Оператив лизинг хусусиятлари
-
Муносабатлар таркиби
|
Амалга оширилишига ѓндашув
|
Лизинг мулки
|
Кўчар ва кўчмас мулк лизинг берувчининг ўз мулки ҳисобланади
|
Лизинг олувчининг ҳуқуқи
|
Шартномани муддатидан аввал тўхтатиш ва лизинг берувчига мулкни қайтариш
|
Мулкни қайтарилиши бўйича муносабатлар
|
Лизинг олувчи шартномада келишилган мулк қийматидаги фарқни маълум бир муддатга қоплайди (мулкнинг тугатилиш қиймати билан назарда тутилган қолдиқ қиймати орасидаги фарқ)
|
Лизинг тўловларининг ставкалари
|
Ќоидага кўра лизинг берувчи томонидан ўтказиладиган сервис хизматларини ўз ичига олган барча харажатларнинг юқорилиги
|
Лизинг битимларининг муддати
|
Жуда қисқа муддат ичида мулкнинг жисмоний эскириши (бир марталик, мавсумий ва бошқалар)
|
Оператив лизингнинг аҳамияти
|
Лизинг олувчининг маблаЃлари қатнашмаѓтганлиги сабабли маблаЃини мулк учун қисқа муддатда тўлашда фойдаланади
|
Лизинг берувчининг риски (хавф-хатари)
|
Мулк бузилганда ѓки йўқотилганда унинг қийматини қоплаши
|
Лизинг олувчининг кафолати
|
Шартнома муддати тамом бўлганда мулкнинг ўрнатилган қолдиқ қийматини таъминлаш
|
Яъни, мулкдан фойдаланиш шартига боЃлиқ ҳолда, лизинг ўрнига тўлиқ ҳамда тўлиқсиз амортизацияли иборалари тўЃри келади.
Молиявий лизинг учун тўлиқ амортизация қуйидагича характерланади: мулкнинг меъѓрий амортизацияси муддати билан битим давомийлигининг тўЃри келиши; бир марта лизингга берилганда мулк қийматининг тўлиқ тўланиши.
Ўзбекистон Республикаси 5-сонли БҲМАсининг 24-бандига мувофиқ, асосий воситаларга жадаллаштирилган амортизацияни қўллаш назарда тутилган. Шу жумладан, молиявий лизингда ҳам лизинг мулкига жадаллаштирилган усулни қўллаш тавсия этилади. Бунда шартномада томонларнинг келишувига биноан бу ҳақда солиқ органларининг тавсияси (розилиги) лозим. Яъни, тезкор амортизация механизмини қўллаш замонавий технологик тармоқлар ва мулкнинг аниқ кўринишлари рўйхатида бўлиши лозим ҳамда у маҳаллий давлат органи томонидан ўрнатилади. Амортизация фондларини шу тартибда пайдо бўлиши корхона ишлаб чиқариш қувватларини янгилаш ва тезкор қайта тиклаш учун аниқ шарт-шароит яратади.
Мулк қийматини қисман тўлашга рухсат берувчи тўлиқсиз амортизацияли лизинг ўз таркиби жиҳатидан оператив (жорий) лизинг кўрсаткичларига тўЃри келади. Ќоидага кўра, у асосан кўчмас мулк ҳамда ҳар хил кўчар мулкларни ўз қамровига олади, яъни оператив (жорий) лизинг механизми орқали (ҳужжатлаштирилади) ифодаланади.
Лизинг битими асосий қатнашчиларининг мамлакатда жойлашганлигига боЃлиқ равишда лизинг ички ва халқаро лизингга бўлинади. Ички лизингда лизинг битимининг барча қатнашчилари бўлиб, бир давлатнинг юридик ва жисмоний шахслари ҳисобланадилар. Агарда лизинг берувчи ва лизинг олувчининг жойлашган манзиллари ҳар хил давлатда бўлса, халқаро лизинг деб юритилади. Бунда, лизинг олувчи учун шартномадаги мулк хориждан келтирилса, у жойлашган давлатда халқаро лизинг - импорт лизинг деб изоҳланади. Агар мулк лизинг берувчи жойлашган давлатда қўлланилса ѓки йиЃилса (сотиб олинса), лизинг - экспорт лизинг деб юритилади. ТўЃридан - тўЃри, бевосита халқаро лизинг кўриниши мавжуд. Бунда, барча муомалалар ўзаро ҳар хил давлатларнинг юридик шахс ҳуқуқини олган тижорат ташкилотлари томонидан амалга оширилади. Унинг хусусияти шундаки, лизинг берувчи доимий яшаѓтган давлатида экспорт кредити олиш имкониятига эга бўлиб, бу билан ўз мулки, хизматини сотиш бозорини кенгайтиришга эришса, лизинг олувчи корхона эса ишлаб чиқаришини тезкор қайта қуроллантириш ва мулкдан фойдаланишни тўлиқ молиялаштиришни таъминлайди.
Лизинг тўловлари хусусияти бўйича қуйидагича фарқланади: пулли, компенсацион ва аралаш лизинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |