10.2. Узоқ муддатли молиявий инвестицияларни туркумлаш ва баҳолаш
Узоқ муддатли молиявий инвестицияларни бухгалтерия ҳисобида ҳисобга олишни енгиллаштириш учун қуйидаги гуруҳларга ажратилади:
Ќимматли қоЃозлар;
Шўъба корхоналарига инвестициялар;
Ќарам бирлашмаларга инвестициялар;
Ќўшма корхоналарга инвестициялар;
Бошқа узоқ муддатли инвестициялар.
Ќимматли қоЃозлар узоқ муддатли инвестицияларнинг асосий қисмини ташкил этади. Иқтисодиѓтни эркинлаштириш шароитида қимматли қоЃозлар инвестициялар йўналтиришнинг асосий воситаси ҳисобланади.
1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг «Ќимматли қоЃозлар ва фонд биржалари тўЃрисида»ги қонунига мувофиқ «қимматли қоЃозлар - бу уларни чиқарган шахс билан уларнинг эгаси ўртасидаги мулкий ҳуқуқларни ѓки қарз муносабатларини тасдиқловчи, дивиденд ѓки фоиз кўринишида даромад тўлашни ҳамда ушбу ҳужжатлардан келиб чиқадиган ҳуқуқларни бошқа шахсга бериш имкониятини назарда тутувчи пул ҳужжатларидир». Юқорида қайд этилган қонунга кўра, қимматли қоЃозларга:
акциялар;
облигациялар;
хазина мажбуриятлари;
депозит ва хазина сертификатлари;
векселлар;
ҳосилавий қимматли қоЃозлар киради.
Акция (голландча actie сўзидан олинган бўлиб, қимматли қоЃоз деган маънони англатади) - бу акциядорлик жамиятининг устав фондига муайян ҳисса қўшганликдан гувоҳлик берувчи, унинг эгасига фойданинг бир қисмини олиш ва, одатда, ушбу жамиятни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини берувчи қимматли қоЃоздир.
Акция амал қилиш муддати чекланмаган қимматли қоЃоз бўлиб, у уни чиқарган акциядорлик жамияти амал қилиб турган вақт мобайнида муомалада бўлиши мумкин.
Акциялар бўйича олинган даромад дивиденд (лотинча dividendus сўзидан олинган бўлиб, бўлишга тегишли деган маънони англатади) деб номланади. Дивиденд, одатда, акциядорлик жамиятининг фойдасига боЃлиқ бўлади. Агар компания ҳисобот йили натижаларига кўра фойдага эга бўлса, катта дивиденд тўлаш имконияти бўлади ва аксинча.
Акциялар икки турга бўлинади:
оддий акциялар;
имтиѓзли акциялар.
Оддий акция акциядорлар йиЃилишида овоз бериш ҳуқуқини беради, олинадиган дивиденд миқдори акциядорлик жамиятининг олган соф фойдасига боЃлиқ ва бошқа ҳеч нарса билан кафолатланмаган.
Имтиѓзли акциялар акциядорлар умумий йиЃилишида овоз бериш ҳуқуқини ва бу билан корхонани бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини бермайди. Уларнинг имтиѓзлилиги шундаки, хўжалик фаолияти натижаларидан қатъий назар кафолатланган даромадни олиш имкониятини, иккинчи томондан, акциядорлик жамияти тугатилган вақтда акциялар қийматини биринчи навбатда олиш ҳуқуқига эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |