3.21-расм. Тўла юритмали автомобил бурилиш схемаси:R1,R2– бошқарилувчи ички ва ташқи ғилдираклар бурилиш радиуслари Автомобил бурилаётганда автомобилнинг ҳар бир ғилдираги ҳар хил йўл босиб ўтади (3.21-расм.). Демак ҳар бир ғилдирак ҳар хил бурчак тезлиги билан айланади. Агар ғилдираклар диаметрлари бир биридна фарқ қилса (шиналар ёдирилиши бирхил бўлмаса, шиналарда босим ҳар хил бўлса), бу ҳолат автомобил тўғри чизиқли ҳаракат қилаётганда ҳам юз бериши мумкин. Шу туфайли тўртта етакчи ғилдиракка эга автомобил учта дифференциалга эга бўлиши талаб этилади: иккита орқа ва олд ўқлар учун (ғилдираклараро)ва битта олд ва орқа ўқлар учун. Ғилдираклараро дифференциаллар ғил-диракларга буровчи моментни тенг тақсим-лаши керак, шунинг учун улар симметрик бўлади. Ўқлараро дифферен-циаллар эса симметрик ёки носимметрик бўлиши мумкин.
3.22-расмда тўла юртимали трансмиссияларнинг энг кенг тарқалган схемалари келтирилган.
Автомобил трансмиссияларининг ривожланиш истиқболлари Ҳозирда кўпгина автомобил конструкторлари истиқболли трансмиссиялар сифатида гидростатик ва электростатик трансмиссияларни кўрмоқдалар.
Гидростатик тизимда трансмиссиянинг айланувчи валлари ўрнида босим ўстида суюқлик узатувчи қувурлар бўлади. Двигател гидронасосни ишга туширади, ғилдиракларга эса гидромотор ўрнатилади. Бундай тизимнинг афзаллиги шундаки, трансмиссияда УҚ кўзда тутилмайди, чунки ўртача узатишлар сони насос ва гидромотор тавсифларини бошқариш орқали ўзгартирилиши мумкин. Бу тизимнинг иккита камчилиги бор. Биринчиси ҳар бир ғилдиракка етарли даражада оғир бўлган гидромотор ўрнатилиши керак ва юриш равонлиги ва тезликлар даимийлигини таъминлаш қийин. Иккинчиси эса ишчи шовқин юқори. Шу туфайли бу тизимлардан енгил автомобилларда фойдаланиш масаласи ҳозирча ҳал қилинмаган.
Бутунлай электрлашган тизимда ҳам трансмиссия валлари ўринини ҳар бир ғилдиракка ўрнатилагн электр моторларга электр қуввати узатувчи симлар эгаллайди. Бу тизим афзалликлари ҳам гидростатик тизим афзалликлари кабидир, бу ерда афзалликлар қаторига яна шовқиннинг деярли йўқлиги ҳам қўшилади. Энг катта афзалликларидан бири узатмалар қутиси талаб қилинмайди, чунки электродвигател энг паст тезликда ҳам юқори буровчи моментни узатади. Ғилдиракларга электр двигатели ўрнатиш камчилиги концепциянинг камчилиги рессорланган массанинг ошиб кетиши билан тушунтирилади. Бундан ташқари қўлланилаётган юқори кучланишли электр кабеллари доим эгилишга ишлайди, автомобил таг қисмида доим мавжуд бўладиган намлик ва лой таъсири остида бўлади. Булардан кўринадики, автомобиллар тўлиқ электрлашган шароитда ҳам ғилдиракларга ҳаракатлантирувчи кучларни узатиш, бари бир механик бўлса керак.