Такрорлаш учун саволлар
Капитал қўйилмалар деганда нимани тушунасиз?
Капитал қўйилмаларни амалга оширишнинг қандай турлари мавжуд?
Капитал қўйилмалар қайси усулларда амалга оширилади?
Инвентар қиймат қандай аниқланади?
Ќурилиши тугалланмаган объектлар қандай ҳисобга олинади?
12-боб. Ишлаб чиқариш заҳираларини ҳисобга олиш
12.1. Ишлаб чиқариш заҳиралари ҳисобининг вазифалари, уларни туркумлаш ва баҳолаш
Корхоналар ўз ишлаб чиқариш фаолиятларини амалга ошириши учун маълум миқдорда ишлаб чиқариш заҳираларига эга бўлиши керак. Ишлаб чиқариш заҳиралари хўжалик юритувчи субъектнинг ишлаб чиқариш фаолиятини нормал давом этишини таъминлайди. Уларнинг таркибига материаллар, хом-ашЄ, эҳтиЄт қисмлар ва бошқалар киради.
Ишлаб чиқариш заҳиралари, асосий воситалардан фарқли равишда, бир ишлаб чиқариш жараѓнида қатнашиб, ўз қийматини ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматига шу даврнинг ўзида тўла ўтказади. Материаллар билан биргаликда, хом-ашѓ, асосий ва ѓрдамчи материаллар, ѓқилЃи, эҳтиѓт қисмлар корхона оборот активларини ташкил қилади. Корхона учун зарур бўладиган оборот маблаЃларининг умумий миқдори тегишли вазирликлар томонидан белгиланади. Материалларнинг ҳар бир тури бўйича нормативларни корхонанинг ўзи мустақил белгилайди. Ҳар бир корхонада маҳсулот ишлаб чиқариш жараѓнининг тўхтовсиз давом этиб туришида белгиланган нормативларга риоя қилиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Иқтисодиѓтни эркинлаштириш шароитида корхоналарда ишлаб чиқариш заҳираларидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш, уларнинг оқилона сарфланишига риоя қилиш, маҳсулот таннархида моддий харажатларнинг салмоЃини минималлаштириш масалаларига алоҳида эътибор берилади. Энг аввало, материалларни тўЃри, тежамли сарфлаш корхона фаолиятини ривожлантиришда ва бу орқали мамлакат иқтисодиѓтини гуллаб-яшнашида, аҳолининг моддий фаровонлигини оширишда муҳим омил ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш заҳираларини ҳисобга олишнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ишлаб чиқариш заҳиралари ҳаракати билан боЃлиқ муомалаларни ўз вақтида тегишли ҳужжатларда расмийлаштириш;
Ишлаб чиқариш заҳираларининг тўЃри сақланиши устидан назорат олиб бориш;
Ишлаб чиқариш заҳираларининг ишлаб чиқаришга тўЃри сарфланиши ҳамда уларни сарфлаш меъѓрларига риоя қилиш устидан узлуксиз назорат олиб бориш;
Маҳсулот таннархини ҳисоблашда сарфланган материалларни калькуляция объектлари ўртасида тўЃри тақсимлаш.
Корхонада ишлаб чиқариш заҳираларини ҳисобга олишни енгиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида уларни туркумлаш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Ишлаб чиқариш заҳиралари улардан фойдаланишнинг иқтисодий мазмунига кўра қуйидаги гуруҳларга бўлинади:
Хом-ашѓ - маҳсулотнинг моддий асосини ташкил этадиган меҳнат ашѓларидир. Масалан, пахта, руда ва бошқалар;
Материаллар - хом-ашѓга таъсир этиш учун қўлланиладиган ва маҳсулотга маълум истеъмол хусусиятини беришда фойдаланиладиган воситалардир. Улар ишлаб чиқарилаѓтган маҳсулотнинг асосини ташкил этади, яъни газлама, чарм, металл ва ҳоказолар;
Сотиб олинадиган ярим тайѓр маҳсулотлар ва бутловчи қисмлар - маълум даражада ишлов босқичидан ўтган, лекин ҳали пировард маҳсулот даражасига етказилмаган маҳсулотлар;
©қилЃи - кўмир, бензин, торф, газ ҳамда нефть маҳсулотлари;
Эҳтиѓт қисмлар - машина ва жиҳозларни тузатишда, ишдан чиққан қисмларни алмаштиришда қўлланиладиган машина ва механизмларнинг деталь, агрегат ва қисмлари;
Ќурилиш материаллари - бевосита қурилиш ва монтаж ишлари жараѓнида, қурилиш қисмларини тайѓрлашда, бино ва иншоотларнинг алоҳида конструкция ва қурилмаларини кўтаришда ва қуриб тугатишда фойдаланилади. Уларга қурилиш учун зарур бўладиган ѓЃоч-тахта, шифер, мих ва бошқалар киради;
Идиш ва идиш материаллари - турли материал ва маҳсулотларни ўраш, жойлаштириш, ташиш ҳамда сақлашда ишлатиладиган буюмлардир. Уларга ѓЃоч, картон, металлдан ясалган, шиша ва бошқа идишлар киради;
Инвентарь ва хўжалик анжомлари - ушбу гуруҳга корхона хўжалик фаолиятида ишлатиладиган инвентарь буюмлар ҳамда арзон баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар киради;
Бошқа томонга қайта ишлашга берилган материаллар - корхона балансида турган, қайта ишлаш учун бошқа корхонага берилган материаллар. Уларга, асосан, қайта ишлаш учун ўзга корхонага берилган ўсимликчилик, чорвачилик ҳамда ўрмон хўжалиги маҳсулотлари киради;
Бошқа материаллар - юқоридаги сатрларда кўрсатиб ўтилмаган бошқа материаллар киради. Уларга чиқитлар, тузатилмайдиган браклар, металлом ва бошқалар мисол бўлади.
Мол-мулк инвентарь ва хўжалик анжомлари таркибига киритилиши учун қуйидаги мезонларга жавоб бериши лозим:
хизмат муддати бир йилдан ошмаган;
хизмат муддатидан қатъи назар бир бирлик (комплект) учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган (харид қилиш пайтида) энг кам иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда қийматга эга бўлган буюмлар. Раҳбар ҳисобот йилида уларни инвентарь ва хўжалик анжомлари таркибида ҳисобга олиш учун буюмлар қийматининг камроқ чегарасини белгилашга ҳақли.
Хизмат муддати ва қийматидан қатъи назар инвентарь ва хўжалик анжомлари таркибига қуйидагилар киритилади:
махсус асбоб-ускуналар ва мосламалар (муайян буюмларни туркумли ва оммавий ишлаб чиқариш Єки якка тартибдаги буюртмани тайЄрлаш учун мўлжалланган, мақсадли асбоб ва мосламалар);
махсус ва санитария кийими, махсус пойабзал;
кўрпа-тўшаклар;
Єзув-чизув анжомлари (калькуляторлар, стол устига қўйиладиган асбоблар ва ҳоказолар);
ошхона инвентари, шунингдек дастурхон ва сочиқлар;
барпо этиш харажатлари қурилиш-монтаж ишларининг таннархига киритиладиган вақтинчалик (титулсиз) иншоотлар, мосламалар ва қурилмалар;
фойдаланиш муддати бир йилдан ошмайдиган алмаштириладиган ускуналар;
овлаш қуроллари (тўрлар, матраплар, траллар ва ҳоказо).
Корхона уларнинг вазифаси ва молия-хўжалик фаолиятидаги ўрнига боЃлиқ ҳолда инвентарь, асбоблар ва хўжалик анжомларини ҳисобга олиш учун ҳисобварақларни мустақил очиш ҳуқуқига эга. Топшириш пайтида инвентарь ва хўжалик анжомларининг қиймати тўлалигича ишлаб чиқариш Єки давр харажатларига киритилади.
Материалларни бухгалтерия ҳисобида тўЃри баҳолаш муҳим аҳамиятга эга ҳисобланади. Ишлаб чиқариш заҳираларини баҳолаш «Товар-моддий заҳиралар» номли 4-сон БҲМАга асосланган бўлиши лозим. Ушбу стандартга мувофиқ материаллар энг кам баҳода, яъни таннархи бўйича ѓки соф сотиш қийматида ҳисобга олиниши лозим. Чунки бухгалтерия ҳисобининг эҳтиѓткорлик тамойилини акс эттиришнинг бири бўлиб паст баҳолаш қоидаси ҳисобланади: таннарх бўйича ѓки сотишнинг соф қиймати.
«Товар-моддий заҳиралар» номли 4-сон БҲМАга асосан товар моддий заҳираларнинг таннархи барча сотиб олиш харажатларини ва товар-моддий заҳираларни манзилга етказиб бериш ҳамда тегишли ҳолатга келтириш билан боЃлиқ бўлган транспорт-тайѓрлов харажатларини ўз ичига олади.
Материалларни сотиб олиш харажатлари сотиб олиш қийматини, импорт божлари ва йиЃимларни, маҳсулотни сертификация қилиш харажатларини, таъминот, воситачи ташкилотларга тўланган комиссион тўловларни, солиқларни (кейинчалик ҳисоб-китоб тарзида), шунингдек транспорт-тайѓрлов харажатлари, хизмат ва заҳираларни сотиб олиш билан бевосита боЃлиқ бўлган бошқа харажатларни ўз ичига олади. Савдо дисконтлари, сийловлари ва шунга ўхшаш бошқа чегирмалар материалларни сотиб олиш харажатларини белгилашда амалга оширилади. Бошқа харажатлар, агар улар материалларни манзилига етказиш пайтида пайдо бўлган тақдирдагина товар-моддий заҳираларнинг таннархига киритилади. Масалан, ишлаб чиқариш билан боЃлиқ бўлмаган қўшимча харажатлар ѓки муайян мижозлар учун маҳсулот ишлаб чиқариш сарфларини материаллар қиймати бўйича харажатларга киритиш имконияти вужудга келиши мумкин.
Материалларнинг ҳар бир турини тайѓрлаш, ҳақиқий таннархини ҳисоблаш кўп меҳнат ва вақт талаб қилади. Шунинг учун ҳам кўпчилик ҳолларда моддий бойликлар жорий ҳисобда - ўртача сотиб олиниш баҳоси, режа таннархи бўйича ва бошқа баҳоларда баҳоланади. Материалларнинг ҳақиқий таннархи билан ўртача сотиб олиниш баҳоси ѓки режа таннархи ўртасидаги фарқ уларнинг гуруҳлари бўйича алоҳида ҳисобварақларда ҳисобга олинади. Амалиѓтда компьютерларнинг кенг қўлланилиши материал заҳиралари ҳар бир турининг ҳақиқий таннархини ҳисоблаш имкониятини яратади.
Ишлаб чиқариш харажатларига ҳисобдан чиқариладиган материалларнинг ҳақиқий таннархини аниқлаш, уларни баҳолашнинг қуйидаги усулларини қўллаш билан амалга ошириш мумкин:
Ўртача таннарх бўйича ѓки AVECO усули;
Ўртача чамаланган баҳолар бўйича, биринчи тушум-биринчи харажат, FIFO усули;
Ўртача чамаланган баҳолар бўйича, охирги тушум-охирги харажат, LIFO усули.
Do'stlaringiz bilan baham: |