3.5-расм. “Вейс” типидаги бўлувчи канавкали шарнир:1,5–валлар; 2,4-муштчалар; 3-золодтрлар; 6-марказлаштирувчи золдир; 7,8 фиксирловчи штифтлар Ишчи юзаларнинг юқори мослашувчанлиги ҳисобига кулачокли шарнирлар ёрдамида 450 гача бурчак остида жойлашган валлар воситасида катта буровчи момент узатиш мумкин. Аммо шарнир контакт юзалари ўртасида ҳосил бўладиган сирпаниш ишқаланиши бу турдаги шарнирлар ФИК паст бўлишига ва деталларнинг тез ишдан чиқишига олиб келади. Иккилантирилган ва кулачокли шарнирлардаги ушбу камчиликлари янги ечимлар топилишига олиб келагн ва 1923 йилда немис ихтирочиси Карл Вейс бўлувчи ариқчаларга эга золдирли кардан шарнирига патент олган (3.5- расм.). Бу шарнир қарама қарши жойлашган иккита ариқчали муштчалар, қарама қарши йўналишда ишловчи икки жуфт золдир ва марказлаштиручи золдирдан тузилган. Бунда биринчи жуфт золдирлар ариқчаларда эркин ҳаракат қилиб автомобилнинг одлинга ҳаракатида ишга тушади, иккинчи жуфтлик золдир орқага ҳаракат қилганда ишлайди. Марказлаштирувчи золдир эса иккита муштча ўртасида жойлашиб,ҳаракат пайтида уларнинг керакли томонга қийинчиликсиз бурилишини таъминлайди. Кучни иккита золдир орқали нуқтавий контакт орқали узатиш юқори контакт кучланишига ошлиб келади. Шунинг учун бундай шарнирлар одатда автомобил ўқига тушадиган юклама 30кН дан ошмаганда қўлланилади. “Бендикс” фирмасида ишлаб чиқарилган бундай шарнирлар иккинчи жаҳон уруши даврида Виллис, Студебекер ва Додж типидаги автомобилларда қўлла-нилган. Уларни УАЗ, ГАЗ–66 автомобилла-рида ҳам кўриш мумкин. Бу шарнирларни ишлаб чиқариш арзонга тушади, улар ёрдамида 320 гача бурчак остида буровчи момент узатиш мумкин. Аммо ҳосил бўладиган контакт кучланиши юқори бўлгани учун уларнинг хизмат муддати 30 минг км. дан ошмайди.
3.6-расм. Олти золдирли бўлувчи ариқчали шарнир 1927 йилда бўлувчи ричакчали олти золдирли шарнирлар пайдо бўлди. Бу шарнир технологик анча мураккаб, лекин у бўлувчи ариқчали икки золдирли шарнирга нисбатан анча ихчам ва валлар орасидаги бурчак 400 гача бўлган ҳолда ҳам ишлай олади. Бу шарнирда буровчи момент барча олтита золодир орқали узатилгани учун кичик ўлчамларга эга бўлса ҳам катта буровчи моментни узата олади. Унинг ишлаш муддати 100-200 минг км. гача боради. Бу шарнир такомиллашиб бориб, ричаклар ўрнини бўлувчи ариқчалар эгаллаган. Улар “Бирфильд” шарнирлари номи билан машҳур (3.6-расм). Шарнирлар карданнинг ташқи учига ўрнатилади. Кардан валнинг ички томонига эса осма қайишқоқ элементи деформацияланганда кардан валнинг узунлигини ўзгартиришга имкон берувчи бурчак тезликлари тенг шарнир ўрнатилиши керак. Бундай функцияни 3.7-расмда келтирилган олти золдирли универсал шарнир ўзида мужассамлаштирган. Ўқ бўйлаб силжиш зоолдирларнинг корпус ариқчаларида илгариланма силжиши ҳисобига амалга ошади. Силжиш катталиги ишчи юза катталигни белгилайди.