Карданли узатмалар. Бош узатма, дифференциал. Автоматик трансмиссиялар. Автоматик бошқарувнинг тизим ости элементлари.
Режа:
3.1.Карданли узатмалар, юритма валлари ва бош узатмалар. Ёпиқ ва очиқ карданли узатмалар. Тенг бурчак тезликли шарнирлар ва уларнинг конс-труктив хусусиятлари.
3.2.Бош узатма. Дифференциал. Автоматик трансмиссиялар. Автоматик бошқарувнинг тизим ости элементлари. Планетар узатмаларнинг конструктив вариантлари.
3.3.Вариаторли узатмалар қутилари.
3.4.Тўла юритма. Автомобил трансмиссияларининг ривожланиш истиқболлари.
Таянч сўзлар ва иборалар: карданли узатма, тўла шарнир, яримкардан, тенг бурчак тезликли шарнирлар, шарнир бурчаги, канавкали шарнир, кулачокли шарнир, дифференциал, тақсимлаш қутиси, гипоидли бош узатма, гидромуфта, гидротрансформатор, вариатор, тороид.
3.1. Карданли узатма
Автомобиллар трансмиссияларида карданли валлар ўқлари битта чизиқда ётмаган валлар орасида буровчи моментни узатиш учун хизмат қилади ва фазода ўз ҳолатини ўзгартира олади. Умумий ҳолда узатма карданли валлар, карданли шарнирлар, оралиқ таянчлар ва бирлаштирувчи қурилмалардан тузилган бўлади.
3.1-расм. Кардан шарнирлари таснифи
Бир бирига бирлаштирилган агрегатлар орасидаги масофа автомобил ҳаракати давомида ўзгарувчан бўлгани учун карданли узатма камида иккита шарнир ва компенсацияловчи звенога эга бўлиши керак. Бундан кўринадики, кардан шарнирлари карданли узатманинг энг асосий элементи ҳисобланади
Кардан шарнирлари турли конструктив кўринишларга эга бўлгани ҳолда уларни 2.9-расм да кўрсатилгандай таснифлаш мумкин.
Бурчак тезликлари тенг бўлмаган кардан шарнири XVI асрда италиялик математик Жироламо Кардано томонидан экипажларга фонусларни осиш учун кашф қилинган. Кейинчалик англиялик олим бу механизм учун кинематик ифодани ишлаб чиққан.
3.2-расм. Кардан шарнири бурчак тезликлари графиги
Маълумки, карданли узатмада етакчи вал айланишлари сони ўзгармас бўлганда етакланувчи валнинг айланишлар сони даврий равишда ўзгариб туради, яъни валнинг бир марта айланишида етакланувчи вал айланишлар частотаси етакловчи валникига қараганда икки марта катта ва икки марта кичик қийматларни олади. Бунда етакчи ва етакланувчи валлар орасидаги бурчак тезликлар фарқи улар орасидаги бурчак γ га тўғри пропорционал бўлади, яъни γ бурчак қанча катта бўлса, айланиш нотекислиги шунча кучаяди (3.2-расм).
Икки шарнирли карданли узатмани лойиҳалана-ётганда қуйидаги талаблар бажарилиши керак:
–етакловчи вилкалар 900 бурчак остида жойлашиши керак;
–иккала шарнир валлари орасидаги γ1 ва γ2 бурчаклар тенг бўлиши керак; –ҳамма валлар битта текисликда ётиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |