|
Лизинг муомалаларини бухгалтерияда ҳисобга олиш
|
bet | 96/240 | Sana | 28.03.2022 | Hajmi | 3,42 Mb. | | #513997 |
| Bog'liq БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ
8.4. Лизинг муомалаларини бухгалтерияда ҳисобга олиш
Лизинг муомалаларининг бухгалтерия ҳисоби «Лизинг ҳисоби» номли 6-сон БҲМАга асосан юритилади.
Молиявий лизинг қуйидаги шартларнинг бирортасига жавоб бериши лозим:
- лизинг муддати 12 ойдан ортиқ бўлиши керак;
- лизинг муддати активнинг хизмат муддатининг саксон фоизидан камни ташкил этмаслиги;
- лизинг олувчи активни қатъий белгиланган нархда ѓки лизинг муддатидан сўнг аниқланадиган нархда сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлса;
- лизинг муддати тугагач лизинг активларининг қолдиқ қиймати лизинг муддати бошига бўлган дастлабки қийматига нисбатан йигирма фоиздан кам бўлса;
- лизинг давридаги лизинг тўловлари суммаси лизинг активлари қийматидан тўқсон фоиздан ортиқ бўлса.
Оператив лизингнинг муддати мулкнинг хизмат қилиш муддатига нисбатан қисқа (бир йилдан кам) ва лизинг тўловлари лизинг берувчининг барча харажатларини қопламайди. Бунда ижарага берилган активнинг қиймати ва мулкчилик ҳуқуқи ижарага берувчида қолади.
Оператив лизинг ҳисоби. Шартнома асосида асосий воситалар объекти қисқа муддатли ижарага берилганида ижарага берувчи олинадиган ижара ҳақи суммасини 4820-«Оператив лизинг бўйича олинадиган тўловлар» ҳисобвараЃида ҳисобга олади. Бу ҳисобварақ актив бўлиб, унинг дебетида оператив лизинг бўйича ижарачилардан олинадиган сумма, кредитида эса пул маблаЃларини ҳисобга оладиган ҳисобварақлар билан ўзаро алоқадор ҳолда олинган ижара ҳақи суммаси акс эттирилади.
Ќисқа муддатли ижарага беришдан даромад олинса, қуйидаги бухгалтерия ѓзуви амалга оширилади:
Д-т 4820-«Оператив лизинг бўйича олинадиган тўловлар» ҳисобвараЃи
К-т 9350-«Оператив лизинг бўйича олинган даромад» ҳисобвараЃи.
Ижара ҳақи суммаси ҳисоб-китоб счЄтига келиб тушганида ҳисобда қуйидаги бухгалтерия ѓзуви билан акс эттирилади:
Д-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти»
К-т 4820-«Оператив лизинг бўйича олинадиган тўловлар».
Асосий воситалар объектини қисқа муддатли ижарага олувчи ижарага олинган объектнинг баланс қийматини балансдан ташқари 001-«Оператив лизинг бўйича олинган асосий воситалар» ҳисобвараЃига кирим қилади ва тўлашга тегишли ижара ҳақи суммасини ижарага олинган объектдан қаерда фойдаланилишига қараб харажатларни ҳисобга олувчи тегишли ҳисобварақларни (2010, 2310, 2510, 94) дебетлаб, 6910-«Тўланадиган оператив лизинг» ҳисобвараЃининг кредитига ѓзилади. Ижара ҳақи суммаси тўланганида қуйидагича ѓзув қилинади:
Д-т 6910-«Тўланадиган оператив лизинг»
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти».
Оператив лизинг бўйича ижара муддати тугагач, ижарага олинган объектнинг баланс қиймати балансдан ташқари 001-«Оператив лизинг бўйича олинган асосий воситалар» ҳисобвараЃидан чиқим қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|