Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet97/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

Молиявий лизинг ҳисоби. Молиявий лизинг объектларни бир йилдан ортиқ муддатга, келгусида сотиб олиш ѓки қайтариб бериш шарти билан фойдаланишга беришни кўзда тутади. Молиявий лизингнинг моҳияти мулкни бўлиб-бўлиб тўлаш асосида сотиб олишни ифодалайди ва товар кредити шаклига эга бўлади. Бунга лизинг муддати давомида лизинг берувчининг барча харажатларини тўлиқ қоплашга етарли бўлган ва унга фойда келтиришни таъминлайдиган лизинг тўловлари йиЃиндисини кўзда тутган контрактлар киради.
Лизинг тўлови лизинг объекти қийматини, мулкни суЃурталаш харажатларини ва кредит учун лизинг (фоиз) ставкасини ўз ичига киритган суммани ташкил этади. Лизинг олувчи лизинг мулкини актив таркибида ҳисобга олади, лизинг бўйича қарзлар эса мажбуриятлар деб ҳисобланади.
Лизинг берувчи компанияда лизинг муомалаларини ҳисобга олиш. Бозор иқтисодиѓти шароитида лизинг муносабатларини қарор топтиришда лизинг компанияларининг ўрни ниҳоятда каттадир. Лизинг компаниялари лизинг мулкини сотиб олиш билан боЃлиқ харажатларни 0800-«Капитал қўйилмалар» ҳисобвараЃида акс эттиради. Лизинг мулкини сотиб олиш лизинг компаниясининг ўз маблаЃлари ва қарзга олинган маблаЃлари ҳисобидан амалга оширилади.
Лизинг компаниясининг бухгалтериясида лизинг муомалалари қуйидагича акс эттирилади:
- лизинг компанияси лизинг мулкини сотиб олди:
Д-т 08-ҳисобварақнинг тегишли ҳисобвараЃи
К-т 6010-«Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счЄтлар».
- сотиб олинган асосий воситалар қиймати тўланди:
Д-т 6010-«Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счЄтлар»
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти».
- лизинг объекти асосий воситалар таркибига киритилди:
Д-т 01-ҳисобварақнинг тегишли ҳисобвараЃи
К-т 08-ҳисобварақнинг тегишли ҳисобвараЃи.
Лизинг муомалаларини амалга оширишда лизинг берувчи компанияда қуйидаги операциялар амалга оширилади:
- молиявий лизинг бўйича асосий воситалар объекти ижарага берилганида шартнома қийматига қуйидагича проводка берилади:
а) лизинг суммасининг жорий йилда олинадиган қисмига:
Д-т 4810-«Молияланадиган лизинг бўйича олинадиган жорий тўловлар»
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб кетиши»;
б) ижара муддатининг келгуси йилларида олинадиган қисмига:
Д-т 0920-«Молияланадиган лизинг бўйича олинадиган тўловлар»
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб кетиши».
Молиявий лизинг бўйича ижарага берилган объектнинг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилганида қуйидагича проводка берилади:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб кетиши»
К-т 01-Асосий воситаларни ҳисобга олувчи тегишли ҳисобварақлар.
ЌЌС ҳисобланганида қуйидагича проводка берилади:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб кетиши»
К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар».
Одатда лизинг объектининг баланс қиймати ҳамда унинг лизинг олувига бериладиган шартнома қиймати ўртасида фарқ мавжуд бўлади. Бу фарқ 9210-«Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб кетиши» ҳисобвараЃининг кредитида сальдо бўлиб қолади. Ушбу сальдо даромад ҳисобланади ҳамда у ҳисобдан чиқарилганида қуйидагича проводка берилади:
а) жорий йилда даромадга ўтказиладиган қисмига:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб кетиши»
К-т 6230-«Муддати узайтирилган даромад»-жорий қисмига;
б) ижара муддатининг келгуси йилларида даромадга ўтказиладиган қисмига
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб кетиши»
К-т 7290-«Бошқа муддати узайтирилган мажбуриятлар».
Ижара ҳақи олинганида қуйидагича проводка берилади:
Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти»
К-т 4810-«Молияланадиган лизинг бўйича олинадиган жорий тўловлар».
Ижара ҳақи олинганидан сўнг молиявий лизинг бўйича берилган объектнинг лизинг олувчи билан келишилган қиймати ва унинг баланс қиймати орасидаги фарқ сумманинг жорий қисми қуйидаги проводка билан даромадга ўтказилади:
Д-т 6230-«Муддати узайтирилган даромад» - жорий қисми
К-т 9550-«Молияланадиган лизинг бўйича даромадлар».
Лизинг берувчи ҳар йилнинг бошида жорий йил бўйича олинадиган лизинг тўловлари суммасига қуйидагича проводка беради:
- олинадиган ижара ҳақи суммасига:
Д-т 4810-«Молияланадиган лизинг бўйича олинадиган жорий тўловлар»
К-т 0920-«Молияланадиган лизинг бўйича олинадиган тўловлар»;
- жорий йилда даромадга ўтказиладиган қисмига:
Д-т 7290-«Бошқа муддати узайтирилган мажбуриятлар»
К-т 6230-«Муддати узайтирилган даромад» - жорий қисми;
Ижара ҳақи олинганида қуйидагича ѓзув қилинади:
Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти»
К-т 4810-«Молияланадиган лизинг бўйича олинадиган жорий тўловлар».
Молиявий лизинг бўйича берилган объектнинг лизинг олувчи билан келишилган қиймати ва унинг баланс қиймати орасидаги фарқ сумманинг жорий қисмига қуйидагича проводка берилади:
Д-т 6230-«Муддати узайтирилган даромад»-жорий қисми
К-т 9550-«Молияланадиган лизинг бўйича даромадлар».
Молиявий лизинг шартномасига кўра лизинг олувчилар ижарага олинган мулкнинг қийматидан 15% миқдорида ўз маблаЃлари ҳисобидан бўнак тўлашлари мумкин. Лизинг берувчининг балансида олинган бўнак суммасига қуйидагича проводка берилади:
Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти»
К-т 6390-«Бошқа олинган бўнаклар».
Бўнак суммаси тўланадиган ижара ҳақи суммасидан ушлаб қолинса қуйидагича проводка берилади:
Д-т 6390-«Бошқа олинган бўнаклар»
К-т 4810-«Молияланадиган лизинг бўйича олинадиган жорий тўловлар».
Мисол. Лизинг компанияси 5 йил муддатга транспорт воситасини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан «Бобур» компаниясига берди.
Транспорт воситасининг баланс қиймати - 1000000 с
Лизинг бўйича шартнома баҳоси - 1600000 с
Ҳар йили сотиш баҳосидан тўланадиган фоиз 5%
Транспорт воситасининг хизмат муддати - 10 йил
Ҳисобланган ЌЌС суммаси 100000 сўм.
Лизинг компанияси транспорт воситасининг шартнома қийматидан 15% - 240000 сўм бўнак олган. Шартнома шарти бўйича бу бўнак биринчи йилги тўланадиган ижара ҳақи суммасидан ушлаб қолинади. Ушбу муомалалар лизинг компаниясида қуйидагича акс эттирилади:
- лизинг компанияси транспорт воситасини мол юборувчилардан сотиб олди. Транспорт воситасининг қиймати ва сотиб олиш билан боЃлиқ харажатлар -1000000 сўм
Д-т 0820-«Асосий воситаларни сотиб олиш» - 1000000 сўм
К-т 6010-«Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счЄтлар» - 1000000 сўм;
- сотиб олинган асосий воситалар қиймати тўланди - 1000000 с:
Д-т 6010-«Мол етказиб берувчи ва пудратчиларга тўланадиган счЄтлар» - 1000000 сўм
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти» - 1000000 сўм;
- транспорт воситаси балансга қабул қилинди - 1000000 сўм:
Д-т 0160-«Транспорт воситалари» - 1000000 сўм
К-т 0820-«Асосий воситаларни сотиб олиш» - 1000000 сўм;
- транспорт воситасининг шартнома баҳосидан 15% бўнак олинди:
Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти» - 240000 сўм
К-т 6390-«Бошқа олинган бўнаклар» - 240000 сўм;
- транспорт воситаси шартнома бўйича 5 йилга ижарага берилди. Биринчи йили қайтариладиган ижара ҳақи суммаси 320000 сўм. Ќолган 4 йил ичида қайтариладиган ижара ҳақи суммаси - 1280000 сўм:
а) лизинг суммасининг жорий йилда олинадиган қисмига:
Д-т 4810-«Молияланадиган лизинг бўйича олинадиган жорий тўловлар» - 320000 сўм
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб кетиши» - 320000 сўм;
б) ижара муддатининг қолган 4 йил ичида олинадиган қисмига:
Д-т 0920-«Молияланадиган лизинг бўйича олинадиган тўловлар» - 1280000 сўм
К-т 9210-«Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб кетиши» - 1280000 сўм;
- молиявий лизинг бўйича ижарага берилган транспорт воситасининг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди - 1000000 сўм:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб кетиши» - 1000000 сўм
К-т 0160-«Транспорт воситалари» - 1000000 сўм;
- лизингга берилган транспорт воситасининг шартнома қийматидан ЌЌС ҳисобланди - 100000 сўм:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб кетиши» - 100000 сўм
К-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» - 100000 сўм;
- транспорт воситасини ижарага беришдан олинган даромад суммасига (9210-ҳисобварақнинг кредит қолдиЃи):
а) Жорий йил даромадига ўтказиладиган суммага 100000 сўм (500000/5):
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб кетиши» - 100000 сўм
К-т 6230-«Муддати узайтирилган даромад» - жорий қисми - 100000 сўм
б) ижара муддатининг келгуси 4 йил ичида даромадга ўтказиладиган қисмига - 400000 сўм:
Д-т 9210-«Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб кетиши» - 400000 сўм
К-т 7290-«Бошқа муддати узайтирилган мажбуриятлар» - 400000 сўм;
- ЌЌС суммаси бюджетга ўтказиб берилганида - 100000 сўм:
Д-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик» - 100000 сўм
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти» - 100000 сўм.
Фоизлар қўшилган ҳолда лизинг бўйича ҳар йили тўланадиган сумма қуйидагича топилади


Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish