Пуллилизинг хусусияти ҳамма тўловлар пул шаклида амалга оширишда кўринади.
Компенсацион тўловларни мулкдан фойдаланиш натижасида ишлаб чиқилган маҳсулотни етказиб бериш ѓки қарама-қарши хизматлар кўрсатиш шаклида амалга оширишни назарда тутади.
Аралаш - пулли ва компенсацион тўловлар мажмуасига асосланади ҳамда бунда бартер битими элементлари иштирок этади.
Солиқ ва амортизация имтиѓзларини қўллаш сабабларига кўра лизинг ҳақиқий ва қалбаки лизингга бўлинади.
Ҳақиқий лизинг ҳуқуқий алоқаларда амал қилаѓтган қонунчиликка мувофиқ лизинг шакллари асосидаги тадбиркорлик фаолиятининг иқтисодий таркибида мавжуд.
Ќалбаки лизинг спекулятив характер касб этади ва мамлакатда амал қилаѓтган солиқ ва бошқа имтиѓзлар ҳисобига даромад олишни назарда тутади. Бунда, лизинг ўрнига қисқа муддатда тўлаш асосида олди-сотди жараѓнидан фойдаланилади, агарда унинг шартларида қуйидагилар олдиндан назарда тутилмаган бўлса:
- лизинг олувчида (улар томонидан аниқланган шартларга кўра) мулкнинг сотилиши билан тўлиқ амортизацияланиши;
- шартнома муддати мобайнида бошланЃич синов билан узоқ муддатли фойдаланилгандан сўнг мулкни қўлга киритилиши.
Ўзбекистонда лизинг битимларининг ишлаб чиқариш воситалари олди-сотди битимидан фарқли тамойиллари ҳозирча қонунлар билан аниқ белгилаб қўйилмаган. Бу, виждонсиз тадбиркорларга даромадларнинг катта қисмини солиққа тортилишидан қонуний бекитиб қолишга имкон беради. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 595, 597, 598-моддаларида ижарачи (лизинг олувчи) ва сотиб олувчини аниқ бир аҳамияти жиҳатидан тенглаштирилади. Фойдаланилган мулк қийматини битим охирида тўлаш мажбуриятини олгандан сўнг, қолган муддатда ижарачи (лизинг олувчи) сотиб олувчига тааллуқли фойдаланилган мулкнинг агарда олди-сотди шартномасида у бир томон бўлса, барча ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади.
Амалиѓтда лизинг битимлари ҳажмига қараб: кичик, ўрта ва йирик лизингга бўлинади.
Кичик лизинг - кўпгина мамлакатларда кенг тарқалган. Бундай битимларни предмети бўлиб, одатда ишлаб чиқариш аҳамиятига эга бўлмаган (ишлаб чиқариш жараѓнида иштирок этмайдиган мулк-компьютер) оргтехника, телефон маркази, хавфсизлик тармоЃи тизими ва бошқалар ҳисобланади.
Ўрта лизинг - бу 200 минг сўмдан 2,5 млн. сўмгача диапазондаги ва нархи деярли замонавий мулк кўринишлари - ҳар хил аҳамиятга эга кичик заводлар, технологик саноат қуроллари ва бошқаларни ўз ичига олади. Мижозларни танлаш лизинг берувчилар (лизинг компаниялари) билан ва асосан маҳаллий (молиялаштирувчи) банкнинг филиали орқали амалга оширилади.
Лизинг берувчилар (лизинг компаниялари) ўз банки мижозлари билан ишлашда бир томондан кўп сонли мижозлар билан ишлаш имкониятига эга бўлади, бошқа томондан эса кредит хавф-хатар (риск)ларидан ҳимоялаш ва нархнинг ташкил топишида махсус техникадан фойдаланишларнинг маблаЃи ҳисобига кредитлаш жараѓнини оптималлаштиради.