Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби


Номоддий актив айрим объектларига эгалик ҳуқуқининг амал қилиш муддатлари



Download 3,42 Mb.
bet110/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

Номоддий актив айрим объектларига эгалик ҳуқуқининг амал қилиш муддатлари



Номоддий актив объектлари

Ҳуқуқ амал қила бошлаган вақт

Асосий муддат (йил)

Узайтирилгандан кейинги қўшимча муддат (йил)

Ихтиро

Биринчилик вақтидан

20 (патент бўйича)
5 (дастлабки патент бўйича)

Кўзда тутилмаган

Саноат намунаси

Биринчилик вақтидан

5

Кўпи билан 5 йил

Товар белгиси

Биринчилик вақтидан

10

Ҳар гал 10 (энг кўп муддати чекланмаган)

ЭҲМ учун дастур

У қачон чиқарилганидан қатъий назар, 3-шахслар фойдалана оладиган объектив шакл берилган пайтдан бошлаб

Муаллифнинг бутун ҳаѓти мобайнида

+50

Муаллифлик ҳуқуқи

Ќачон эълон қилинганидан қатъий назар, асарга 3- шахслар фойдалана оладиган объектив шакл берилган санадан бошлаб

Муаллифнинг бутун ҳаѓти мобайнида

+50

Ноу-хау

Ноу-хауга 3-шахслар фойдалана оладиган объектив шакл берилган ва ноу-хауга тааллуқли ахборот махфийлигини сақлаш чоралари кўрилган санадан бошлаб

Муддатсиз (махфий сақлаш муддатига қараб)



Такрорлаш учун саволлар

  1. Номоддий активлар деб нимага айтилади?

  2. Номоддий активларнинг қандай турлари мавжуд?

  3. Номоддий активлар қандай баҳоларда баҳоланади?

  4. Номоддий активлар ҳаракати билан боЃлиқ муомалалар бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттирилади?

  5. Номоддий активларга эскириш ҳисоблашда қайси усуллар қўлланилади?

  6. Бухгалтерия ҳисобида гудвиллни акс эттиришнинг ўзига хос хусусиятлари нималардан иборат?


10-боб. Узоқ муддатли молиявий инвестициялар ҳисоби
10.1. Узоқ муддатли молиявий инвестицияларнинг моҳияти ва уларни ҳисобга олишнинг вазифалари

Бозор иқтисодиѓтига ўтиш муносабати билан корхона, ташкилот ва муассасаларда мавжуд маблаЃлардан самарали фойдаланиш, корхона ихтиѓридаги активларнинг самарадорлигини максимал даражада кўтариш асосий вазифа бўлиб ҳисобланади. Чунки маблаЃлардан самарали фойдаланиш корхона активлари унумдорлигини оширишда ва бу орқали максимал даражада фойда олишда муҳим аҳамият касб этади.


ИқтисодиЄтни бозор муносабатларига босқичма-босқич ўтказиш ва тармоқлар иқтисодини изчил ривожлантириш инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга бевосита боЃлиқдир. Бугунги кунда инвестицияларни бозор иқтисодиЄтига мослаштириш ва инвестицион фаолиятни бошқариш ўзгача Єндошишларни талаб этмоқда. Чунки хўжалик юритишнинг замонавий йўлини танлаш инвестицион сиЄсатни ҳам тубдан ўзгартиришни талаб қилади. Инвестицион сиЄсатни амалга оширишда бозор муносабатларига мос дастаклардан фойдаланиш, яъни инвестицион жараЄн қатнашчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб бериш; мамлакатда инвесторлар учун тўлақонли рақобатни таъминлаш; молиявий, моддий ва ақлий бойликларни бошқаришда батамом эркин ҳаракат қилиш ва шунга тенглаштирилган тадбирларни амалга оширишни талаб этади.
Инвестиция инглизча investment сўзидан олинган бўлиб, сармоя қўйиш деган маънони англатади. Ўзбекистон Республикасининг «Инвестиция фаолияти тўЃрисида»ги Ќонунининг 2-моддасига биноан, инвестициялар - иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар ҳамда уларга доир ҳуқуқлар.
Инвестицияларнинг иқтисодий мазмунига кўра қуйидаги турлари мавжуд:
- Реал инвестициялар;
- Молиявий инвстициялар;
- Интеллектуал инвестициялар.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish