Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби


Номоддий активлар киримини ҳисобга олиш



Download 3,42 Mb.
bet104/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

9.3. Номоддий активлар киримини ҳисобга олиш

Номоддий активларни бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олиш учун қуйидаги ҳисобварақлар очилган:


0410-«Патентлар, ноу-хау ва лицензиялар»
0420-«Савдо маркалари, товар белгилари ва саноат намуналари»
0430-«Дастурий таъминот»
0440-«Ер ва табиат ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқи»
0450-«Ташкилий харажатлар»
0460-«Франшизалар»
0470-«Муаллифлик ҳуқуқлари»
0480-«Гудвилл»
0490-«Бошқа номоддий активлар».
Номоддий активларнинг кирим қилиниши қуйидаги кўринишларда бўлади:

  1. Корхона томонидан яратилиши;

  2. Бошқа корхоналардан сотиб олиш;

  3. Текинга олиш;

  4. Номоддий активни муассислар томонидан корхонанинг устав капиталига уларнинг улуши тарзида ѓки акцияларнинг ҳақини тўлаш ҳисобига киритиш.

Номоддий активларни кирим қилишда қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилади:

  1. Номоддий активлар корхона томонидан яратилганида - номоддий активни барпо этиш тўЃрисидаги шартнома; корхона раҳбарининг барпо этилган объект тўЃрисидаги ҳужжатларга махфийлик мақомини бериш ва бу ҳужжатлардан фойдаланувчилар доирасини чеклаб қўйиш йўли билан объектни ноу-хау сифатида хизмат ѓки тижорат сири режимини таъминлаш тўЃрисидаги муҳофаза ҳужжати; объектни барпо этишга кетган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар; объектни кирим қилиб олиш тўЃрисидаги далолатнома ва баҳолаш далолатномаси;

  2. Пулга сотиб олинган тақдирда - ҳуқуқлар берилганлиги тўЃрисидаги шартнома, амалга оширилган тўловларни тасдиқловчи ҳужжатлар, қабул қилиб олиш далолатномаси;

  3. Текинга олинган тақдирда - ҳуқуқлар берилганлиги тўЃрисидаги шартнома, қабул қилиб олиш далолатномаси ва баҳолаш далолатномаси;

  4. Номоддий активни муассислар томонидан корхонанинг устав фондига уларнинг улуши тарзида ѓки акцияларнинг ҳақини тўлаш ҳисобига киритилганида - таъсис ҳужжатлари, қабул қилиб олиш далолатномаси ва баҳолаш далолатномаси.

Тегишли шартномалар асосида корхона мутахассислари ва четдан жалб этилган мутахассислар кучи билан барпо этилган номоддий активлар объектлари 0830-«Номоддий активларни сотиб олиш» ҳисобвараЃининг кредити билан корреспонденцияда 0410-0490-ҳисобварақлар дебети бўйича ҳақиқий таннархига қараб номоддий активлар сифатида кирим қилинади.
Бошқа корхона ва шахслардан сотиб олинган номоддий активлар 0830-«Номоддий активларни сотиб олиш» ҳисобвараЃининг кредити билан корреспонденцияда 0410-0490-ҳисобварақлар дебети бўйича кирим қилинади.
Мисол. «Бобур» ҳиссадорлик жамияти 2001 йил сентябрь ойида қиймати 500000 сўмлик дастурий таъминотни ўзга ташкилотдан сотиб олди ва уни балансга қабул қилиб олди. Ушбу муомалага ҳисобда қуйидагича проводка берилади:

  1. Номоддий актив харид қилинди:

Д-т 0830-«Номоддий активларни сотиб олиш» - 500000 сўм
К-т 6990-«Бошқа мажбуриятлар» - 500000 сўм.

  1. Номоддий актив балансга қабул қилинди:

Д-т 0430-«Дастурий таъминот» - 500000 сўм
К-т 0830-«Номоддий активларни сотиб олиш» -500000 сўм.
Бошқа корхона ѓки жисмоний шахслардан текинга, шунингдек, ҳукумат органларининг субсидияси сифатида олинган номоддий активлар 8530-«Текинга олинган мол-мулк» ҳисобвараЃи билан корреспонденцияда 0410-0490-ҳисобварақлар дебети бўйича кирим қилинган санада эксперт йўли билан, бозор қиймати бўйича белгиланган баҳода акс эттирилади.
Таъсисчилар устав фондига улуш сифатида киритган ѓки акциялар ҳақини тўлаш ҳисобига берган номоддий активларни кирим қилиш 4610-«Муассисларнинг устав сармоясига улушлар бўйича қарзлари» ҳисобвараЃи кредити ҳамда 0410-0490-ҳисобварақлар дебетида акс эттирилади.



Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish