Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet98/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

Йиллар

Асосий қарз

Фоиз
ставкаси

Тўлов муддати ичида тўланадиган фоиз сумма

Муддати бўйича тўланадиган асосий қарз суммаси

Фоизлар билан тўланадиган
асосий қарз
суммаси

1

1600000

5

80000

320000

400000

2

1600000

5

80000

320000

400000

3

1600000

5

80000

320000

400000

4

1600000

5

80000

320000

400000

5

1600000

5

80000

320000

400000

Жами









400000

1600000

2000000

Иккинчи йилдан бошлаб йил бошида жорий йилда олинадиган лизинг тўловлари суммасига молиявий лизинг бўйича узоқ муддатли олинадиган тўловлар суммаси қуйидаги проводка орқали камайтириб борилади:
Д-т 4810-«Молияланадиган лизинг бўйича олинадиган жорий тўловлар»
К-т 0920-«Молияланадиган лизинг бўйича олинадиган тўловлар».
Шу билан бирга лизинг муомаласидан олинган даромаднинг бешдан бир қисмига 7290-ҳисобварақ дебетланиб, 6210-ҳисобварақ кредитланади.
Ҳисобот даврида олинадиган ижара ҳақи суммаси 320000 сўм, шундан олинган бўнак суммаси 240000 сўм ушлаб қолинди. Ќолган 80000 сўм (320000-240000) ҳисоб-китоб счЄтига ўтказиб берилди:
Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти» - 80000 сўм
Д-т 6390-«Бошқа олинган бўнаклар» - 240000 сўм
К-т 4810-«Молияланадиган лизинг бўйича олинадиган тўловлар» - жорий қисми - 320000 сўм.
Лизинг муомаласидан олинган даромаднинг бешдан бир қисми - 100000 сўм фойдага ўтказилди:
Д-т 6230-«Муддати узайтирилган даромад» - жорий қисми – 100000 сўм
К-т 9550-«Молияланадиган лизингдан даромадлар» - 100000 сўм.
- молиявий лизинг бўйича ҳисобланган йиллик фоиз суммасига - 80000 сўм:
Д-т 4830-«Олинадиган фоизлар» - 80000 сўм
К-т 9530-«Фоизлар кўринишидаги даромадлар» - 80000 сўм;
- ҳисобланган фоиз суммаси ҳисоб-китоб счЄтига ўтказиб берилди 80000 сўм:
Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти» - 80000 сўм
К-т 4830-«Олинадиган фоизлар» - 80000 сўм.
Юқорида келтириб ўтилган муомалалар лизинг муддатининг охиригача ҳар йили такрорланади.
Лизинг шартномасига биноан 5 йил муддатга ижарага берилган транспорт воситаси бўйича биринчи йилдан сўнг 0920-ҳисобварақда кейинги 4 йил ичида олинадиган асосий қарз суммаси 1280000 сўмни ташкил этади. Ќолган 4 йил ичида ҳар йили 320000 сўмдан олиб турилса, ижара муддати охирида 0920-ҳисобварақда қолдиқ қолмайди.
Иккинчи йилда лизинг компаниясининг балансида содир бўладиган муомалалар қуйидагича кўриниш олади:
- иккинчи йил бошида жорий йилда олинадиган лизинг тўловлари суммасига молиявий лизинг бўйича узоқ муддатли олинадиган тўловлар суммаси камайтирилади – 320000 сўм:
Д-т 4810-«Молияланадиган лизинг бўйича олинадиган тўловлар»- жорий қисми – 320000 сўм
К-т 0920-«Молияланадиган лизинг бўйича олинадиган тўловлар» – 320000 сўм;
- лизинг муомаласи бўйича олинадиган даромаднинг бешдан бир қисми фойдага ўтказилди – 100000 сўм:
Д-т 7290-«Бошқа муддати узайтирилган мажбуриятлар» – 100000 сўм
К-т 6230-«Муддати узайтирилган даромад» – жорий қисми – 100000 сўм;
- Ҳисобот даврида олинадиган ижара ҳақи суммаси ҳисоб-китоб счЄтига ўтказилди – 320000 сўм:
Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти» – 320000 сўм
К-т 4810-«Молияланадиган лизинг бўйича олинадиган тўловлар» – жорий қисми – 320000 сўм.
Лизинг муомаласидан олинган даромаднинг бешдан бир қисми – 100000 сўм жорий йил фойдасига ўтказилди:
Д-т 6230-«Муддати узайтирилган даромад» – жорий қисми – 100000 сўм
К-т 9550-«Молияланадиган лизинг бўйича даромадлар» – 100000 сўм;
- молиявий лизинг бўйича 2-йил учун ҳисобланган фоиз суммасига- 80000 сўм:
Д-т 4830-«Олинадиган фоизлар» – 80000 сўм
К-т 9530-«Фоизлар кўринишидаги даромадлар» – 80000 сўм;
- ушбу фоиз суммаси ҳисоб-китоб счЄтига ўтказиб берилди – 80000 сўм:
Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти» – 80000 сўм
К-т 4830-«Олинадиган фоизлар» – 80000 сўм.
Кейинги йилларда ҳам лизинг тўловларини ҳисоблаш ушбу тартибда амалга оширилади.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish