Карданли узатмалар. Бош узатма, дифференциал. Автоматик трансмиссиялар. Автоматик бошқарувнинг тизим ости элементлари. Режа


-расм. Тўла юритмали автомобил бурилиш схемаси



Download 1,12 Mb.
bet10/24
Sana24.02.2022
Hajmi1,12 Mb.
#218527
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
Карданли узатмалар

3.21-расм. Тўла юритмали автомобил бурилиш схемаси: R1,R2– бошқарилувчи ички ва ташқи ғилдираклар бурилиш радиуслари
Автомобил бурилаётганда автомобилнинг ҳар бир ғилдираги ҳар хил йўл босиб ўтади (3.21-расм.). Демак ҳар бир ғилдирак ҳар хил бурчак тезлиги билан айланади. Агар ғилдираклар диаметрлари бир биридна фарқ қилса (шиналар ёдирилиши бирхил бўлмаса, шиналарда босим ҳар хил бўлса), бу ҳолат автомобил тўғри чизиқли ҳаракат қилаётганда ҳам юз бериши мумкин. Шу туфайли тўртта етакчи ғилдиракка эга автомобил учта дифференциалга эга бўлиши талаб этилади: иккита орқа ва олд ўқлар учун (ғилдираклараро)ва битта олд ва орқа ўқлар учун. Ғилдираклараро дифференциаллар ғил-диракларга буровчи моментни тенг тақсим-лаши керак, шунинг учун улар симметрик бўлади. Ўқлараро дифферен-циаллар эса симметрик ёки носимметрик бўлиши мумкин.
3.22-расмда тўла юртимали трансмиссияларнинг энг кенг тарқалган схемалари келтирилган.


а)


б)


в)

3.22-расм.Тўла юритмали трансмиссиялар схемалари: а-тарқатиш редукторига эга (ҳайдовчи қўшади); б-автоматик вискомуфта ёрдамида қўшиладиган тўла юритма; в-доимий қўшилган тўла юритма; 1-тақсимлаш қутиси; 2-ғилдираклараро дифференциал; 3- вискомуфта; 4-ўқлараро дифференциал

Автомобил трансмиссияларининг ривожланиш истиқболлари
Ҳозирда кўпгина автомобил конструкторлари истиқболли трансмиссиялар сифатида гидростатик ва электростатик трансмиссияларни кўрмоқдалар.
Гидростатик тизимда трансмиссиянинг айланувчи валлари ўрнида босим ўстида суюқлик узатувчи қувурлар бўлади. Двигател гидронасосни ишга туширади, ғилдиракларга эса гидромотор ўрнатилади. Бундай тизимнинг афзаллиги шундаки, трансмиссияда УҚ кўзда тутилмайди, чунки ўртача узатишлар сони насос ва гидромотор тавсифларини бошқариш орқали ўзгартирилиши мумкин. Бу тизимнинг иккита камчилиги бор. Биринчиси ҳар бир ғилдиракка етарли даражада оғир бўлган гидромотор ўрнатилиши керак ва юриш равонлиги ва тезликлар даимийлигини таъминлаш қийин. Иккинчиси эса ишчи шовқин юқори. Шу туфайли бу тизимлардан енгил автомобилларда фойдаланиш масаласи ҳозирча ҳал қилинмаган.
Бутунлай электрлашган тизимда ҳам трансмиссия валлари ўринини ҳар бир ғилдиракка ўрнатилагн электр моторларга электр қуввати узатувчи симлар эгаллайди. Бу тизим афзалликлари ҳам гидростатик тизим афзалликлари кабидир, бу ерда афзалликлар қаторига яна шовқиннинг деярли йўқлиги ҳам қўшилади. Энг катта афзалликларидан бири узатмалар қутиси талаб қилинмайди, чунки электродвигател энг паст тезликда ҳам юқори буровчи моментни узатади. Ғилдиракларга электр двигатели ўрнатиш камчилиги концепциянинг камчилиги рессорланган массанинг ошиб кетиши билан тушунтирилади. Бундан ташқари қўлланилаётган юқори кучланишли электр кабеллари доим эгилишга ишлайди, автомобил таг қисмида доим мавжуд бўладиган намлик ва лой таъсири остида бўлади. Булардан кўринадики, автомобиллар тўлиқ электрлашган шароитда ҳам ғилдиракларга ҳаракатлантирувчи кучларни узатиш, бари бир механик бўлса керак. 

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish