган ҳамда смета қийматига кирадиган ва смета қийматига кирмайдиган жиҳозларга бўлинади.
Бошқа капитал харажатлар таркиби капитал маблаЃлар ҳисобидан ўтказилувчи лойиҳа-қидирув, шунингдек, қурилаѓтган корхоналар маъмуриятини таъминлашга, ишчиларни уюшган ҳолда ишга олишга ҳамда сметада кўзда тутилган бошқа харажатларни ўз ичига олади.
Капитал қўйилмалар вазифасига кўра ишлаб чиқариш мақсадларидаги объектлар қурилишига (саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, алоқа ва шу каби соҳаларга мўлжалланган) ва ноишлаб чиқариш мақсадларидаги объектлар қурилишига (турар-жой, коммунал хўжалик, соЃлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, халқ таълими ва шу каби соҳаларга мўлжалланган) объектларга ажратилади.
Капитал қўйилмалар ишларни бажариш усулига кўра пудрат ва хўжалик усулида бажариладиган капитал қўйилмаларга бўлинади.
Пудрат усулида қурилиш-монтаж ишларини ихтисослаштирилган пудрат қурилиш-монтаж ташкилотлари олиб боради, бунда икки томон - бош пудратчи ва буюртмачи алоқага киришиб, уларнинг ўзаро муносабатлари пудрат шартномаси билан белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |