Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet120/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

Хўжалик усулида қурилиш-монтаж ишлари корхонанинг ўз куч ва воситалари (қурилиш участкаси) билан бажарилади.
Капитал қўйилмалар маблаЃ билан таъминлашда ўз маблаЃлари (корхона фойдаси, заҳиралар ва бошқалар) ҳисобидан, четдан жалб қилинган қарз маблаЃлари (банк кредити, турли хил юридик ва жисмоний шахсларнинг қарз маблаЃлари) ҳисобидан ҳамда четдан жалб қилинган қайтарилмайдиган маблаЃлар (давлат ҳамда халқаро хорижий ташкилотларнинг грантлари ва бошқа қайтарилмайдиган маблаЃлар) ҳисобидан қопланиши мумкин.


11.3. Капитал қўйилмаларни бухгалтерияда ҳисобга олиш

Капитал қўйилмалар ва у билан боЃлиқ барча харажатларни буюртмачи, яъни ўзи учун қураѓтган ва шу қурилишни маблаЃ билан таъминлаѓтган корхона ҳисобга олиб боради. Янги корхона қурилаѓтганида қурилаѓтган корхонанинг маъмурияти ана шундай ташкилот бўлади, амалда ишлаб турганида эса – капитал қурилиш бўлими орқали иш тутаѓтган корхонанинг ўзи ана шундай ташкилот бўлади.


Капитал қўйилмаларнинг ҳисоби амалдаги харажатлар ва смета қиймати бўйича уларнинг турлари асосида асосида умуман қурилиш бўйича ҳам, айрим объектлар бўйича ҳам, қурилиш бошланган йилдан эътиборан ўсиб борувчи якунлар билан объектлар ишга туширилгунига қадар ѓки тегишли ишларнинг тўла-тўкис бажарилиб, харажатларнинг ҳисобдан чиқарилгунигача юритилади.
Капитал қўйилмалар бўйича харажатларнинг аналитик ҳисоби 18-«Капитал маблаЃ харажатлари» қайдномасида юритилади. Мазкур қайднома йил чораги, ярим йил ѓки йил учун учун очилади. Ќайдномага барча ҳисобварақларни қўшиш, ишлаб чиқаришга тегишли ва ишлаб чиқаришга тегишли бўлмаган объектлар бўйича харажатларни алоҳида ажратиб кўрсатиш, булар ичида эса янги қурилишни, кенгайтиришни, тиклаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашни алоҳида ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
18-қайднома бирламчи ҳужжатлар (тўлов топшириқномалари ва тўлов талабномалари, материаллар бериш учун юкхатлар), харажатларни тақсимлаш қайдномалари, ишланма жадваллар каби ҳужжатлар асосида тўлдирилади.
Капитал қўйилмаларнинг синтетик ҳисоби 16-журнал-ордерда юритилади.
Корхонанинг асосий воситаларига ва номоддий активларига инвестициялар ҳақида, шунингдек, маҳсулдор ва ишчи ҳайвонларнинг (қийматидан қатъий назар, корхонанинг айланма маблаЃларига кирувчи паррандалардан, қуѓнлардан, асаларилардан, йўл ва қўриқловчи итлар, тажриба остидаги итлардан ташқари) асосий подасини ташкил қилиш бўйича харажатлар ҳақидаги ахборотлар қуйидаги ҳисобварақларда умумлаштирилади:
0810-«Тугалланмаган қурилиш»;
0820-«Асосий воситаларни сотиб олиш»;
0830-«Номоддий активларни сотиб олиш»;
0840-«Асосий подани шакллантириш»;
0850-«Ерни ободонлаштиришга капитал қўйилмалар»;
0860-«Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларга капитал қўйилмалар»;
0890-«Бошқа капитал қўйилмалар».
Ушбу ҳисобварақлар актив ҳисобланади. Ҳисобварақларнинг дебетида асосий восита объектларини қуришга кетган ҳақиқий харажатлар ҳамда асосий воситалар, номоддий активларни сотиб олишга, шунингдек, асосий подани шакллантиришга ва бошқа капитал қўйилмаларга қилинган ҳақиқий харажатлар акс эттирилади. Ушбу ҳисобварақлар кредити бўйича 0810-0890-«Капитал қўйилмалар» ҳисобварақлари харажатлари 0110-0190-«Асосий воситалар», 0410-0490-«Номоддий активлар» ҳисобварақларининг дебетига ҳисобдан чиқариш операциялари амалга оширилади.
0810-0890-«Капитал қўйилмалар» ҳисобварақлари бўйича сальдо корхонанинг тугалланмаган қурилишга капитал қўйилмалари миқдорини ва асосий воситалар сотиб олинишини, шунингдек, бошқа тугалланмаган харажатлар суммасини акс эттиради.
0810-«Тугалланмаган қурилиш» ҳисобвараЃида иморат ва иншоотлар барпо этиш, капитал қурилиш сметаларида, лойиҳа-смета ҳисобларида, титул рўйхатларида кўзда тутилган асбоб-ускуналарни, воситаларни, инвентарларни ва бошқа жиҳозларни харид қилиш бўйича сарф-харажатлар ҳисобга олинади.
0820-«Асосий воситаларни сотиб олиш» ҳисобвараЃида асосий воситаларни харид қилиш ѓки корхонанинг ўзида асосий воситалар объектларини яратиш билан боЃлиқ барча харажатлар ҳисобга олинади.
0830-«Номоддий активларни сотиб олиш» ҳисобвараЃида номоддий активларни харид қилиш ѓки корхонанинг ўзида номоддий активлар объектларини яратиш билан боЃлиқ барча харажатлар ҳисобга олинади.
0840-«Асосий подани шакллантириш» ҳисобвараЃида асосий подага ўтказиладиган хўжаликдаги ѓш маҳсулдор ва ишчи ҳайвонларни ўстириш бўйича харажатлар, асосий пода учун харид қилинган катта ѓшдаги ва ишчи ҳайвонларнинг қиймати, ҳайвонларни етказиб бериш билан боЃлиқ сарф-харажатларни ҳам қўшган ҳолда, бошқа корхоналардан текинга олинган катта ѓшдаги ҳайвонларни хўжаликка олиб келиш билан боЃлиқ сарфлар ҳисобга олинади. Асосий подага ўтказиладиган ѓш ҳайвонлар ҳақиқий таннарх бўйича баҳоланади. Асосий подага ўтказиладиган ѓш маҳсулдор ва ишчи ҳайвонларнинг барча турларининг қиймати йил давомида 1110-«Ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонлар» ҳисобвараЃидан 0840-«Асосий подани шакллантириш» ҳисобвараЃи дебетига йил бошидаги баланс қиймати бўйича ҳисобга олинадиган, йил бошидан то ҳайвонларни асосий подага ўтказиш пайтига қадар бўлган даврда ортган вазни ѓки ўсган вазнининг режа таннархини қўшган ҳолдаги қиймати бўйича ҳисобдан чиқарилади.
Четдан харид қилинган катта ѓшдаги ҳайвонларнинг қиймати 0840-«Асосий подани шакллантириш» ҳисобвараЃи дебетига уларни харид қилишнинг ҳақиқий таннархи бўйича, етказиб бериш сарфлари кўшилган ҳолда кирим қилинади.
Асосий подани ташкил этишнинг тугалланган муомала бўйича харажатлари 0840-«Асосий подани шакллантириш» ҳисобвараЃидан 0170-«Ишчи ҳайвонлар ва маҳсулдор ҳайвонлар» ҳисобварақларининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
0850-«Ерни ободонлаштиришга капитал қўйилмалар» ҳисобвараЃида ер майдонини такомиллаштириш бўйича корхонанинг капитал харажатлари, шу жумладан, кириш йўллари, автомобиллар ва бошқа транспорт воситаларини қўйиш жойлари, панжаралар ва тўсиқларнинг бошқа турларининг қиймати акс эттирилади.
0860-«Узоқ муддатли ижара шартномаси бўйича олинган асосий воситаларга капитал қўйилмалар» ҳисобвараЃида ижарага олинган мулкни ободонлаштиришга, шунингдек уни таъмирлаш ва модернизациялашга капитал маблаЃлар ҳисобга олиб борилади.
Капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети бўйича асосий воситалар объектларининг дастлабки қийматига ўрнатилган тартибда киритиладиган, қурувчиларнинг ушбу объект учун ҳақиқатда сарфланган барча харажатлари, шунингдек, корхонанинг асосий воситаларни, номоддий активларни харид қилиш, асосий подани ташкил қилиш ва бошқа капитал қўйилмалар билан боЃлиқ харажатлар акс эттирилади.
Асосий воситаларни сотиб олиш ва қурилиш билан боЃлиқ, лекин ўрнатилган тартибда асосий воситаларнинг дастлабки қийматига киритилмайдиган харажатлар капитал қўйилмаларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлардан 9430-«Бошқа операцион харажатлар» ҳисобвараЃининг дебетига ҳисобдан чиқарилади.
Иш пудрат усулида олиб борилганида буюртмачилар қурилиш ишларини бажариш учун пудратчи ташкилотларни жалб этиб, улар билан қурилишнинг бутун даври учун пудрат шартномалари тузади.
Капитал қурилишлар пудрат усулида бажарилганида сарфланадиган капитал маблаЃ харажатларини ҳисобга олиб боришда «Капитал қурилиш учун пудрат шартномалари» номли 17-сон БҲМАга асосланиш лозим. Ушбу андозанинг 4-бандига мувофиқ, қурилиш пудрат шартномаси - буюртмачининг топшириЃига асосан пудратчи қурилиш ишларини бажариш мажбуриятини таваккал қилиб зиммасига оладиган, буюртмачи эса бажарилган ишни қабул қилиб оладиган ва ҳақини тўлайдиган шартномадир. Ќурилиш пудрат шартномасида шартномада иштирок этувчи барча томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилади.
Ќурилиш ишлари пудрат усулида бажарилганида қурилишга кетадиган харажатларни пудратчи ҳисобга олиб боради. Буюртмачи қурилиш сифатини назорат қилади ҳамда қуриб битказилган объектларни 2-шакл «Ќурилиши тугаган объектдаги бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси» бўйича фойдаланишга қабул қилиб олади. Далолатномага «Бажарилган қурилиш ишлари қиймати ҳақидаги маълумотнома» илова қилинади.
Бажарилган ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган қурилиш ишлари ва жиҳозларни монтаж қилиш бўйича ишларни пудратчи ташкилотлар ҳисобварақларига кўра тўлов учун банк томонидан қабул қилинган смета қиймати ѓки шартнома нархи бўйича буюртмачи қуйидаги бухгалтерлик ѓзувларида акс эттирилади:
Д-т 0810-«Тугалланмаган қурилиш»
К-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счЄтлар».
- Пудратчиларга тўланадиган суммага;
Д-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счЄтлар»
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти».

  1. Банкнинг узоқ муддатли кредитлари ҳисобига пудратчига ўтказиладиган суммага:

Д-т 6010-«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счЄтлар»
К-т 7810-«Узоқ муддатли кредитлар».
Капитал қурилиш ишлари олиб борилаѓтган объектларда ўрнатиладиган асбоб-ускуналар қай йўсинда олиб борилишидан қатъий назар, 0710-«Ўзимизда ишлаб чиқарилган ўрнатиладиган асбоб-ускуналар» ҳисобвараЃи ва 0720-«Хориждан олинган ўрнатиладиган асбоб-ускуналар» ҳисобварақларига кўра сотиб олинади ва ҳисобга олинади.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish