9.5. Номоддий активларни ҳисобдан чиқаришни ҳисобга олиш
Маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ѓки хизмат кўрсатиш ѓхуд ташкилотни бошқариш учун фойдаланилмаѓтган номоддий активлар объектларининг қиймати бухгалтерия балансидан ҳисобдан чиқарилиши керак.
Ќуйидаги хўжалик операциялари натижасида номоддий активлар объектларининг қиймати корхона активлари таркибидан чиқиб кетади:
реализация, яъни ҳуқуқларни бериш тўЃрисидаги шартнома асосида иқтисодий маънода сотганда ва юридик маънода эгалик ҳуқуқи тўхтатилганида;
бундан буѓн фойдаланиш мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра ҳисобдан чиқарилганида;
номоддий активнинг амал қилиш муддати тугагач ҳисобдан чиқарилганида;
бошқа корхоналарнинг устав капиталига улуш сифатида қўшилганида;
ҳуқуқларни бериш тўЃрисидаги шартнома асосида бошқа шахсларга текин топширилганида.
Номоддий активларни ҳисобдан чиқарилиши билан боЃлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш учун қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилади:
эгалик қилиш ҳуқуқи бошқаларга берилганида - ҳуқуқни бошқа бировга бериш тўЃрисидаги шартнома, ҳақ олинганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати ва бошқа ҳужжатлар, ҳуқуқни бошқаларга бериш қийматини баҳолаш тўЃрисидаги мустақил баҳоловчи хулосаси, чиқиб кетиш далолатномаси;
амал қилиш муддати тугатилганлиги туфайли ҳисобдан чиқарилганида - ҳисобдан чиқариш тўЃрисидаги далолатнома;
бошқа корхоналарнинг устав капиталига қўйганида - таъсис ҳужжатлари, фойдаланиш ҳуқуқини бошқа бировга бериш тўЃрисидаги шартнома, фойдаланиш ҳуқуқини бошқаларга бериш қийматини баҳолаш тўЃрисидаги мустақил баҳоловчи хулосаси, фойдаланиш ҳуқуқини бериш тўЃрисидаги шартнома бўйича қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси, чиқиб кетиш далолатномаси;
текинга берилган тақдирда - фойдаланиш ҳуқуқини бошқа бировга бериш тўЃрисидаги шартнома, фойдаланиш ҳуқуқини бериш тўЃрисидаги шартнома бўйича қабул қилиб олиш-топшириш далолатномаси, чиқиб кетиш далолатномаси.