9.2. Íîìîääèé àêòèâëàðíè òóðêóìëàø âà áàҳîëàø Бухгалтерия ҳисобида номоддий активларни ҳисобга олишнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
Номоддий активларни бошқа активлардан ажратилган ҳолда гуруҳларга бўлиб, уларни ҳисобга олишни ташкил қилиш;
Номоддий активларни жорий ҳисобда ва бухгалтерия балансида тегишли андозаларга ҳамда меъѓрий ҳужжатларга асосан тўЃри ва ўз вақтида баҳолаш;
Корхонага мавжуд ва камѓб тушган номоддий активлар бўйича бухгалтерия ҳисоби андозаларига ва меъѓрий ҳужжатларга асосан амортизация ҳисоблаш;
Мавжуд номоддий активлардан зарур жойда тадбиркорлик ва ишбилармонлик билан самарали фойдаланишни ташкил қилиш;
Эскирган, хўжалик учун ошиқча бўлган номоддий активларни ўз вақтида ҳисобдан чиқаришни таъминлаш;
Ҳисобдан чиқарилган номоддий активлар бўйича молиявий натижаларни тўЃри ва ўз вақтида аниқлаш.
Бухгалтерия ҳисобида номоддий активларни ҳисобга олишни соддалаштириш мақсадида уларни туркумлаб олиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Амалиѓтда номоддий активларнинг қуйидаги турлари мавжуд:
Патентлар — корхона томонидан муайян маҳсулотни ишлаб чиқариш ва сотиш учун фойдаланиладиган, қонун билан ҳимояланган гувоҳнома ҳисобланади. Патент корхона томонидан белгиланган меъѓрий ҳужжатлар асосида сотиб олинади;
Ноу-хау — ишлаб чиқариш-хўжалик фаолияти давомида фойда келтирувчи янги технологиялардир. Уни таъсисчилар келишувида аниқланган қиймат бўйича корхона устав капиталига улуш ҳисобида киритиш мумкин. Ноу-хау техник, тижорат, бошқарув, молия каби характердаги техник билим ва амалий характердаги бошқа билимларни ўз ичига олади;
Товар белгилари, савдо маркалари ва атамалари — белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ҳамда бошқа фирмалар томонидан рухсат берилмаган тарзда фойдаланишдан қонун билан муҳофаза қилинган корхоналар номи ва бу корхоналар маҳсулотларининг номлари;
Саноат намуналари — ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги буюмлар ва халқ истеъмоли товарларининг ташқи қиѓфасини белгилайдиган бадиий-конструкторлик ечимларидан фойдаланиш ҳуқуқи. Саноат намуналарига ҳажмий модель (автомобиль, станок, мебель ва ҳоказо) ѓки ясси тасвир-саноат нақшлари (газлама, гилам гуллари, шрифт шакли ва ҳоказо) мисол бўла олади;
Дастурий таъминот — техник дастур воситалари, автоматлаштирилган бошқариш тизими бўйича техник ва фойдаланиш ҳужжатлари йиЃиндиси;
Гудвилл — корхонани харид қилиш чоЃида юзага келади ва сотиб олинаѓтган корхона учун ҳақ ҳамда унинг соф (мажбуриятларини чегирган ҳолдаги) активларининг баҳоловчи (бозор) қиймати ўртасидаги фарқ;
Франшизалар — бир корхона томонидан бошқасига унга қарашли активлардан, шу жумладан, савдо маркалари ва атамалари каби номоддий активлардан фойдаланиш ҳуқуқининг берилиши, бунинг устига, бевосита белгиланиши бўйича мазкур активлардан фойдаланиш ҳамда тақдим этиладиган хизматлар (товарлар)нинг белгиланган сифат стандартларига риоя қилиш бундай ҳуқуқ берилишларининг мажбурий шарти ҳисобланади;
Муаллифлик ҳуқуқлари — илмий, адабий, мусиқа ѓки бошқа асарларни нашр қилиш, ижро этиш ѓки бошқа турдаги фойдаланиш ҳуқуқи;
Ер ва табиат ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқи — хўжалик ѓки бошқа мақсадларда ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланишни таъминловчи ҳуқуқ, аммо ердан фойдаланиш ҳуқуқи мазкур ер участкасини мулк қилиб олишни билдирмайди.