|
Лизинг олувчи балансида лизинг муомалаларини ҳисобга олиш
|
bet | 99/240 | Sana | 28.03.2022 | Hajmi | 3,42 Mb. | | #513997 |
| Bog'liq БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ
Лизинг олувчи балансида лизинг муомалаларини ҳисобга олиш. Лизинг олувчи корхонада лизинг муомалаларини ҳисобга олиш тартиби билан юқорида келтирилган мисол орқали танишиб чиқамиз:
- транспорт воситасининг шартнома баҳосидан 15% - 240000 сўм бўнак ўтказиб берилди:
Д-т 4310-«ТМЌлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар» - 240000 сўм
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти» - 240000 сўм;
- «Бобур» компанияси кейинчалик сотиб олиш шарти билан транспорт воситасини 5 йил муддатга ижарага олди. Транспорт воситасининг шартномавий баҳоси - 1600000 сўм:
Д-т 0310-«Молияланадиган лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситалар» - 1600000 сўм
К-т 7910-«Тўланадиган молиявий лизинг» - узоқ муддатли қисми - 1600000 сўм;
- йил бошида жорий йилда тўланадиган лизинг тўловлари суммасига - 320000 сўм:
Д-т 7910-«Тўланадиган молиявий лизинг» - узоқ муддатли қисми - 320000 сўм
К-т 6910-«Тўланадиган лизинг» - жорий қисми - 320000 сўм;
- лизинг шартномаси бўйича олинган транспорт воситасининг биринчи йилги асосий тўланмаси суммасидан олдин берилган 240000 сўм бўнак суммаси ушланиб, қолган 80000 сўм ҳисоб-китоб счЄтидан ўтказиб берилди:
Д-т 6910-«Тўланадиган лизинг» - жорий қисми - 320000 сўм
К-т 4310-«ТМЌлар учун мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга берилган бўнаклар» - 240000 сўм
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти» - 80000 сўм;
- транспорт воситасининг шартнома қийматидан биринчи йили тўланадиган фоиз ҳисобланди - 80000 сўм:
Д-т 9610-«Фоизлар кўринишидаги харажатлар» - 80000 сўм
К-т 6920-«Тўланадиган фоизлар» - 80000 сўм;
- ҳисобланган фоиз суммаси ҳисоб-китоб счЄтидан ўтказиб берилди - 80000 сўм:
Д-т 6920-«Тўланадиган фоизлар» - 80000 сўм
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти» - 80000 сўм;
- «Бобур» компаниясида лизингга олинган транспорт воситаси бўйича биринчи йили амортизация ҳисобланди - 160000 сўм (1600000/10):
Д-т 2310-«©рдамчи ишлаб чиқариш» - 160000 сўм
К-т 0299-«Молияланадиган лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши» - 160000 сўм.
Кейинги 4 йил ичида тўланадиган асосий қарз суммаси 1280000 сўмни ташкил этади. Ќолган 4 йил ичида ҳар йили 320000 сўмдан пул ўтказиб турилса, 7910-«Тўланадиган молиявий лизинг - узоқ муддатли қисми» ҳисобвараЃи бўйича сальдо қолмайди.
«Бобур» компанияси беш йил ичида шартномада кўрсатилган асосий суммани ва унинг фоизларини тўлиқ тўлаганидан сўнг, транспорт воситасини ўзининг балансига кирим қилади - 1600000 сўм:
Д-т 0160-«Транспорт воситалари» - 1600000 сўм
К-т 0310-«Молияланадиган лизинг бўйича олинган асосий воситалар» - 1600000 сўм.
Шу билан биргаликда транспорт воситаси бўйича 5 йил давомида ҳисобланган эскириш суммаси ҳам киримга олинади - 800000 (160000*5) сўм:
Д-т 0299-«Молияланадиган лизинг шартномаси бўйича олинган асосий воситаларнинг эскириши» - 800000 сўм
К-т 0260-«Транспорт воситаларининг эскириши» - 800000 сўм.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|