ЙиЃиш-ўрнатишни талаб қилувчи асбоб-ускунага уларнинг қисмлари йиЃилганидан сўнг, фундаментга, устунга, полга ва иморат ҳамда иншоотларнинг бошқа конструкцияларига мустаҳкамлангандан кейин ишга тушириладиган кўтарма асбоб-ускуналар, шунингдек, бундай асбоб-ускуналарнинг эҳтиѓт қисмларининг кўтармалари киради. Бундай асбоб ускуналар таркибига, шунингдек, назорат-ўлчов аппаратлари ва ўрнатиладиган асбоб-ускуна таркибига йиЃиш-ўрнатилиш учун мўлжалланган бошқа асбоблар киради.
Асбоб-ускуна ўрнатиладиган асбоб-ускуналарни ҳисобга олувчи ҳисобварақларда харид қилиш (тайѓрлаш) баҳолари бўйича қиймати ва бу бойликларни корхона омборига етказиш ва тайѓрлов харажатларидан ташкил топган харид қилиш (тайѓрлаш)нинг ҳақиқий таннархи бўйича ҳисобга олинади.
Мол етказиб берувчилардан олинган монтажни талаб қиладиган жиҳозларнинг қийматига қуйидагича проводка берилади:
Д-т 0710-«Ўзимизда ишлаб чиқарилган ўрнатиладиган асбоб-ускуналар»
К-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счЄтлар».
- Белгиланган тартибда монтаж қилиш учун берилган жиҳозлар суммасига:
Д-т 0810-«Тугалланмаган қурилиш»
К-т 0710-«Ўзимизда ишлаб чиқарилган ўрнатиладиган асбоб-ускуналар».
Сметаларда ўтказилган кўзда тутилган бошқа капитал ишлар ва харажатлар уларнинг турларига қараб ҳисобга олинади ҳамда бу ишларнинг бажарилишига кўра ѓки чет ташкилотнинг тўлов учун қабул қилган ҳисобварақлари асосида 0810-«Тугалланмаган қурилиш» ҳисобвараЃида акс эттирилади.
Булар айрим объектлар ўртасида смета қийматига мутаносиб равишда тақсимланади. Ушбу харажатларнинг тегишли улуши фақатгина қуриб битказилган объектлар қийматига қўшилади.
Ќурувчи (буюртмачи) қурилиш ишлари қандай усулда олиб борилаѓтганлигидан қатъий назар, фойда ва зарарни алоҳида-алоҳида бухгалтерия ҳисобида юритиши шарт. Олинган жарималар, пенялар, шунингдек, моддий бойликлар ва хизматларни четга сотишдан келган фойда буюртмачи ҳисобидаги фойда ҳисобвараЃига киритилади.
Йил якуни бўйича зарар аниқланганида зарарнинг умумий суммаси бошқа капитал ишлар ва харажатлар таркибидаги объектларнинг инвентарь қийматига қўшилади.
Иш хўжалик усулида олиб борилганида қурилиш ишларини амалга оширишни ҳисобга олиш корхоналар молиявий-хўжалик фаолияти харажатларининг амалдаги барча қоидаларига асосланади. Хўжалик усулида қурилиш-монтаж ишлари корхонанинг ўз куч ва воситалари (қурилиш участкаси) билан бажарилади. Хўжалик усули билан қурилиш ишлари олиб борилганида капитал маблаЃлар бўйича қуйидагича проводкалар берилади:
- Мол етказиб берувчилардан олинган қурилиш материаллари қийматига:
Д-т 1050-«Ќурилиш материаллари»
К-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счЄтлар».
- Сотиб олинган жиҳозлар қийматига:
Д-т 0710-«Ўзимизда ишлаб чиқарилган ўрнатиладиган асбоб-ускуналар»
К-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счЄтлар».
- Сотиб олинган қурилиш материаллари ва жиҳозларнинг қийматини тўлашга:
Д-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счЄтлар»
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти».
- қурилиш учун сарфланган материаллар қийматига:
Д-т 0810-«Тугалланмаган қурилиш»
К-т 1050-«Ќурилиш материаллари».
- Монтажга берилган жиҳозлар қийматига:
Д-т 0810-«Тугалланмаган қурилиш»
К-т 0710-«Ўзимизда ишлаб чиқарилган ўрнатиладиган асбоб-ускуналар».
- Ќурувчиларга берилган иш ҳақи суммасига:
Д-т 0810-«Тугалланмаган қурилиш»
К-т 6710-«Ходимлар билан меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ҳисоблашишлар».
Ижтимоий суЃуртага ажратмалар суммасига: