Бажарилган иш ҳажмига кўра амортизация ҳисоблаш.
Корхонада шу давр мобайнида 90000 сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. 1-йилда - 20000, 2-йилда - 30000, 3-йилда - 10000, 4-йилда - 20000, 5-йилда – 10000 минг сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.
Маҳсулот бирлигига тақсимланадиган амортизация харажатлари қуйидагига тенг:
(10000-1000)/90000=0,1 ҳар бир сўмлик маҳсулот учун
Бажарилган иш ҳажмига кўра амортизация ҳисоблаш жадвали
Йиллар
|
Баланс қиймати
|
Ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми
|
Йиллик амортизация суммаси
|
ЖамЃарилган амортизация
|
Ќолдиқ қиймати
|
1-йил
|
10000
|
20000
|
2000
|
2000
|
8000
|
2-йил
|
10000
|
30000
|
3000
|
5000
|
5000
|
3-йил
|
10000
|
10000
|
1000
|
6000
|
4000
|
4-йил
|
10000
|
20000
|
2000
|
8000
|
2000
|
5-йил
|
10000
|
10000
|
1000
|
9000
|
1000
|
Ќолдиқли камайиш усулида амортизация ҳисоблаш. Бу усулда амортизация ҳисоблашда амортизация меъѓри 2 ҳиссага орттирилади ва амортизация меъѓри 40%(2*20%)га тенг бўлади.
Ќолдиқли камайиш усулида амортизация ҳисоблаш жадвали
Йиллар
|
Баланс қиймати
|
Йиллик амортизация суммаси
|
ЖамЃарилган амортизация
|
Ќолдиқ қиймати
|
1-йил
|
10000
|
(40%*10000)=4000
|
4000
|
6000
|
2-йил
|
10000
|
(40%*6000)=2400
|
6400
|
3600
|
3-йил
|
10000
|
(40%*3600)=1440
|
7800
|
2160
|
4-йил
|
10000
|
(40%*2160)=864
|
8704
|
1296
|
5-йил
|
10000
|
296
|
9000
|
1000
|
Номоддий активлар бўйича амортизация ажратмалари улар ҳисоблаб ўтказилган ҳисобот даврида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттирилади. Номоддий активларнинг айрим объектлари бўйича ажратмалар тегишли суммаларни жамЃариш йўли билан ѓки объектларнинг дастлабки қийматини камайтириш йўли билан бухгалтерия ҳисобида акс эттирилади.
Номоддий активлар эскиришининг ҳисобланган суммаси ишлаб чиқариш харажатлари (муомала харажатлари, маъмурий харажатлар, сармоя қўйиш)ни ҳисобга олиш ҳисобварақлари дебети ва 0510-0590-ҳисобварақлар кредитига киритилади.
Корхоналар тегишли номоддий активлар бўйича жамЃарилган амортизация тўЃрисидаги ахборотни қуйидаги ҳисобварақларда акс эттиради:
0510-«Патентлар, ноу-хау ва лицензияларнинг эскириши»;
0520-«Савдо маркалари, товар белгилари ва саноат намуналарининг эскириши»;
0530-«Дастурий таъминотнинг эскириши»;
0540-«Ер ва табиат ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқининг эскириши»;
0550-«Ташкилий харажатларнинг эскириши»;
0560-«Франшизаларнинг эскириши»;
0570-«Муаллифлик ҳуқуқларининг эскириши»;
0590-«Бошқа номоддий активларнинг эскириши».
Ушбу ҳисобварақларнинг кредитида ҳисобланган эскириш суммалари, дебетида эса номоддий активларнинг чиқиб кетишида ҳисобланган эскириш суммаларининг ўчирилиши акс эттирилади.
Мисол. Корхонада сентябрь ойида ишлаб чиқариш эҳтиѓжлари учун номоддий активлардан фойдаланилиши натижасида 5600 сўм эскириш ҳисобланди. Ушбу муомалага қуйидагича проводка берилади:
Д-т 2010-«Асосий ишлаб чиқариш» - 5600 сўм
К-т 0530-«Дастурий таъминотнинг эскириши» - 5600 сўм.
Корхонада шу ой мобайнида мавжуд лицензия учун маъмурий харажатлар ҳисобига 3200 сўмлик эскириш ҳисобланди. Ушбу муомалага ҳисобда қуйидагича проводка берилади:
Д-т 9420-«Маъмурий-бошқарув харажатлари» - 3200 сўм
К-т 0510-«Патентлар, ноу-хау ва лицензияларнинг эскириши» - 3200 сўм.
Do'stlaringiz bilan baham: |