Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet95/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

Йирик лизинг битимлари (20 млн. сўмдан ортиқ) шундай мулкларга мўлжалланганки, бунда самолѓтлар, кема-пароходлар, энергетика техникалари хизмат қилади. Бу бозор секторида ишлаш катта миқдордаги йирик молия ресурслари ҳамда жиддий лизинг берувчилар (лизинг компаниялари) мутахассисларни қайта тайѓргарлиги талаб этилади, яъни алоҳида буюртмачилар учун махсус молия схемасини ярата олувчи кадрлар керак бўлади.
Лизинг олувчи корхона ўз маблаЃлари ва меҳнатини янгилаш, қувват берувчидан йиЃиб олишга ҳаракат қилар экан, корхона (лизинг олувчи) нафақат мулк эгаси, балки қўлланилаѓтган мулкни хусусий қилиши мумкин. Корхона лизинг олувчи сифатида лизинг битими натижаси якунида мулк эгаси, ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорга айланади. У нафақат берилган мулкдан фойдаланади, балки ундан тўлиқ эгаси сифатида ҳамда аниқ тартибда ишлаб чиқаришга қўйилган капитални кўпайтириш, яхшилаш ва ўз навбатида лизинг муомалалари даврида олинган ўз даромади ҳисобига янги асосий воситаларга ҳам эга бўлади. Лизинг тадбиркорлик фаолиятининг ташкилий шакли сифатида мулкчилик муносабатларига боЃлиқ ҳолда аниқ хўжалик тизимини маблаЃ билан таъминлайди.
Ишлаб чиқариш муносабатлари ва ишлаб чиқариш кучлари элементларининг ўзаро боЃлиқлигини англаган ҳолда, лизинг ишлаб чиқаришининг ташкилий-ҳуқуқий шаклларида моддий асослар (тадбиркорлик фаолиятининг моддий элементлари, мулк олди-сотдиси, кредитлаш шартлари)га асосланади ва ижтимоий-иқтисодий характерга эга. Таъкидланганидек, лизинг механизми ижара муносабатига ўзаро боЃлиқ (ЎзРФК), лекин бунда у жуда мураккаб уч томонлама асосга эга бўлади ва таркибида кредит битими, инвестицион битим ва ижара фаолиятидаги компонентлар ѓтади. Шунингдек, тадбиркорликнинг янги ташкилий-ҳуқуқий шаклини ташкил қилиш учун ишлаб чиқаришни кенг миқѓсда билиш, мижоз (харидор) талабининг ўзгарувчанлигини ҳамда молиявий бизнес хусусиятларини чуқур англаш талаб этилади. Лизинг механизми мулкий муносабатларнинг мажмуасини амалга оширади: ишлаб чиқаришга ускуналарни вақтинчалик фойдаланиш йўли билан бериш, уларни сотиб олиш ва ниҳоят ижарага бериш.
Ишлаб чиқариш учун лизинг қувват йиЃиш воситаси, фан ва техника тараққиѓти (ФТТ)ни тезлаштириш воситаси, корхона ишлаб чиқариш салоҳиятини янгилаш, бутун халқ хўжалигида ишлаб чиқаришга жалб қилинган инвестициялар самарадорлигини амалга ошириш механизми бўлиб ҳисобланади. Лизинг кўчар мулк сифатида (машина-техника лизинги) ҳамда кўчмас мулк сифатида амал қилади.
Кўчар мулк: технологик ускуналар, транспорт воситалари, қурилиш техникалари ва бошқаларни ўз ичига олади.
Кўчмас мулкка ишлаб чиқариш аҳамиятидаги бино ва иншоотлар киради. Ўз навбатида, лизинг, тадбиркорлик фаолиятининг муҳим кўриниши сифатида муносабатларнинг ташкилий-иқтисодий шаклларидан иборат. Мураккаб ижтимоий-иқтисодий жараѓн сифатида, у кўп укладли иқтисодиѓтни шакллантиришдаги муҳим вазифаларни қамраб олади: молиявий, ишлаб чиқариш, таъминот, солиқ ва амортизация ажратмалари имтиѓзлари. Бунда охиргилардан фойдаланишда қуйидагилар кузатилади:

  1. лизинг мулки лизинг берувчи балансида ҳисобга олинади ѓки ўзаро келишув асосида лизинг олувчида юритилади;

  2. лизинг тўловлари лизинг олувчи ишлаб чиқараѓтган маҳсулот (хизмат) таннархига олиб борилади. Бу, ўз навбатида, солиққа тортиладиган даромад миқдорини камайтиради;

  3. жадаллаштирилган амортизация, шартномада келишилган муддатда ҳисобланади. Бу эса солиққа тортиладиган даромад миқдорини камайтириб, моддий-техник базани янгиланишини тезлаштиради.

Компанияда лизинг лойиҳасини тайѓрлаш жараѓнини уч босқичга ажратиш мумкин.
Мижоз дастлаб қандай жиҳозларни ижарага олиши, юклаш, транспорт суЃуртаси, монтаж қилиш, ишга тушириш ва ходимларни ўқитишни ҳисобга олган ҳолда, унинг қийматини аниқлаши лозим. Бунинг учун эса унга ишлаб чиқарувчи компаниянинг нарх вараЃи зарур бўлади. Жиҳозларни танлашда мижозга ихтисослашган бозор тузилмалари консалтинг фирмалари, инжиниринг компаниялари ѓрдамга келиши мумкин. Бундан ташқари, мижоз ускуналарни харид қилиши учун шартнома лойиҳасига эга бўлиши керак, чунки сотувчи ўз ускуналарини қандай ҳақ тўлаш шартларида етказиб берилаѓтганлигини билиши даркор. Икки хил усул: хорижий банк кафолати остида олдиндан ускуналар ҳақининг 15 фоизини тўлаш ѓки аккредитив очиш амалда қўлланилади.
Иккинчи босқич – бизнес-режани тайѓрлашдан иборат. У барча техник молиявий ва иқтисодий саволларга жавоб беради. Ускуналар қандай муддатга олинаѓтганлиги ҳамда қандай муддат ичида қайтарилишини аниқ белгилаш бу босқичда энг катта аҳамият касб этади.
Учинчи босқич – лизинг олиш, аризани тақдим этишни ўз ичига олади. Бунда бошқа зарур ҳужжатлар: Низом, таъсис шартномаси, солиқ инспекцияси томонидан тасдиқланган баланс, бизнес-режа ва бошқалар илова қилиниши шарт.
Албатта, улар тақдим этилган бизнес-режани кўриб чиқадилар, корхона молиявий ҳолатини аниқлаб, унинг кредитни тўлашга лаѓқатлилигини таҳлил қиладилар, зарур коэффицентларни ҳисоб-китоб қиладилар.



Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish